Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 41 / Қонунбузарликлар фош этилди

Тилла «багаж»

«Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда тилла буюмларнинг ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ бир нечта қонунбузарлик ҳолатларига чек қўйишди. 

 

Жумладан, қўқонлик Г. хонимга тегишли сумка божхона кўригидан ўтказилганда, унда божхона баённомасида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида айтилмаган 75 грамм оғирликдаги тилла буюмлар яширилгани фош бўлди.

Юк сумкасига тилладан ясалган 152 грамм оғирликдаги заргарлик буюмларини яшириб олган пойтахтлик Д. хонимга ҳам божхона назоратидан «эсон-омон» ўтиб олиш насиб этмади.

Назорат-рентген аппарати лентасидан ўтаётган йўл сумкаларидан бирининг экрандаги шубҳали тасвири ўз тасдиғини топди. Божхоначилар томонидан самарқандлик З. хонимга тегишли мазкур багаж кўздан кечирилганда, унга умумий оғирлиги 198 граммни ташкил қилувчи тилла тақинчоқлар яширилгани аниқланди.

Божхона кўриги давомида бухоролик Ш. хонимнинг қинғир қилмишларига ҳам нуқта қўйилди. Яширинча олиб ўтишга уринилган заргарлик буюмлари олиб қўйилганидан сўнг аёлга тегишли сумка нақд 531 граммга енгиллашди.

Мазкур божхона қоидабузарликларининг барчаси «Истанбул–Тошкент» рейси йўловчилари томонидан содир этилган бўлиб, ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб киришнинг чекланган меъёрларига мувофиқ жисмоний шахсларга мамлакатимизга кираётганда акциз солиғини тўламасдан умумий оғирлиги 30 граммдан ошмайдиган, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган 5 та заргарлик буюмини олиб киришга рухсат берилади.

Белгиланган меъёрдан ортиқча олиб кирилган тилла буюмлари учун эса ўрнатилган тартибда божхона тўловлари ундирилади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз

Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 4978 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика