Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 41 / Почта қутиси

Декларацияни қоғозга чиқарса бўлади

ДБҚ қарори билан Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилган ўзгартиришлар муносабати билан ДБҚ энди уларни қоғозга чиқармайди, балки электрон шаклда тўлдиради. Импорт товар таннархини ҳисоб-китоб қилиш учун ҳисоблаб ёзилган божхона тўловлари суммасини қай тарзда кўриш мумкин? Уни кирим қилиш учун қандай ҳужжат хизмат қилади?

 

– Ҳақиқатан ҳам, ДБҚнинг Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида қарорига1 илова 2-бандининг иккинчи хатбошисида белгиланишича, товарларни электрон шаклда декларациялашга доир ҳисоб ва назоратни декларантлар «Товарларни электрон декларациялаш» ААТ ва Ўзбекистон Республикаси ДБҚ тақдим этадиган интерфаол хизматлар воситасида юритадилар.

Бунда ушбу банднинг биринчи хатбошисида аниқ қилиб айтилади: товарлар электрон шаклда декларацияланганда божхона органлари БЮДни қоғозга чиқармайдилар ва БЮДнинг қоғоз шаклидаги нусхасини тасдиқламайдилар, бундан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Ушбу шарт декларантларга эмас, балки божхонага тааллуқли эканлигига эътибор беринг.

Декларантлар зарурат бўлганда «Товарларни электрон декларациялаш» ААТ ёки ДБҚ расмий сайтида жойлаштирилган ТИФ иштирокчисининг персонал кабинети воситасида расмийлаштирилган БЮДни қоғозга чиқаришлари мумкин. Тегишинча, импорт товар таннархи ҳисоб-китоби учун ҳисоблаб ёзилган божхона тўловлари суммасини аввалгидек БЮДнинг 47-«Божхона божлари ва йиғимларни ҳисоблаш» устунида кўриш мумкин, у Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг2 1.171-бандига кўра у уни қабул қилиш расмийлаштирилган пайтдан бошлаб юридик аҳамиятга молик далиллар тўғрисида далолат берадиган ҳужжатга айланади.

 

1АВ томонидан 3.09.2014 йилда 834-25-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 3.11.1999 йилда 834-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз

Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 922 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика