Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 41 / Касбим – фахрим

Ўз касбининг моҳир усталари

Аудиторлик фаолиятини ривожлантириш ва Ўзбекистон аудиторларининг мақомини оширишга кейинги вақтда катта эътибор бериляпти. Мамлакатимиз Президентининг «2011–2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида» қарори (26.11.2010 йилдаги ПҚ-1438-сон) буни тасдиқлайди, унда жамоат ташкилотларининг роли ва «Йилнинг энг яхши аудитори» танловини ўтказиш алоҳида қайд этилган.

 

Қарор талабларини бажариш мақсадида кейинги бир неча йил мобайнида Ўзбекистонда «Йилнинг энг яхши аудитори» танлови ўтказиляпти, у борган сари янада оммалашмоқда, ўтган йили иштирокчилар сонининг ўсганлиги бундан далолат беради.

Шуни таъкидлаш лозимки, мазкур танловга қизиқишнинг ошиши натижасида ташкилотчилар «Йилнинг энг яхши бухгалтери» номинациясини жорий этдилар. Шу туфайли турли ташкилотларнинг бухгалтерлари ҳам республика танловида иштирок этиб, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бобидаги ўз билимлари баҳосини олиш имкониятига эга бўлдилар.

Собиқ иштирокчиларнинг фикрича, мазкур танловларда барча ҳолатлар қайд этилган: тест натижалари бўйича танловларда иштирок этганлик учун сертификатлар топширилган, II тур иштирокчилари танлов лауреатлари дипломлари билан тақдирланганлар.

Ғолиблар «Энг яхши аудитор–2013» дипломлари ва совринларга сазовор бўлишди. Аудитор, «Grant Thornton» МЧЖ АТ ходими Шоҳрух Бўтаев ушбу номинацияда I даражали диплом ва «Aser Aspire» ноутбуки билан тақдирланди. «Kreston Tashkent» МЧЖ АТ аудитори, «Rastax Group» МЧЖ СМТ солиқ маслаҳатчиси Татьяна Шалунова II даражали диплом ва «Samsung Galaxy Tab 3» планшетига сазовор бўлди. «Audit Income» МЧЖ АТ аудитори Шоира Бўронова III даражали диплом ва «HTC Desire 500» смартфонига эга бўлди.

«Modellar Uyi Galereyasi» МЧЖ бош бухгалтери Асомиддин Умаровга биринчи ўрин ва «Энг яхши бухгалтер–2013» фахрий унвони («Toshiba» ноутбуки) берилди. «Balans Konsalting» МЧЖ бош бухгалтери Мирзақул Тўлаев II даражали диплом ва совғага «Samsung Galaxy Tab 3» планшетини олди. «Techno Inter Finans» МЧЖ бош бухгалтери Флорида Еремеевага III даражали диплом ва «Samsung Galaxy S3» смартфони топширилди.

Танловда иштирок этиш ва ғолиб бўлиш уларга кенг жамоатчилик ­эътирофига эга бўлиш ва профессионал ҳамжамиятдан муносиб ўрин эгаллаш имконини берди.

«Йилнинг энг яхши аудитори», «Йилнинг энг яхши бухгалтери» йиллик республика танловларини ўтказиш аудиторлик ва бухгалтерлик касблари обрў-нуфузининг ошиши ва улар ижтимоий аҳамиятининг кучайишига имкон беради.

Республикада сертификатланган ички аудиторларнинг пайдо бўлиши Ўзбекистонда аудиторлик фаолияти ривожланишида навбатдаги босқич ҳисобланади. Шу муносабат билан республика танлови ташкилотчилари уларни ушбу жараёнга жалб этишга қарор қилдилар ва «Йилнинг энг яхши ички аудитори» номинациясини жорий этдилар.

Танловларни ўтказиш бўйича масъул ташкилотчилар этиб Молия вазирлигининг бевосита кўмаги остида Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси, Ўзбекистон ­аудиторлар палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар, аудиторлар ва маслаҳатчилар федерацияси, «Солиқ ва божхона хабарлари», «Солиқ Инфо» газеталари таҳририятлари белгиланди.

Жорий йилда «Йилнинг энг яхши аудитори», «Йилнинг энг яхши бухгалтери», «Йилнинг энг яхши ички аудитори» унвонига танловлар Ўзбекистон аудиторлар палатаси раислигида ўтказилади.

 

Неъматилла КАРИМОВ,

Ўзбекистон аудиторлар палатаси Кенгаши раиси.

Прочитано: 2062 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика