Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 41 / Тадбиркорга ёрдам

Бизнесга йўлчи юлдуз бўлиб

«BAKER TILLY UZBEKISTAN» компаниялар гуруҳи «Гид по формам бизнеса» («Бизнес шакллари бўйлаб гид») ноёб қўлланмасини (бундан кейин – Гид) ишлаб чиқишда давом этяпти. У Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлган бизнесни ташкил этиш ва юритишнинг барча асосий шаклларига оид муҳим амалий қўлланма бўлиб қолади. Гид инвесторлар, раҳбарлар, бош бухгалтерлар, юристлар, солиқ маслаҳатчилари, аудиторлар ва бошқа манфаатдор шахсларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида тайёрланган.

Эътиборингизга ҳозирги вақтда Ўзбекистонда бизнеснинг энг долзарб шакли бўйича сектор – «Масъулияти чекланган жамият»ни тақдим этамиз («Хорижий тижорат ташкилотининг ваколатхонаси» секторини «Норма маслаҳатчи»нинг 15.04.2014 йилдаги 15 (456)-сонида, «Хусусий корхона» секторини 29.04.2014 йилдаги 17 (458) ва 6.05.2014 йилдаги 18 (459)-сонларида кўринг).

Ўз ичига ҳамма учун фойдали ахборотни олган энг тўлиқ ва амалий Гидни тайёрлаш мақсадида биз norma.uz ва ­bakertillyuz.com сайтларида қолдиришингиз мумкин бўлган шарҳ ва таклифларингизни кутамиз.

 

МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТ

 

Давоми. Боши «Норма маслаҳатчи»нинг 30.09.2014 йилдаги 39 (480) ва 7.10.2014 йилдаги 40 (481)-сонларида.

 

МЕЗОНЛАР

 

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ТАЛАБЛАРИ

 

ЖАМИЯТНИ БОШҚАРИШ

 

Бухгалтер (бош бухгалтер)ни ёллаш талаби

 

Назарда тутилмаган. Бухгалтерия ҳисобини юритиш функциялари ижро этувчи орган зиммасига юклатилиши мумкин

 

Малакали аудиторлик ташкилотлари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритиш (аутсорсинг) ва кадрлар бўйича иш юритишни амалга оширишнинг (HR-ҳисоб) имконияти

 

Бевосита даромад олиш, бухгалтерия ҳисоби ва кадрлар бўйича иш юритишни йўлга қўйиш, ресурсларни тежаш, ходимларни бошқариш жараёнларини мақбуллаштириш, профессионал аудиторлик фирмалари тажрибасидан фойдаланиш имкониятига йўналтирилган жараёнлар самарадорлиги концентрациясининг ошиши муносабати билан назарда тутилган, мақсадга мувофиқ ва афзал

 

Малакали консалтинг ташкилотлари томонидан кадрлар бўйича иш юритиш (HR-ҳисоб) ва бухгалтерия ҳисобини юритишнинг имконияти

 

Назарда тутилган. Бунда бундай ташкилотларни танлашга ғоятда эътибор билан ёндашиш муҳим, чунки аудиторлик фирмаларидан фарқли равишда консалтинг ташкилотларининг фаолияти лицензияланмайди, кўрсатиладиган хизматларнинг сифати назорат қилинишига талаблар қўядиган миллий стандартларга, мижоз шахсий маълумотларини махфий тутиш ва ҳимоя қилишга асосланмаган; улар фаолиятини миллий стандартлар ва бошқа қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан махсус ваколатли органнинг алоҳида назорат қилиши назарда тутилмаган ва ҳоказо

 

Юридик хизматни ташкил этиш

 

МЧЖнинг тадбиркорлик фаолиятини кунлик комплекс юридик кузатиб бориш учун мақсадга мувофиқ

 

МЧЖ фаолиятини юридик кузатиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун адвокатлик тузилмалари мутахассисларини жалб этиш (юридик аутсорсинг)

 

Мураккаб ва ўзига хос масалаларни ҳал қилиш заруратида, шу жумладан (бироқ чекланмасдан) назорат қилувчи органлар томонидан текширишларни ҳуқуқий кузатиш чоғида, судлардаги ҳимояни, ҳокимият ва бошқарув органларида вакил бўлишда мақсадга мувофиқ

 

Ижро этувчи органнинг иштирокчилар умумий йиғилиши маъқуллашисиз амалга оширила олмайдиган битимлар:

 

 

йирик битимлар

 

Агар жамият уставида йирик битимнинг анча юқори миқдори назарда тутилмаган бўлса, қиймати жамият мол-мулки қийматининг 25%и ва ундан кўпни ташкил этадиган мол-мулкни харид қилиш ва (ёки) учинчи шахсга ўтказиш (ўтказиш имконияти)

 

учинчи шахсга ўтказилаётган мол-мулкнинг қийматини белгилаш

 

Битим тузишдан аввалги охирги даврдаги бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида амалга оширилади. Кичик бизнес тоифасига кирадиган ташкилотлар ҳисоботни фақат йил якунлари бўйича топширишлари боис амалиётда ҳисобот даври якунланишига қадар иккинчи ярим йилда учинчи шахсларга ўтказиладиган мол-мулкнинг қийматини белгилаш билан боғлиқ масалалар вужудга келади*

 

харид қилинаётган мол-мулкнинг қийматини белгилаш

 

Таклиф нарх асосида амалга оширилади

 

маъқуллашга доир талаб

 

Битим тузиш тўғрисидаги қарор:

1) агар битимни маъқуллаш учун овозларнинг катта сони зарурлиги талаби уставда назарда тутилмаган бўлса, жамият иштирокчиларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади;

2) агар битим қиймати жамият барча мол-мулкининг 25 дан 50%гача қисмини ташкил этса ва мазкур битимларни маъқуллаш бўйича ваколатлар уставга кўра кузатув кенгаши зиммасига юкланган бўлса, кузатув кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади

истисно

 

Оддий хўжалик фаолияти жараёнида тузиладиган битимлар маъқуллашни талаб қилмайди. Амалиётнинг кўрсатишича, бундай битимларга қарзлар, кредитлар олиш ёки бериш, гаров мажбуриятлари ва кафиллик билан боғлиқ битимлар, мол-мулкни ижарага бериш ёки ижарага олиш, кўчмас мулк, асбоб-ускуналар ёки бошқа мол-мулкни харид қилиш ёхуд учинчи шахсларга ўтказишни киритиш, агар кўрсатилган битимларни тузиш МЧЖнинг асосий фаолият турини ташкил этмаса, керак эмас.

Шу билан бирга оддий хўжалик фаолияти жараёнида тузиладиган битимларга кирмайдиган битимларнинг батафсил рўйхати қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган*

йирик битимларни маъқуллашга доир талабларни бузганлик учун жавобгарлик

 

Ижро этувчи орган зиммасига юкланган

 

манфаатдорлик мавжуд бўлган битимлар

 

Манфаатдор шахслар тузадиган ҳар қандай битимлар

 

манфаатдор шахслар

 

Жамият кузатув кенгаши (агар у мавжуд бўлса) аъзолари, жамият ижро этувчи органи функцияларини амалга оширадиган шахслар, аффилланган шахслар билан биргаликда жамият иштирокчилари овозлари умумий сонининг 20%и ва ундан кўп овозига эга бўлган жамият иштирокчилари, агар улар, уларнинг эр (хотин)лари, ота-оналари, болалари, ака-ука ва опа-сингиллари ва (ёки) уларнинг аффилланган шахслари:

битим тарафи ҳисоблансалар ёки уларнинг жамият билан муносабатларида учинчи шахсларнинг манфаатларини кўзлаб чиқсалар;

битим тарафи ҳисобланган ёки уларнинг жамият билан муносабатларида учинчи шахсларнинг манфаатларини кўзлаб чиқадиган юридик шахс акциялари (улушлари, пайлари)нинг 20%и ва ундан кўпига эгалик қилсалар (ҳар бири алоҳида ёки жамликда);

битим тарафи ҳисобланган ёки уларнинг жамият билан муносабатларида учинчи шахсларнинг манфаатларини кўзлаб чиқадиган юридик шахснинг бошқарув органларида лавозимни эгаллаган бўлсалар.

Кўрсатилган шахслар устав билан белгиланган бошқа ҳолларда ҳам манфаатдор деб эътироф этиладилар

маъқуллашга доир талаб

 

Битим тузиш тўғрисидаги қарор:

1) агар битимни маъқуллаш учун овозларнинг катта сони зарурлиги талаби уставда назарда тутилмаган бўлса, жамият иштирокчиларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади (жамият манфаатдор иштирокчисининг овозини ҳисобга олмасдан);

2) агар битим қиймати жамият барча мол-мулки қийматининг 5%идан ошмаса ва башарти ушбу ваколатларни бериш жамият уставида назарда тутилса, кузатув кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади

 

истисно

 

Агар битимнинг бошқа тарафи бўлиб жамият аъзоларида бундан манфаатдорлик белгилари пайдо бўлгунга қадар жамият аввал битимлар тузган контрагент ҳисобланса, оддий хўжалик фаолияти жараёнида тузиладиган битимлар маъқуллашни талаб қилмайди. Амалиётнинг кўрсатишича, бундай битимларга қарзлар, кредитлар олиш ёки бериш, гаров мажбуриятлари ва кафиллик билан боғлиқ битимлар, мол-мулкни ижарага бериш ёки ижарага олиш, кўчмас мулк, асбоб-ускуналар ёки бошқа мол-мулкни харид қилиш ёхуд учинчи шахсларга ўтказишни киритиш, агар кўрсатилган битимларни тузиш МЧЖнинг асосий фаолият турини ташкил этмаса, керак эмас.

Шу билан бирга оддий хўжалик фаолияти жараёнида тузиладиган битимларга кирмайдиган битимларнинг батафсил рўйхати қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган*

манфаатдорлик бўлган битимларни маъқуллашга доир талабларни бузганлик учун жавобгарлик

 

Ижро этувчи орган зиммасига юкланган

 

йирик битим ёки манфаатдорлик бўлган маъқуллашсиз битимни тузиш оқибатлари

 

Иштирокчи ва (ёки) жамият даъвоси бўйича суднинг битимни ҳақиқий эмас деб топиши

 

битимни ҳақиқий эмас деб топиш муносабати билан вужудга келадиган хатарлар

 

1. Ижро этувчи органнинг айбдор мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш;

2. Битимнинг бошқа тарафига унга доир олинган барча нарсани қайтариш мажбурияти, олинган нарсани асл ҳолида қайтариш мумкин бўлмаганда (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизматда ифодаланганда) унинг қиймати пулда қопланади*

Ўзаро алоқадор шахслар ўртасида солиқ ва ҳуқуқ хатарлари билан боғлиқ битимлар (трансферт нарх белгиланиши)

 

Юридик шахслар ўртасида тузиладиган қуйидаги битимлар:

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар билан хорижий давлатларнинг юридик шахслари ҳисобланадиган уларнинг муассислари (иштирокчилари, аъзолари) ўртасидаги;

хорижий давлатларнинг юридик шахслари ҳамда Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар ҳисобланган уларнинг муассислари (иштирокчилари, аъзолари) ўртасидаги;

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар ҳамда муассислари биргина юридик ёки жисмоний шахслар ҳисобланган хорижий давлатларнинг юридик шахслари ўртасидаги.

Агар, биринчидан, улар ташқи иқтисодий битимлар тоифасига кирса ва, иккинчидан, агар бундай битимлар доирасида қўлланадиган нархлар ўзаро алоқадор юридик шахслар ўртасида қўлланиши мумкин бўлган нархлардан жиддий (амалиётда – 20%дан кўпга) фарқланса, бундай ҳолда кўрсатилган шахслар ўртасидаги битимлар солиқ ва ҳуқуқ хатарлари билан боғлиқдир.

солиқ хатарлари

 

Солиқ солиш объектини белгилаш чоғида (умумдавлат солиқлари тўловчилари учун – фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, Пенсия жамғармаси, Йўл жамғармаси, Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига тўловларни ҳисоблашда; соддалаштирилган тизим бўйича солиқ тўловчиларда – ягона солиқ тўловини ҳисоблаш чоғида) солиқ хизмати органлари ўзаро алоқадор бўлмаган шахслар қўллаши мумкин бўлган нархдан фойдаланишлари керак.

Мол-мулкнинг бозор қийматини солиқ органлари етказиб берувчилар, статистика органлари, ОАВ, биржа маълумотлари, шунингдек юклаб жўнатиш, етказиб бериш ёки топшириш ҳужжатларида мавжуд бўлган маълумотлар асосида белгилашлари мумкин*

ҳуқуқ хатарлари

 

Қуйидагилар учун мансабдор шахслар жазога тортилади:

Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш (Жиноят кодексининг (ЖК) 175-моддаси);

солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш (ЖКнинг 184-моддаси);

рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш*

Ижро этувчи орган қабул қилган қарорлар устидан шикоят қилиш:

 

 

шикоят қилиш мумкин бўлган қарорлар

 

Қонун ҳужжатлари ва уставни бузган ҳолда қабул қилинган, жамият иштирокчиси (иштирокчилари)нинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузадиган қарорлар

 

қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс

 

Ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган жамиятнинг исталган иштирокчиси

 

ижро этувчи орган қарори устидан шикоят қилиш мумкин бўлган орган

 

Хўжалик судлари28. Амалиётда хўжалик судлари бўйсунув тўғрисидаги қоидалар бузилганлигини рўкач қилиб жамият иштирокчиси (иштирокчилари)нинг даъво аризасини қайтариб бериш ҳоллари учрайди. Ушбу ҳолларда адвокатлик тузилмалари малакали мутахассисларининг ёрдамига мурожаат қилиш тавсия этилади

 

ижро этувчи орган қабул қилган қарор устидан шикоят қилиш мумкин бўлган муддат

 

Жамият иштирокчиси унинг ҳуқуқлари бузилганлигини билган ёки билиши керак бўлган санадан бошлаб 3 йил

 

эҳтимолий оқибатлар

 

ижро этувчи орган қабул қилган қарорни ҳақиқий эмас деб топиш

 

Жамиятнинг бошқарув органларида фаолиятни амалга оширадиган шахсларнинг жавобгарлиги

 

 

жамият иштирокчиларининг жавобгарлиги

 

Жамият иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар ва ўз фаолиятлари билан боғлиқ зарарлар учун улар киритган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар

 

иштирокчини жамиятдан мажбурий тарзда чиқариш

 

Жамликда устав капитали (фонди) қийматининг камида 10%ига эга бўлган миқдорда улушларга эга бўлган жамият бошқа иштирокчиларининг даъвоси бўйича суд тартибида йўл қўйилади

 

иштирокчини жамиятдан мажбурий тарзда чиқариш тўғрисида даъво талабларини билдириш учун асос

 

Иштирокчи томонидан ўз мажбуриятларини қўпол тарзда бузиш, жамиятнинг бундан кейинги фаолиятини мумкин бўлмайдиган қиладиган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштирадиган ҳаракатларни содир этиш (ҳаракатсизлик)

 

кузатув кенгаши ва ижро этувчи орган аъзоларининг жавобгарлиги

 

Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси ёки ижро этувчи органи аъзоси (директори) томонидан айбли ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этилиши билан боғлиқ жамиятга зарарлар етказилган тақдирда вужудга келади

 

миқдори

 

Қонун ҳужжатлари талаблари, иш муомаласи одатлари ва ушбу иш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатларга мувофиқ белгиланади

 

жавобгарликдан озод қилиш

 

Жамиятга зарар етказган қарорга қарши овоз берган ёки бундай овоз беришда иштирок этмаган жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси ёки ижро этувчи орган аъзоси (директори)га нисбатан амалга оширилади

 

унинг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш учун жамият коллегиал ижро этувчи органи ёки директорининг жавобгарлиги

 

Агар ушбу шарт меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, неустойка тўланади. Агар меҳнат шартномасини муддатидан аввал бекор қилишни унинг ишни давом эттира олмаслиги (ўқув юртига қабул қилиниши, пенсияга чиқиши, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланиши ва бошқа ҳолларда) тақозо этган бўлса, директор (бошқарув (дирекция) аъзоси) неустойка тўлашдан озод этилади32

 

Жамият жавобгарлиги

 

Жамият ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли бўлган барча мол-мулк билан жавоб беради.

Жамият ўз иштирокчиларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди

жамият иштирокчиларининг ташаббуси бўйича ижро этувчи орган аъзоси (директор) билан меҳнат шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш учун жамиятнинг жавобгарлиги

 

Агар бу шарт меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, неустойка тўлаш. Агар меҳнат шартномасини муддатидан аввал бекор қилишни ходимнинг (коллегиал ижро этувчи орган аъзоси (директор)нинг айбли ҳаракатлари тақозо этган бўлса, жамият неустойка тўлашдан озод этилади32

 

ИМТИЁЗЛАР ВА ПРЕФЕРЕНЦИЯЛАР

 

Солиқ имтиёзлари

 

Қонун ҳужжатларида мазкур бизнес шакли учун махсус имтиёзлар назарда тутилмаган

 

Ягона солиқ тўловини тўлаган ҳолда солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш имконияти

 

Қуйидаги ҳолларда тақдим этилади, агар:

1) жамият микрофирма ёки кичик корхоналар тоифасига киритилса4 (бундан жамият томонидан қуйидагиларни амалга ошириш ҳоллари мустасно:

акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқариш ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб олиш (махсус печлардан фойдаланган ҳолда замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналардан ташқари);

ягона ер солиғи ва қатъий белгиланган солиқ тўлаш назарда тутиладиган фаолият юритиш;

2) жамият савдо ва умумий овқатланиш корхоналари тоифасига киритилса

Божхона имтиёзлари

 

Моддий ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳасининг микрофирма ёки кичик корхоналари тоифасига кирадиган жамиятларга ўз эҳтиёжлари учун импорт қиладиган асбоб-ускуналар, хом ашё ва моддий ресурсларга божхона тўловларини (бундан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно) тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 90 кун муддатга уни кечиктириш имконияти берилади

 

Божхона тартибга солиши бўйича махсус чекловлар (шартлар)нинг мавжудлиги

 

Назарда тутилмаган

 

Валютани тартибга солиш соҳасидаги хусусиятлар ва преференциялар:

 

 

резидент (жисмоний ёки юридик шахс) томонидан устав капитали (фонди)га нақдсиз шаклда хорижий валютани киритиш имконияти

 

Назарда тутилган

 

резидент (юридик шахс) томонидан устав капитали (фонди)га нақд хорижий валютани киритиш имконияти

 

Назарда тутилмаган

 

резидент (жисмоний шахс) томонидан устав капитали
(фонди)га нақд хорижий валютани киритиш имконияти

 

Назарда тутилган.

Шуни назарда тутиш лозимки, агар ҳиссанинг миқдори ЭКИҲнинг 500 бараварига тенг бўлса ёки ундан ошса (ҳисса киритилган кунда), ҳиссани қабул қилиш операцияси жиноий фаолият ва терроризмни молиялаштиришдан олинган даромадларни легаллаштиришга қаршилик кўрсатиш бўйича банк назоратига олинади33

норезидент жисмоний шахс томонидан устав капитали
(фонди)га нақд хорижий валютани киритиш имконияти

 

Назарда тутилган. Кўрсатилган валюта маблағларининг келиб чиқишини ҳужжат билан (масалан божхона декларацияси билан) тасдиқлаш тавсия қилинади*

 

норезидент юридик шахс томонидан устав капитали
(фонди)га нақд хорижий валютани киритиш имконияти

 

Назарда тутилмаган: юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига нақд хорижий валютани олиб кириш тақиқланади34.

Норезидент юридик шахс томонидан резидент юридик шахс ҳисобварағига устав капитали (фонди)га ҳисса сифатида нақд хорижий валютани киритиш далиллари тўғрисида банк Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига (бундан кейин – Департамент) хабар қилиши мумкин. Бу Департаментнинг ҳудудий бошқармалари томонидан жамият ва унинг иштирокчилари томонидан валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини тегишинча текширишни ўтказиш учун асос бўлиши мумкин

пластик тўлов ёки кредит карталаридан фойдаланган ҳолда устав фонди (капитали)га ҳисса киритиш имконияти

 

Назарда тутилган

 

ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан валюта тушумининг 50%ини мажбурий сотиш талаби

 

Микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига кирадиган жамиятларга татбиқ этилмайди, бундан табиий газ экспорти ва транзитини амалга оширадиган корхоналар мустасно. Валюта тушумини мажбурий сотишдан бўйин товлаш учун МЖТК 171-моддасининг иккинчи қисми бўйича маъмурий жавобгарлик назарда тутилган. Бироқ баъзи ҳолларда жамият айбдор мансабдор шахсларининг ҳаракатларида ғаразли мақсад хусусида маълумотлар, ҳужжатлар ва бошқа далил-исботлар мавжуд бўлганда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари уларни хорижий валютанинг қасддан яшириб қолиниши белгилари деб ҳисоблашлари мумкин (ЖКнинг 178-моддаси)

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий валютадаги ҳисоб-китобларни амалга ошириш

 

Йўл қўйилмайди, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно:

жамият томонидан ўзи ишлаб чиқарган, Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш учун назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг норезидентларга реализация қилиниши;

МЧЖ махсус валюта режимини тақдим этишни назарда тутадиган эркин иқтисодий зона ҳудудида хўжалик фаолиятининг иштирокчиси ҳисобланса;

хорижий валютада олинган кредитлар қайтарилса;

хорижий валюта ваколатли банклар орқали сотилса;

алоҳида тармоқ корхоналари (тўқимачилик саноати, пахта толасини реализация қилувчи ва қайта ишловчи корхоналар ва ҳоказо) томонидан ҳисоб-китоблар амалга оширилса (Ҳукумат ва Президентнинг махсус қарорларига асосан);

пластик тўлов ва кредит карталари бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилса. Кўрсатилган усулда хорижий валютадаги тўловларни амалга ошириш «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг (7.05.1993 йилдаги 841-XII-сон, 11.12.2003 йилдаги 556-II-сон Қонун таҳририда) 18-моддаси билан рухсат этилганлиги сабабли банклар бундай операцияларни ўтказадилар. Шу билан бирга шуни назарда тутиш лозимки, ҳар бир карта билан операция суммаси ЭКИҲнинг 25 бараварига тенг ёки ундан ошган ҳолда, бир контрагентнинг терминали бўйича 1 кун мобайнида 5 та ва ундан ортиқ халқаро карталар билан операцияларни амалга ошириш Департаментга хабар қилинадиган шубҳали банк операцияси ҳисобланади;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда*

Хорижий валютани яшириш:

 

Жамиятда валюта операцияларини амалга оширадиган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг ваколатли банкларида ҳисобварақларга қайд этиладиган хорижий валютани қасддан яшириш

 

содир этиш шакллари

 

1. Ўзбекистон МБнинг рухсатномаси бўлмаган ҳолда жамият томонидан хорижий валютани чет эл банкларида (шу жумладан жамият томонидан хорижда тадбиркорлик фаолиятини доимий муассаса ёки филиал орқали амалга ошириш учун очилган ҳисобварақларда) сақлаши.

2. Хорижий валютадан бошқанинг ҳисобига, шу жумладан трансферабель аккредитивларни қўллаш йўли билан воз кечиш. Бундай воз кечиш талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечиш, муқобил бир турдаги талабларни ҳисобга киритиш бўйича ва ҳоказо битимлар бўйича амалга оширилиши мумкин.

3. Экспорт операциялари бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни чет эл банкларидаги фирмалар ҳисобварақлари орқали амалга ошириш.

4. Ваколатли банк ҳисобрақамига ўтказиладиган валюта тушумини тўлиқ бўлмаган миқдорда ўтказиш.

5. Ваколатли банклардаги жамиятнинг ҳисобварақларига хорижий валютадаги маблағларнинг белгиланган муддатларда келиб тушмаганлиги

экспорт операциялари бўйича валюта тушумининг келиб тушиш муддатлари

 

товарлар (ишлар, хизматлар) амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 180 кун:

МЧЖ муассислари томонидан чет элдаги корхоналар номига (савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шуъба корхоналар, фирма дўконлари, дилерлик шохобчалари ва консигнация омборлари);

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг аъзоси бўлган жамият томонидан Палатанинг савдо-инвестиция уйлари номига;

белгиланган тартибда берилган экспорт контрактини суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлганда олдиндан тўламасдан, аккредитив очилмасдан ёки банк кафолатисиз хорижий валютага кичик бизнес субъекти бўлган жамият томонидан экспорт қилинганда.

Марказлаштирилмаган экспортни амалга оширувчи жамиятлар учун товарлар, ишлар ва хизматлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 60 кун35*.

хорижий валютани яширганлик учун жавобгарлик

 

Жамиятнинг мансабдор шахсларини ЖКнинг 178-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка, жамиятнинг ўзини эса СК 144-моддасининг иккинчи қисми бўйича молиявий жавобгарликка тортиш хатари вужудга келади.

Хориждан валюта тушуми келиб тушишини 30 банк кунидан кўпга кечиктиришга (кичик бизнес субъектлари учун – 60 банк кунига) йўл қўйган жамият, белгиланган муддатлар тугаганидан кейин республика бюджетининг даромад қисмига жарима тўлайди:

1) валюта тушуми тушиши белгиланган муддатлардан 180 кунгача кечикканда – тушмаган валюта маблағлари суммасининг 10%ига эквивалент миқдорда;

2) валюта тушуми тушиши белгиланган муддатлардан 180 кундан 365 кунгача кечикканда – қўшимча равишда тушмаган валюта маблағлари суммасининг 20%ига эквивалент миқдорда;

3) валюта тушуми тушиши белгиланган муддатдан 365 кундан ортиқ муддатга кечикканда – қўшимча равишда тушмаган валюта маблағлари суммасининг 70%ига эквивалент миқдорда28

ФАОЛИЯТНИНГ ИЧКИ ВА ТАШҚИ НАЗОРАТИ

 

Тафтиш комиссиясини тузиш (тафтишчини сайлаш):

 

Агар жамиятда 15 нафардан ортиқ иштирокчи бўлса, шарт

 

комиссия аъзолари

 

Жамият иштирокчилари ёки кузатув кенгаши ва ижро этувчи орган аъзолари билан боғлиқ бўлмаган бошқа шахслар

 

сони

 

Уставда белгиланади. Бунда тафтиш комиссиясининг ваколатлар доирасига кирадиган масалалар бўйича қарорларни кўпчилик овоз билан қабул қилиш учун (якдиллик бўлмаганда) шарт-шароитлар яратиш мақсадида тафтиш комиссияси аъзоларининг умумий сони 3 кишидан камни ташкил этмаслиги керак

 

ваколатлар муддати

 

Жамият уставида белгиланади: энг кам ва энг кўп чегаралар чекланмаган

 

ваколатлар

 

Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш (шу жумладан йиллик ҳисоботлар ва бухгалтерия балансларини улар иштирокчиларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланишига қадар текшириш)

 

тафтиш комиссияси (тафтишчи) функцияларини аудиторлик ташкилотига бериш

 

Агар бу уставда назарда тутилган, аудиторлик ташкилоти эса кузатув кенгаши, ижро этувчи орган аъзолари, иштирокчилар ва жамиятнинг мулкий манфаатлари билан боғлиқ бўлмаса, йўл қўйилади

 

режали текшириш даврийлиги

 

Йил учун фаолият якунлари бўйича

 

режадан ташқари текшириш асослари

 

1. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларининг (тафтишчининг) ўз ташаббуси.

2. Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори.

3. Кузатув кенгашининг (агар у мавжуд бўлса) қарори.

4. Жамликда жамият иштирокчилари овозлари умумий сонининг камида 10%ига эга бўлган иштирокчиларнинг талаби

ҳисобдорлик

 

Умумий йиғилиш

 

Аудит:

 

 

ички аудит хизматини ташкил этиш:

 

Агар жамият активларининг баланс қиймати 1 млрд сўмдан ортиқни ташкил этса, қонун ҳужжатлари томонидан талаб қилинади

 

ташкил этиш ва ходимларни тайинлаш бўйича ваколатлар

 

Кузатув кенгашига тегишли

 

ҳисобдорлик

 

Кузатув кенгашига. Агар жамиятда мазкур бошқарув органи назарда тутилмаган бўлса, мазкур хизмат иштирокчиларнинг умумий йиғилишига ҳисобдор бўлиши керак

 

ваколатлар

 

ижро этувчи орган, ваколатхоналар ва филиаллар томонидан бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилишини таъминлаш, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этиш, активларни сақлаш, шунингдек бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этиш мақсадида қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини текшириш ва бу борада мониторинг олиб бориш

 

аудиторлик ташкилотлари:

 

Молия вазирлиги томонидан бериладиган аудиторлик фаолиятини амалга оширишга лицензияси бўлган ихтисослашган ташкилотлар

 

текшириш турлари

 

Ташаббусли ва мажбурий

 

ташаббусли текшириш учун асос

 

1. Тафтиш комиссияси (тафтишчи)нинг талаби.

2. Умумий йиғилишнинг қарори.

3. Кузатув кенгашининг қарори.

4. Жамликда жамият иштирокчилари овозлари умумий сонининг камида 10%ига эга бўлган иштирокчиларнинг талаби

мазкур бизнес шаклини мажбурий текшириш

 

Устав фондида давлатга тегишли улушга эга бўлган кредит ва суғурта ташкилотлари, жамиятлар учун назарда тутилган.

Мажбурий тартибда аудиторлик текшируви назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ташаббуси бўйича ҳам ўтказилади

мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш даврийлиги

 

Йилига 1 марта

 

аудиторлик ташкилотини танлаш

 

Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорига биноан амалга оширилади. Устав капиталида давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган жамиятда – Давлат рақобат қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхатдан танлов асосида

 

мажбурий аудиторлик текширувидан бўйин товлаш оқибатлари

 

Айбдор мансабдор шахсларни, уларга нисбатан ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жазо қўллаган ҳолда, маъмурий жавобгарликка тортиш.

Маъмурий жазо қўллангандан кейин 1 йил мобайнида жамиятнинг мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишдан такроран бўйин товлаши жамиятга ЭКИҲнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга олиб келади.

Жарима тўлаш аудит ўтказишдан озод қилмайди

Халқаро стандартлар бўйича аудит

 

Одатда йирик жамиятлар, хорижий капитал иштирокидаги корхоналарда (ХК, ҚК), халқаро молия институтлари (ЖБ, ОТБ, ИТБ ва бошқалар) лойиҳаларини амалга оширишда, шунингдек хорижий инвестицияларни жалб этишдан манфаатдор жамиятларда ўтказилади. Шуни ҳисобга олиш лозимки, амалиётда халқаро стандартлар бўйича аудитни локал (маҳаллий) ёки халқаро аудиторлик ташкилотлари таклиф этишларига қарамай, эътироф этилган ягона глобал услубиятлар (технологиялар)га ҳар йили International Accounting Bulletin (www.internationalaccountingbulletin.com) чоп этадиган жаҳон рейтинги Тор-15 га кирадиган тармоқлар эга

 

Устав капитали
(фонди)ни шакллантириш ва (ёки) инвестициявий мажбуриятларни бажариш бўйича махсус масаланинг аудити

 

Айниқса хусусийлаштирилган корхоналар асосида ва (ёки) хорижий инвесторлар иштирокида ташкил этилган жамиятлар учун мақсадга мувофиқ ва долзарб, чунки жамиятнинг устав капиталини (фондини) шакллантиришда ҳужжатларни лозим даражада расмийлаштирмаслик, шунингдек инвесторнинг ўз инвестициявий мажбуриятларини лозим даражада бажармаслиги жамият иштирокчилари улушларининг миқдорини қайта кўришга сабаб бўлиши ва ўзи билан бошқа нохуш ҳуқуқий ва солиқ оқибатларини (имтиёзларни бекор қилиш, солиқларни қўшимча ҳисоблаш ва бошқалар), шу жумладан улушни давлатга қайтаришни келтириб чиқариши мумкин

 

Назорат қилувчи органлар амалга оширадиган режали текширишлар:

 

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши тасдиқлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишлар режа-жадвалига асосан амалга оширилади

 

текширишни ўтказиш муддати

 

30 календарь кундан ошмаслиги керак

 

текшириш муддатини узайтириш

 

Назорат қилувчи органнинг буйруғига асосан амалга оширилади. Микрофирма ва кичик корхоналар тоифасига кирадиган жамиятда ўтказиладиган текширув муддатини узайтириш тақиқланган

 

молия-хўжалик фаолиятини текширишлар даврийлиги

 

3 йилда кўпи билан бир марта, агар жамият кичик корхоналар ёки микрофирмалар тоифасига кирса – 4 йилда кўпи билан 1 марта (улар ҳам давлат рўйхатидан ўтказилган дастлабки 3 йил давомида текширувлардан ўтказилмайди, акцизли товарларни ишлаб чиқарувчилар ва фаолияти бюджет ва марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ корхоналар – дастлабки 2 йил мобайнида)

 

молия-хўжалик фаолиятини текширишларни ўтказишга чеклов

 

Солиқлар ва бюджетга бошқа тўловларни ўз вақтида тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналарда 2017 йил 1 январгача режали солиқ текширувларини ўтказиш тақиқланади

 

микрофирма ва кичик корхоналар тоифасига кирадиган янги ташкил этилган жамиятларнинг (МЧЖга қайта айлантирилган юридик шахсларнинг) молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар

 

Давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан (яъни қайта ташкил этилган пайтдан) бошлаб 2 йил ўтгач ўтказилади

 

бошқа текширувларнинг даврийлиги

 

2 йилда кўпи билан 1 марта

 

Камерал назорат

 

Солиқ хизмати органлари жамият жойлашган жойга чиқмасдан, белгиланган тартибда тақдим этилган жамиятнинг молиявий ва солиқ ҳисоботларини, шунингдек жамият фаолияти тўғрисида солиқ хизмати органларида мавжуд бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш асосида амалга ошириладиган назорат қилиш шаклидир

 

илгари режали текшириш билан қамраб олинган давр ҳужжатлари бўйича камерал назорат ўтказиш

 

Йўл қўйилади

 

солиқ хизмати органлари томонидан камерал назорат доирасида жамиятнинг солиқ ҳисоботида хатолар ва зиддиятларнинг аниқланиши

 

Солиқ органларида сақланадиган ҳужжатларни таҳлил қилиш жараёнида солиқ ва валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш аломатлари аниқланганда кўрсатилган органларнинг мансабдор шахслари бу ҳақда жамиятга ёзма шаклда хабар қиладилар. Бундай хабарни олиш натижалари бўйича жамиятнинг мансабдор шахслари 10 кун мобайнида солиқ органларига тузатилган солиқ ҳисоботини тақдим этишлари ёки ҳужжатларни таҳлил қилиш жараёнида белгиланган аниқланган тафовутлар (фарқлар)нинг тўғрилигини ёзма равишда асослаб беришлари керак

 

Режадан ташқари текширишлар:

 

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши тасдиқлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишлар режа-жадвалига киритилмаган текширувлар

 

текширув шартлари

 

1) назорат қилувчи органларга жамият томонидан қонун ҳужжатларини бузиш далиллари тўғрисида гувоҳлик берувчи қўшимча маълумотлар (шикоятлар) келиб тушганда;

2) Президент ёки Ҳукуматнинг тегишли қарорлари қабул қилинганда;

3) фавқулодда вазиятлар вужудга келиши олдини олиш зарур бўлганда;

4) санитария-эпидемиология вазияти мушкуллашганда, шунингдек чегарадош мамлакатлардан юқумли касалликлар олиб келиниши ва тарқалиши эҳтимоли вужудга келганда ўтказилади.

Солиқ органлари томонидан режадан ташқари текширувлар МЧЖ тугатилаётганда ҳам амалга оширилади

 

асос

 

Махсус ваколатли органнинг қарори. Қуйидагилар режадан ташқари солиқ текширувини ўтказиш учун асос ҳисобланади:

назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг текширув ўтказиш тўғрисидаги қарори;

давлат солиқ хизмати органининг юқорида кўрсатилган қарор асосида чиқарган буйруғи.

Қуйидагилар солиқ тугатув текширувини ўтказиш учун асос ҳисобланади:

тугатувчи (ёки МЧЖни рўйхатдан ўтказишни амалга оширган органнинг) тугатиш тўғрисида ёзма хабарномаси;

солиқ хизмати органининг юқорида кўрсатилган хабарнома асосида чиқарган буйруғи

текширув ўтказиш муддати

 

30 календарь кундан ошмаслиги керак

 

текширув муддатини узайтириш

 

Назорат қилувчи органнинг буйруғига асосан амалга оширилади. Микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига кирадиган жамиятда ўтказиладиган текширув муддатини узайтириш тақиқланган

 

режадан ташқари текширув ўтказишга чеклов

 

Назарда тутилмаган

 

Муқобил текширувлар

 

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини:

қўзғатилган жиноят ишлари доирасида;

ўтказилган операцияларнинг солиқ ҳисобида тўғри акс эттирилганлиги ҳақида қўшимча ахборот олиш зарурати вужудга келганда (МЧЖ билан операциялар ягоналиги билан боғлиқ бошқа солиқ тўловчининг солиқ текшируви ўтказилганда) амалга ошириладиган текширишлар

асос

 

1. Қўзғатилган жиноят иши асосида текшириш тайинлаш тўғрисида суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг қарори.

2. Тегишли назорат қилувчи орган чиқарган текширув ўтказиш тўғрисидаги буйруқ

текширув предмети

 

Қуйидагилар билан боғлиқ фаолият (операциялар):

1) қўзғатилган жиноят иши ҳолатлари. Муқобил текширувларни ўтказишга фақат жамиятнинг бевосита текшириш объекти (бошқа хўжалик юритувчи субъект) билан муносабатлари қисмида йўл қўйилади. Бунда ана шундай муносабатлар деганда шахсларнинг жиноят иши материаллари (ашёвий далиллар) билан ҳужжатли тасдиқланган аниқ алоқасини тушуниш керак;

2) солиқ ҳисобида текшириладиган операциялар

қўзғатилган жиноят иши доирасида ўтказиладиган текширув мақсади

 

Ўзаро операцияларнинг ягоналиги билан боғланган ва турли хўжалик юритувчи субъектларда ёки бир хўжалик юритувчи субъектнинг турли бўлинмаларида бўлган ҳужжатларни таққослаш

 

Жамиятнинг илгари солиқ органлари текширган фаолият даврининг солиқ текширишини ўтказиш

 

Йўл қўйилмайди

 

Малакали аудиторлик ва (ёки) адвокатлик ташкилотини жалб этиш

 

Текширишга тайёрлаш ва уни ўтказиш жараёнида жамият ва унинг мансабдор шахсларига ўз вақтида профессионал мадад ва ёрдам кўрсатиш мақсадида – мақсадга мувофиқ ва долзарб

 

 

 

Олег ДАМИНОВ,
«
BAKER TILLY UZBEKISTAN» компаниялар гуруҳининг
бошқарувчи шериги,

Екатерина АДЕЕВА,
юридик амалиёт раҳбари ўринбосари.

Давоми бор.

 

 

*Алоҳида маслаҳатлар олиш учун ишлаб чиқувчига мурожаат қилинг (www.bakertillyuz.com).

 

28«Норма маслаҳатчи»нинг 7.10.2014 йилдаги 40 (481)-сонига қаралсин.

32Меҳнат кодексининг 104-моддаси.

4«Норма маслаҳатчи»нинг 23.09.2014 йилдаги 38 (479)-сонига қаралсин.

33Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг (МБ бошқаруви ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг АВ томонидан 21.11.2013 йилда 2528-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига илова) 48-банди.

34«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг (7.05.1993 йилдаги 841-XII-сон, 11.12.2003 йилдаги 556-II-сон Қонун таҳририда) 19-моддаси бешинчи қисми.

35Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорининг (29.06.2000 йилдаги 245-сон) 4-банди.

Прочитано: 1210 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика