Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 41 / Бевосита мулоқот

ЖШДС бўйича ҳисоботда мулкдорнинг соф фойдаси

Биз хусусий корхона ҳисобланамиз ва солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин мулкдор тасарруфида қоладиган фойдани мулкдор-муассисимизга тўлаймиз.

У биринчи ярим йил учун олган, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин хусусий корхона мулкдори тасарруфида қоладиган фойдани ЖШДС бўйича ҳисоботда акс эттириш керакми? Агар керак бўлса, уни ҳисоботнинг қайси иловасида акс эттириш лозим?

А.Кандаурова,

ХК бош бухгалтери.

 

Хусусий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг корхона мулкдорининг тасарруфига ўтади ҳамда унга солиқ солинмайди («Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг (11.12.2003 йилдаги 558-II-сон) 24-моддаси).

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаганидан кейин хусусий корхона мулкдори ихтиёрида қоладиган фойда суммаси жисмоний шахснинг мулкий даромадлари таркибига киради (Солиқ кодекси (СК) 176-моддасининг 8-банди) ва жисмоний шахснинг даромади сифатида унга солиқ солинмайди (СКнинг 179-моддаси 6-банди).

Соф фойда суммаси жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шаклларида (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова) акс эттирилади. Хусусан:

● Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларда:

«Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси»га 004-сатр бўйича;

«Солиқ солишдан озод қилинадиган даромадларнинг умумий суммасига» 006-сатр бўйича;

«Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолдаги ҳисобланган даромадларнинг умумий суммасига» (004-сатр – 012-сатр – 017-сатр – фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисобланган суммаси) – 018-сатр бўйича;

«Жисмоний шахсларга тўланган даромадларнинг умумий суммаси»га 19-сатр бўйича (башарти фойда корхона мулкдорига тўланса);

● Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкасида (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно) (Маълумотларга 1-илова):

ҳисобланган соф фойда суммаси – 2-устунда фойда ҳисоблаб ёзилган санага мувофиқ сатр бўйича;

тўланган фойда суммаси – 6-устунда фойда тўланган санага мувофиқ сатр бўйича акс эттирилади. Ушбу суммалар ҳам «Жами» сатрига худди шу устунлар бўйича киритилади;

● Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси (Маълумотларга 3-илова):

«Жисмоний шахсларнинг даромадлари – жами»да – 01-сатр бўйича;

«Мулкий даромадлар»да – 03-сатр бўйича.

Ушбу Расшифровка йил якуни бўйича Маълумотлар тақдим этилганда йилда бир марта тақдим этилади;

● Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкасида (Маълумотларга 4-илова):

«Имтиёзлар суммаси – жами»да – 01-сатр бўйича;

СКнинг 179-моддаси бўйича имтиёзлар 03-сатр бўйича, кейинчалик 031-сатр бўйича расшифровка билан.

Ушбу Расшифровка ҳам йил якуни бўйича Маълумотлар тақдим этилган вақтда йилда бир марта тақдим этилади.

 

Наталья ЗУЕВА,

экспертимиз. 

Прочитано: 1052 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика