Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 41 / Ҳисоботга тайёрланамиз

2014 йил учинчи чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар

Бугунги сонда биз «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрлаган, 2014 йилнинг III чораги учун ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришларни чоп этамиз.

 

 

ЖШДС БЎЙИЧА ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИ

Корхоналар томонидан тақдим этиладиган ЖШДС бўйича ҳисобот шакллари1 қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар (бундан кейин – Маълумотлар);

Маълумотларга 1-илова – «Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно)» (бундан кейин – Маълумотларга 1-илова);

Маълумотларга 2-илова – “Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси” (бундан кейин – Маълумотларга 2-илова);

Маълумотларга 3-илова – “Жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадлар расшифровкаси” (бундан кейин – Маълумотларга 3-илова);

Маълумотларга 4-илова – “Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси” (бундан кейин – Маълумотларга 4-илова).

3 ва 4-иловалар йил давомида тақдим этилмайди, улар фақат йил якунлари бўйича йиллик Маълумотлар билан биргаликда ДСИга топширилади. 2014 йилнинг учинчи чораги учун солиқ тўловчилар 25 октябрдан кечиктирмай фақат Маълумотларнинг ўзини ва уларга 1 ва 2-иловаларни солиқ органларига тақдим этишлари шарт.

Қўйида 2014 йил III чораги учун ЖШДС бўйича Маълумотларнинг шаклларини тўлдиришга доир тушунтиришлар келтирилган. Маълумотлардаги айрим кўрсаткичларни акс эттириш учун 1 ва 2-иловалардаги маълумотлардан фойдаланилади, шу сабабли аввал уларни тўлдириш зарур. Тавсияларимизда тушунтиришлар кетма-кетлик билан – Маълумотлар ва кейин уларга иловалар берилган.

 

ҲИСОБЛАНГАН ВА АМАЛДА ТЎЛАНГАН ДАРОМАДЛАР СУММАЛАРИ ҲАМДА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИНИНГ УШЛАБ ҚОЛИНГАН СУММАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

001-сатрда ҳисобот йили бошидан даромад олган жисмоний шахсларнинг сони кўрсатилади. Сатр кўрсаткичига даромад олган барча жисмоний шахслар, ушбу даромадлар асосий ёки асосий бўлмаган иш жойида, тўлиқ ишланган ой ёки фақат бир неча кун учун тўланганидан қатъи назар, киритилади.

 

002-сатрда 001-сатрдан асосий иш жойида даромад олган жисмоний шахсларнинг, яъни корхонада меҳнат дафтарчаси юритиладиган ходимларнинг сони келтирилади.

 

003-сатрда 001-сатрдан асосий бўлмаган иш жойидан даромад олувчилар – ташқи ўриндошлар, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишловчи шахслар, мулкий ва бошқа даромадлар олувчи шахслар сони ажратилади.

 

004-сатрда жисмоний шахсларга ҳисобланган даромадларнинг суммаси, яъни жами даромад кўрсатилади, унга қуйидагилар киради:

меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (Солиқ кодексининг 172, 173, 174 ва 175-моддалари, бундан кейин – СК);

мулкий даромадлар (СКнинг 176-моддаси);

моддий наф тарзидаги даромадлар (СКнинг 177-моддаси);

бошқа даромадлар (СКнинг 178-моддаси).

Ушбу сатр кўрсаткичи жисмоний шахсларнинг даромадларини ҳисобга олиш учун фойдаланиладиган барча ҳисобварақлардаги (даромад турига қараб 6710, 6610, 6620, 6910 ва бошқа ҳисобварақлар ҳамда корхонанинг ҳисоб сиёсатида назарда тутилган ҳисобварақлар кредити) суммаларни қўшиш йўли билан аниқланади.

 

Эслатиб ўтамизки, СКнинг 171-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган корхона харажатлари ЖШДС бўйича ҳисоботни тўлдиришда инобатга олинмайди.

 

МИСОЛ. Корхона ходимига бир ой учун қуйидагилар ҳисоблаб ёзилган:

иш ҳақи – 700 000 сўм,

байрамга мукофот – 200 000 сўм, суткалик пуллар – 300 000 сўм (норма доирасида – 107 635 сўм, нормадан ортиқ бўлганда – 192 365 сўм);

овқатланиш учун қўшимча тўлов – 100 000 сўм.

Шунингдек унга шаҳар йўловчилар транспортида хизмат қатновлари учун қиймати 100 000 сўмлик йўл карточкаси берилган.

Санаб ўтилган тўловлардан қуйидагилари ходимнинг даромадлари ҳисобланмайди ва, тегишинча, ЖШДС бўйича ҳисоботда кўрсатилмайди:

хизмат қатновлари учун фойдаланиладиган йўл карточкаси қиймати (СКнинг 171-моддаси иккинчи қисми 4-банди);

белгиланган норма доирасида суткалик пуллар – 107 635 сўм (СКнинг 171-моддаси иккинчи қисми 7-банди).

Маълумотлар ва Расшифровкани тўлдириш чоғида ходимнинг даромадлари деб тан олинадиган қуйидаги тўловлар ҳисобга олинади:

иш ҳақи – 700 000 сўм;

байрамга мукофот – 200 000 сўм;

овқатланиш учун қўшимча тўлов – 100 000 сўм;

нормадан ортиқча суткалик пуллар – 192 365 сўм.

 

005-сатрда 004-сатрдан корхона ЖШДС ушламаган моддий наф тарзидаги даромадлар суммаси ажратилади.

Меҳнатга оид муносабатлари расмийлаштирилмаган жисмоний шахсга моддий наф тарзида тўланган даромаддан корхона мазкур шахснинг ёзма аризаси асосида ЖШДСни ушлаб қолмаслиги мумкин (СКнинг 184-моддаси). Бунда солиқни даромадларни олувчининг ўзи ДСИга тақдим этилган декларация асосида тўлаши керак.

 

006-сатрда СКнинг 179, 180-моддалари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида (ЖШДС бўйича имтиёзлар) ЖШДС ушланмайдиган даромадлар суммаси кўрсатилади.

Солиқ кодекси билан белгиланган имтиёзлар даромадларнинг айрим турларини (СКнинг 179-моддаси), шунингдек жисмоний шахсларнинг алоҳида тоифаларини (СКнинг 180-моддаси) солиқ солишдан озод этишни назарда тутган.

Энг кам иш ҳақига каррали миқдорда белгиланган имтиёзларни (моддий ёрдам, совғалар ва ишдан бўшатиш нафақаси, шунингдек алоҳида тоифалардаги шахсларнинг даромадлари бўйича) йил давомида ҳисоблаш чоғида 1 январда амал қилган ЭКИҲ қўлланади: 2014 йилда – 96 105 сўм.

 

Жорий йилда юқоридаги имтиёзларни ҳисоблашда солиқ солинмайдиган чегара қуйидаги миқдорларни ташкил этади:

моддий ёрдам бўйича – 1 153 260 сўм (96 105 х 12). Ходимнинг ёки унинг оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан бериладиган моддий ёрдам 2014 йилнинг 1 апрелига қадар (I чоракда) тўланган бўлса 1 922 100 сўм (96 105 х 20), 1 апрелда ва ундан кейин тўланган бўлса – 1 153 260 сўм (25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон Қонун);

ишдан бўшатиш нафақаси бўйича – 1 153 260 сўм (96 105 х 12);

совғалар бўйича – 576 630 сўм (96 105 х 6).

СК 180-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг ҳар бир ой учун ЭКИҲнинг 4 баравари доирасидаги даромадлари солиқ солишдан озод этилган, яъни 2014 йилнинг ҳар бир ойи учун 384 420 сўмдан (96 105 х 4) ошмайдиган даромадга солиқ солинмайди.

 

007-сатрда ЖШДС бўйича солиқ солинадиган база кўрсатилади, у қуйидагиларни чегирган ҳолда ялпи даромаддан (004-сатр) келиб чиқиб аниқланади:

корхона СКнинг 184-моддасига мувофиқ ЖШДС ушламаган моддий наф тарзидаги даромадлар (005-сатр);

СКнинг 179, 180-моддалари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солишдан озод этилган даромадлар (006-сатр).

 

008-011-сатрларда 007-сатрдан ЖШДСнинг қандай ставкалари қўлланилишига қараб даромадлар ажратилади.

 

008-сатрда 007-сатрдан солиқ солишнинг белгиланган шкаласида солиқ солинадиган даромадлар ажратилади. Умумий тартибда ЖШДС солиқ солинадиган база ҳамда ставкалардан келиб чиққан ҳолда, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича ҳар ойда жисмоний шахснинг асосий иш жойи бўйича ҳисоблаб чиқарилади ва ушлаб қолинади. Бундан ташқари, жисмоний шахснинг асосий бўлмаган иш жойидаги даромадларидан солиқ суммасини ҳисоблаб ёзишда, агар у ЖШДСни энг юқори ставка бўйича ушлаб қолиш тўғрисида ариза тақдим этмаган бўлса, ушбу шкала қўлланилади (СКнинг 186-моддаси).

Шкала бўйича солиқни ҳисоблаб ёзишда жорий йилнинг 1 январида амал қилган ЭКИҲ – 96 105 сўм қўлланилади. Шу боис 2014 йил 1 сентябрдан энг кам ойлик иш ҳақининг миқдори 107 635 сўмгача оширилганлиги ҳисобга олинмайди.

 

2014 йил сентябрь ойи учун ЖШДСни ҳисоб-китоб қилишда қуйидаги шкала қўлланилади:

(сўм)

Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ суммаси

 

4 324 725 сўмгача
(5 х 864 945)

 

Даромад суммасининг 7,5%и

 

4 324 726 сўмдан 8 649 450 сўмгача (10 х 864 945)

 

324 354,38 сўм + 4 324 725 сўмдан ортиқ сумманинг 16%и

 

8 649 451 сўм ва ундан юқори

 

1 016 310,38 сўм + 8 649 450 сўмдан ортиқ сумманинг 22%и

 

 

 

009-сатрда 007-сатрдан тўлов манбаида 10%лик ставкада солиқ солинадиган дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлар ажратилади (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон қарори 3-банди). Бунда солиқ солишдан озод этилган дивидендлар ва фоизлар сатрда кўрсатилмайди.

Тўланган дивидендлар ва фоизлар, шунингдек киритилган ЖШДС суммаларининг расшифровкаси Маълумотларга 2-иловада келтирилади.

 

010-сатрда 007-сатрдан СКнинг 181-моддасига мувофиқ энг кам ставкада (2014 йилда – 7,5%) солиқ солинадиган қуйидаги даромадлар ажратилади:

баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган коэффициентлар бўйича қўшимча тўловлар;

корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан вақтинчалик қишлоқ хўжалиги ишларига юборилган жисмоний шахсларнинг шу ишларни бажаришдан олинган даромадлари, пахта йиғим-теримида ишларни бажарганлик учун олинган даромадлар бундан мустасно. Пахта йиғим-теримидан олинган даромадлар СКнинг 179-моддаси 33-бандига асосан солиқ солишдан озод қилинади;

кўчар ва кўчмас мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар;

жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар.

 

Баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун туман коэффициентлари ходимларнинг амалдаги иш ҳақларига ҳисобланади (ходимлар учун шахсий қўшимча тўловлар, кўп йиллик меҳнати учун мукофотлар ва бошқа тўловлар бундан мустасно). Коэффициент ҳисоблаб ёзиладиган иш ҳақи таркибига тариф бўйича тўловлар, қўшимча тўловлар, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган иш вақтидан ташқари бажарилган ишлар учун тўловлар ва мукофотлар киради. Бунда туман коэффициентларини ҳисоблашнинг энг юқори суммаси республика ҳудудида ҳисоблаш пайтидаги ҳолатга кўра белгиланган энг кам иш ҳақининг 4 баравари миқдорида белгиланади (СКнинг 181-моддаси; ВМнинг 4.09.1992 йилдаги 407-сон Қарорига 4-илова). Йил мобайнида энг кам иш ҳақи ўзгарган тақдирда энг кам иш ҳақи ўзгаргунга қадар ҳисоблаб ёзилган туман коэффициентлари бўйича қўшимча тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилинмайди. 2014 йилнинг 1 сентябридан бошлаб энг кам ойлик иш ҳақи 107 635 сўмга оширилди (Президентнинг 31.07.2014 йилдаги ПФ–4639-сон Фармонининг 2-банди), тегишинча, 2014 йил 1 сентябрдан коэффициент ҳисоблаш учун энг юқори сумма 430 540 сўмга (107 635 х 4) тенг бўлади.

 

МИСОЛ. Навоий шаҳридаги корхона сувсиз ва чўл ҳудудида жойлашган (туман коэффициенти – 1,2). Сентябрь ойи учун ходимга 800 минг сўм иш ҳақи ҳисоблаб ёзилган.

Ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи (800 минг сўм) ЭКИҲнинг 4 бараваридан ошганлиги сабабли коэффициент унинг ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг қисмига ҳисобланади ва 86 108 сўмни (430 540 х 0,2) ташкил қилади.

Бир ойда 886 108 сўм (800 000 + 86 108) ҳисоблаб ёзилади. Бунда шкала бўйича солиқ солинадиган иш ҳақи тарзидаги даромад суммаси (800 минг сўм) Маълумотларнинг 008-сатри қийматига, энг кам ставка бўйича солиқ солинадиган туман коэффициенти бўйича тўлов (86 108 сўм) – Маълумотларнинг 010-сатрига киритилади.

Жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк ва автотранспортни ижарага беришдан олган даромадларига солиқ солишда шартнома бўйича ижара ҳақи суммасига ЖШДС солинади, бироқ бунда у Президентнинг ПҚ-2099-сон Қарорига 25-иловада белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланганидан кам бўлмаслиги керак:

 

Ижарага бериладиган мол-мулк тури

 

Белгиланган ставка  миқдорини тавсифловчи  кўрсаткич 

 

Ойлик ижара тўлови ставкаларининг энг кам  миқдорлари, сўмда 

 

Тошкент ш.

 

Нукус ш.  ва вилоят  бўйсунувидаги  шаҳарлар 

 

бошқа  аҳоли  пунктлари

 

Уй-жойлар:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

турар жой

 

умумий майдоннинг
1 кв.метри учун

 

3 000

 

2 000

 

1 000

 

нотурар жой

 

6 000

 

4 000

 

2 000

 

Автомобиль транспорти:

 

 

 

 

 

 

 

 

енгил автомобиль (йўловчилар, юк ташишга мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда, ўриндиқлари сони 8 тадан кўп бўлмаган автотранспорт воситаси)

 

1 та автотранспорт
воситаси учун 

 

220 000

 

микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари

 

430 000

 

 

 

Агар ижара шартномаси амал қилишининг бошланиши ойнинг биринчи санасига ёки унинг амал қилишининг охири ойнинг охирги кунига тўғри келмаса, ижара тўловининг мазкур ой учун энг кам ставкалари ушбу ойда шартнома амал қилиши кунлари миқдорига мутаносиб равишда қўлланилади (МВ ва ДСҚнинг 28.03.2014 йилдаги ММ/04-01-32-14/246/246, 15/1-5434-сон қўшма хати).

 

МИСОЛ. Корхона жисмоний шахсдан Matiz Best автомобилини 21 августдан ижарага олган. Шартнома бўйича ойлик ижара тўловининг суммаси 200 минг сўмни ташкил қилади.

Август ойи учун ижара тўловининг энг кам ставкаси (220 минг сўм) шартнома амал қиладиган кунлар сони – 11 кунга (21 августдан 31 августгача) мутаносиб суммада қўлланилади. Энг кам ставкадан келиб чиққан ҳолда, шартнома бўйича ижара тўлови – 70 968 сўмдан (200 000 / 31 х 11) келиб чиқиб ҳисобланган бир ойлик ижара тўлови суммаси 78 065 сўмни (220 000 / 31 х 11) ташкил қилади. Шартнома бўйича ижара тўлови (70 968 сўм) ижара тўловининг энг кам ставкасидан (78 065 сўм) кам бўлганлиги сабабли ЖШДС 78 065 сўмдан келиб чиқиб ҳисобланади ва август ойи учун у 5 855 сўмни (78 065 х 7,5%) ташкил қилади. Сентябрь ойи учун солиқ суммаси 16 500 сўмга (220 000 х 7,5%) тенг.

Жисмоний шахсга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромад мол-мулкни реализация қилиш нархининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. Мол-мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, кўчмас мулк бўйича инвентаризация қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги фарқ, бошқа мол-мулкка нисбатан эса реализация қилиш қиймати даромад деб эътироф этилади.

Бунда жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинган даромадларга СКнинг 179-моддаси 11-бандига асосан ЖШДС солинмайди. Қуйидагиларни реализация қилишдан олинадиган даромадлар бундан мустасно:

қимматли қоғозларни, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини);

нотурар жойларни.

Турар жойларни сотишдан даромадларга, фақат кетма-кет келадиган 12 ойлик давр ичида тузиладиган битимлар сони 1 мартадан ошмаса, ЖШДС солинмайди (СКнинг 179-моддаси 11-банди, 25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон Қонун таҳририда). Турар жой 12 ойлик давр ичида 1 мартадан ортиқ реализация қилинганда солиқ солинадиган даромад барча турар жой объектлари реализациясини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. 2014 йил 1 апрелдан ана шундай тартиб амал қиляпти ва фақат 2014 йилнинг 1 апрелидан бошлаб тузилган битимларга татбиқ этилади (МВ ва ДСҚнинг 28.03.2014 йилдаги ММ/04-01-32/14/246/246, 15/1-5434-сон қўшма хати). 2014 йилнинг 1 апрелига қадар кетма-кет келадиган 12 ойлик давр ичида 2 мартадан ортиқ бўлмаган битим тузилган тақдирда, уй-жойларни реализация қилишдан олинадиган даромадларга солиқ солинмаган.

 

011-сатрда 007-сатрдан СКнинг 186-моддасига мувофиқ ЖШДСнинг энг юқори ставкасида (22%) солиқ солинадиган даромадлар ажратилади. У қуйидаги даромадларга нисбатан қўлланилади:

асосий бўлмаган иш жойи бўйича, бироқ фақат даромад олувчининг аризасига кўра;

асосий иш жойи бўйича, агар ходим йил бошланганидан кейин ишга жойлашиб, аввалги иш жойидан маълумотномани ёки СТИРни бухгалтерияга тақдим этмаган бўлса.

Бунда шуни ҳисобга олиш лозимки, энг юқори ставкада солиқ ушланганда СКнинг 179 ва 180-моддаларида назарда тутилган имтиёзлар қўлланмайди.

 

012-сатрда ШЖБПҲга мажбурий бадаллар (6410-ҳисобварақ кредити) чегирилган ҳолда ЖШДСнинг ҳисобланган суммаси кўрсатилади.

Меҳнат фаолиятини меҳнат шартномалари бўйича амалга ошираётган жисмоний шахслар (улар жумласига ишловчи пенсионерлар, ўриндошлар ҳам киради), шунингдек фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишларни бажарадиган фуқаролар, агар ушбу ходимларнинг даромадларидан қонун ҳужжатларига мувофиқ ЖШДС ушланса, ШЖБПҲга бадалларни мажбурий тартибда тўлайдилар (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг2 1-банди, бундан кейин – 1515-сон Низом). Тегишинча, ЖШДС солинмайдиган даромадлардан ШЖБПҲга бадаллар ўтказилмайди.

 

МИСОЛ. Ходимнинг бир ойлик жами даромади – 1 200 минг сўм, шу жумладан юбилей муносабати билан берилган совға қиймати – 400 минг сўм (солиқ солинмайдиган чегарадан ошмайди). ШЖБПҲга ўтказиладиган сумма 8 минг сўмни (800 х 1%) ташкил этади.

 

012-сатр кўрсаткичи Маълумотларга 1-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри ва Маълумотларнинг 014-сатри қийматлари йиғиндиси сифатида белгиланади.

 

Таъкидлаш жоизки, ходимларнинг ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллари бюджетга тўланадиган ЖШДС суммасини камайтирмайди, чунки солиқ ҳисобидан эмас, балки ходимларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ўтказилади. Бунда СКнинг 179-моддаси 31-бандига асосан ихтиёрий бадалларга ЖШДС солинмайди, тегишинча уларни Маълумотларнинг 006-сатрида ва Маълумотларга 4-илова «Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари расшифровкаси»нинг 037-сатрида имтиёзлар таркибида кўрсатиш лозим. 

 

013-сатрда 012-сатрдан белгиланган шкала бўйича солиқ солинадиган даромадлардан бюджетга тўланадиган ЖШДС суммаси келтирилади.

 

014-сатрда 012-сатрдан дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан ҳисобланган ЖШДС суммаси келтирилади. Маълумотларга 2-илова 3-устунининг «Йил бошидан жами» сатри кўрсаткичи ушбу сатрга кўчирилади.

 

015-сатрда 012-сатрдан энг кам ставкада солиқ солинадиган даромадлардан бюджетга тўланадиган ЖШДС суммаси келтирилади.

 

016-сатрда 012-сатрдан энг юқори ставкада солиқ солинадиган даромадлардан бюджетга тўланадиган ЖШДС суммаси келтирилади.

 

017-сатрда ШЖБПҲга мажбурий бадалларнинг ҳисобланган суммаси (6530-ҳисобварақ кредити) кўрсатилади. Сатрга Маълумотларга 1-илова 4-устунининг «Йил бошидан жами» сатри кўрсаткичи кўчирилади.

 

018-сатрда қуйидаги формулага кўра аниқланадиган ЖШДС ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолда ҳисоблаб ёзилган даромадларнинг умумий суммаси кўрсатилади:

004-сатр – 012-сатр – 017-сатр – фуқароларнинг суғурта бадаллари (6,5%).

 

019-сатрда жисмоний шахсларга пул кўринишида тўланган ёки натура шаклида берилган даромадларнинг суммаси (ЖШДС ва фуқароларнинг суғурта бадалларини чегирган ҳолда) кўрсатилади. Сатр кўрсаткичи Маълумотларга 1-илова 6-устунининг «Йил бошидан жами» сатри ва Маълумотларга 2-илова 5-устунининг «Йил бошидан жами» сатри қийматларини қўшиш йўли билан аниқланади.

 

020-сатрда бюджетга тўланган ЖШДСнинг умумий суммаси (ШЖБПҲга бадалларни чегирган ҳолда) кўрсатилади. Сатр кўрсаткичи Маълумотларга 1-илова 12-устуни ва Маълумотларга 2-илова 8-устунининг «Йил бошидан жами» сатрлари кўрсаткичларининг йиғиндисига тенг.

Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қуйидаги ҳолларда тўланади:

жисмоний шахсларга даромадлар тўлаш мақсадида пул маблағларини олиш учун хизмат кўрсатувчи банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда;

тўлов натура ҳолида амалга оширилган ой тугаганидан кейин 5 кун ичида, агар бундай тўловга қонун ҳужжатларида рухсат берилган бўлса (СКнинг 188-моддаси).

 

021-сатрда Халқ банкига ўтказилган ШЖБПҲга бадаллар суммаси кўрсатилади. Сатр кўрсаткичига Маълумотларга 1-илова 11-устунининг «Йил бошидан жами» сатридаги қиймат кўчирилади.

 

ШЖБПҲ ЖШДС ўтказилаётган бир пайтда тўланади (1515-сон Низомнинг 7-банди).

 

МАЪЛУМОТЛАРГА 1-ИЛОВА

Маълумотларга 1-илова – Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно) ҳар бир ҳисобот чораги учун тегишли операциялар (ҳисоблаш, тўлаш, натура ҳолида бериш, бюджетга, ШЖБПҲга ўтказиш) амалга оширилган кунлар бўйича тўлдирилади ва тақдим этилади.

 

Бунда Расшифровкада:

СКнинг 171-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайдиган тўловлар кўрсатилмайди;

моддий наф тарзидаги даромадларнинг ҳисобланган (тўланган) суммалари мазкур тўловлар ҳисобланган (тўланган) ой учун ҳисобланган иш ҳақи суммаси билан биргаликда кўрсатилади;

хизмат сафари харажатлари бўнак сифатида тўланганда ҳисобланган (тўланган) меъёрдан ортиқча суткалик пуллар бўнак ҳисоботи қабул қилинган ой учун ҳисобланган (тўланган) иш ҳақи суммаси билан бирга кўрсатилади.

 

1-МИСОЛ. 22 июлда ходимга совға тақдим этилди, мазкур ой учун иш ҳақи 31 июлда ҳисоблаб ёзилган ва 4 августда тўланган. Расшифровкада совға кўринишидаги даромаднинг (моддий нафнинг) ҳисоблаб ёзилиши иш ҳақи ҳисоблаб ёзилган санада (31 июлда), берилиши эса – у тўланган санада (4 августда) акс эттирилади.

 

2-МИСОЛ. Ходимга суткалик пуллар 28 августда берилган, бўнак ҳисоботи 4 сентябрда тақдим этилган. Расшифровкада меъёрдан ортиқча суткалик пуллар сентябрь ойи учун иш ҳақини ҳисоблаш санасида, уларнинг тўланиши эса у тўланган санада акс эттирилиши керак.

 

Агар корхона жисмоний шахснинг даромадларидан ушланмалар қилса (масалан, ходимнинг аризасига кўра иш ҳақининг бир қисми кредитни сўндиришга йўналтирилса ёки ижро варақаси бўйича ундан алимент, жарималар ушланса ва ҳоказо), уларни пул маблағларини ўтказиш ёки уларни банкдан иш ҳақини тўлаш учун олиш санасида акс эттириши керак. Масалан, кредитни сўндириш ёки алимент тўлаш операцияларини амалга ошириш санаси бўлиб уларни ўтказиш санаси ҳисобланади. Ходимнинг корхона олдидаги қарзини (масалан, берилган қарзни) сўндириш ҳисобига ушланмалар иш ҳақини тўлаш санасида акс эттирилади.

Корхона томонидан касаба уюшмаси аъзолари бўлган ходимлардан аъзолик бадаллари ушлаб қолинганда ҳам шундай йўл тутилади, улар Расшифровкада мазкур ой учун иш ҳақи тўланган (кассадан тўланган, пластик карточкаларга ўтказилган) санада акс эттирилади.

 

МИСОЛ. Корхона ижро варақасига кўра ҳар ойда ходим даромадидан 1/4 қисмини алимент учун ушлаб қолади. Унга 2014 йил 5 августда иш ҳақи тўланган, алимент 6 августда ўтказилган. 2014 йил III чораги учун Расшифровкада алиментлар суммаси 6 августда кўрсатилади.

 

ШЖБПҲга бадалларнинг (4-устун) ва бюджетга ЖШДСнинг (5-устун) ҳисобланган суммалари жисмоний шахсларнинг даромадларини ҳисоблаб ёзиш санасида (2-устун) кўрсатилади.

 

«Чорак бошидаги қолдиқ» сатрига бундан аввалги чорак учун Расшифровканинг тегишли устунларидан «Чорак охиридаги қолдиқ» сатридаги маълумотлар кўчирилади. Тегишинча, 2014 йилнинг III чораги учун Расшифровкага – унинг II чораги учун Расшифровка кўрсаткичлари ўтказилади.

 

2-устунда жисмоний шахсларга ҳисобланган, ЖШДС (шу жумладан ШЖБПҲ) ва фуқароларнинг суғурта бадаллари чегирилган ҳолда, қуйидагиларни ўз ичига оладиган даромадларнинг умумий суммаси кўрсатилади:

меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар (СКнинг 172-175-моддалари);

мулкий даромадлар (СКнинг 176-моддаси), дивидендлар ва фоизларни чегирган ҳолда;

моддий наф тарзидаги даромадлар (СКнинг 177-моддаси);

бошқа даромадлар (СКнинг 178-моддаси).

 

3-устунда 2-устундан солиқ солинадиган даромадлар, яъни СКнинг 179, 180-моддаларида ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ЖШДС бўйича имтиёзлар чегирилган ҳолдаги даромадлар ажратилади. Бундан ташқари, 3-устун кўрсаткичига асосий бўлмаган иш жойида тўланган, олувчининг аризасига кўра ЖШДС ушланмаган моддий наф тарзидаги даромадлар киритилмайди.

 

4-устунда ШЖБПҲга мажбурий ажратмаларнинг суммаси кўрсатилади.

 

5-устунда ШЖБПҲга мажбурий бадаллар чегирилган ҳолда ҳисобланган ЖШДС кўрсатилади.

 

2-5-устунларнинг «Ой бошидаги қолдиқ» сатрига бундан аввалги чорак учун Расшифровканинг тегишли устунлари «Чорак охиридаги қолдиқ» сатридаги суммалар кўчирилади.

 

6-устунда жисмоний шахсларга пул маблағлари билан тўланган (шу жумладан пластик карточкаларга ҳисобланмалар, жисмоний шахсларнинг даромадларидан ушланмалар ва ўтказмалар, моддий наф тарзидаги даромадлар) ёки натура шаклида берилган (шу жумладан ЖШДС солинмайдиган) даромадларнинг умумий суммаси кўрсатилади.

 

7-устунда 6-устундан солиқ солинадиган даромадлар ажратилади.

 

МИСОЛ. Корхона ходимга 1 200 000 сўм моддий ёрдам берди. Унинг солиқ солинадиган қисми 46 740 сўмга тенг (1 200 000 – 96 105 х 12). 6-устунда моддий ёрдамнинг бутун суммаси (1 200 000 сўм), 7-устунда солиқ солинадиган қисми (46 740 сўм) кўрсатилади.

 

8-устунда 6-устундан жисмоний шахсларга натура шаклида тўланган даромадлар суммаси ажратилади.

 

Унутмаслик лозимки, Ўзбекистонда иш ҳақини натура шаклида тўлаш (ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот, харид қилинган товарлар билан ва ҳоказо) тақиқланган. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бундан мустасно, улар ходимларнинг ёзма аризасига кўра ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини, башарти ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг мажбурий суғурта бадалларини тўлашга доир қарзлари бўлмаса, иш ҳақи тарзида бера оладилар (ВМнинг 19.03.2002 йилдаги 88-сон Қарори).

Кўрсатилган тўловлардан ташқари 8-устунда совғалар, чипталар, йўлланмалар, бепул овқатланишга талонлар, йўл карточкалари ва ҳоказолар кўрсатилади. Бунда шунга эътиборни қаратиш лозимки, устунда ишлари хизмат қатновлари билан боғлиқ бўлмаган ходимларга берилган йўл карточкаларининг қийматигина кўрсатилади, чунки ишлари хизмат қатновлари билан боғлиқ ходимлар учун йўл карточкаларининг қиймати СКнинг 171-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандига мувофиқ даромад ҳисобланмайди, тегишинча ЖШДС бўйича ҳисоботда акс эттирилмайди.

Ишлари хизмат қатновлари билан боғлиқ бўлмаган ходимларга берилган йўл карточкаларининг қиймати Расшифровкада карточкалар берилган санада кўрсатилади. Бунда тўланган тўловлардан солиқ йўл карточкалари берилган ой тугаганидан кейин 5 кун мобайнида бюджетга ўтказилиши лозим (СКнинг 188-моддаси).

 

МИСОЛ. Иши хизмат қатновлари билан боғлиқ бўлмаган ходимга 31 июлда август ойи учун йўл карточкаси берилди. Расшифровкада карточка қиймати у берилган санада, яъни 31 июлда акс эттирилади, ундан олинадиган солиқ эса корхона томонидан 5 августдан кечиктирмай тўланиши лозим.

 

9-устунда 6-устундан солиқ солинадиган, натура шаклида тўланган даромадлар ажратилади.

 

МИСОЛ. Ходимга юбилей муносабати билан 600 000 сўмлик совға берилган (6-устунда кўрсатилади). ЭКИҲнинг 6 баравари (576 630 сўм) доирасидаги совғанинг қийматига ЖШДС солинмайди. Солиқ солинадиган сумма – 23 370 сўм 9-устунда кўрсатилади.

 

10-устунда 6-устундан бўнак сифатида тўланган иш ҳақи суммаси кўрсатилади.

 

11-устунда ШЖБПҲга мажбурий бадалларнинг Халқ банкига ўтказилган суммаси кўрсатилади.

 

12-устунда ШЖБПҲга бадаллар чегирилган ҳолда ЖШДСнинг бюджетга ўтказилган суммаси кўрсатилади.

 

«Жами» сатрида Расшифровканинг тегишли устунлари бўйича маълумотларни жамлаш натижаси кўрсатилади.

«Чорак охиридаги қолдиқ» сатри 2, 3, 4 ва 5-устунларининг кўрсаткичлари Расшифровкага изоҳда келтирилган қуйидаги формулалар бўйича белгиланади:

2-устун = «Чорак бошидаги қолдиқ» сатрининг 2-устуни + «Жами» сатрининг 2-устуни – «Жами» сатрининг 6-устуни;

3-устун = «Чорак бошидаги қолдиқ» сатрининг 3-устуни + «Жами» сатрининг 3-устуни – «Жами» сатрининг 7-устуни;

4-устун = «Чорак бошидаги қолдиқ» сатрининг 4-устуни + «Жами» сатрининг 4-устуни – «Жами» сатрининг 11-устуни;

5-устун = «Чорак бошидаги қолдиқ» сатрининг 5-устуни + «Жами» сатрининг 5-устуни – «Жами» сатрининг 12-устуни.

 

«Йил бошидан жами» сатрида аввалги чорак «Йил бошидан жами» ва жорий чорак «Жами» сатрларининг йиғиндиси кўрсатилади. Бунда «Йил бошидан жами» сатри 4 ва 11-устунлари қийматлари тегишинча Маълумотларнинг 017 ва 021-сатрларига кўчирилади. 5, 6 ва 12-устунлар қийматлари эса Маълумотларнинг 012, 019 ва 020-сатрларини тўлдиришда ҳисобга олинади.

 

МАЪЛУМОТЛАРГА 2-ИЛОВА

Маълумотларга 2-илова – Тўланган дивидендлар ва фоизлар ҳамда ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг расшифровкаси ҳар бир ҳисобот чораги учун тегишли операциялар амалга оширилган кунлар бўйича тўлдирилиб, тақдим этилади.

 

«Чорак бошидаги қолдиқ» сатрида олдинги чорак учун «Чорак охиридаги қолдиқ» сатридан Расшифровканинг тегишли устунларидан кўчириладиган суммалар кўрсатилади.

 

2-устунда ҳисобот даври учун ҳисобланган (ҳисоблаш санасида) дивидендлар ва фоизлар суммаси кўрсатилади.

СКнинг 22-моддасига мувофиқ дивидендлар деганда қуйидагилар тушунилади:

акциялар бўйича тўланиши лозим бўлган даромадлар;

муассислар ўртасида (иштирокчилар, аъзолар ўртасида уларнинг улушлари, пайлари, ҳиссалари бўйича) тақсимланадиган соф фойданинг ва (ёки) ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойданинг бир қисми;

юридик шахс тугатилганда мол-мулкни тақсимлашдан олинган, шунингдек муассис (иштирокчи, аъзо) томонидан юридик шахсда иштирок этиш улушини (пайини, ҳиссасини) олгандаги даромадлар, бундан муассис (иштирокчи, аъзо) устав фондига (устав капиталига) ҳисса сифатида киритган мол-мулкнинг қиймати чегирилади;

тақсимланмаган фойда устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш учун йўналтирилган тақдирда акциядорнинг, муассиснинг (иштирокчининг, аъзонинг) қўшимча акциялар қиймати, акциялар номинал қийматининг ошиши, улуш (пай, ҳисса) қийматининг ошиши тарзида олинган даромадлари.

Фоизлар – ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинган даромад, шу жумладан облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар, шунингдек депозит қўйилмалар ва бошқа қарз мажбуриятларидан олинган даромад.

 

3-устунда дивидендлар ва фоизлардан ҳисобланган ЖШДС кўрсатилади (10%лик ставка бўйича).

 

4-устунда ЖШДС чегирилган ҳолда дивидендлар ва фоизларнинг ҳисобланган суммаси кўрсатилади.

5-устунда тўланган дивидендлар ва фоизларнинг умумий суммаси кўрсатилади (6 ва 7-устунларнинг қиймати қўшилади).

 

6-устунда пул шаклида тўланган дивидендлар ва фоизлар кўрсатилади.

 

7-устунда натура шаклида тўланган (масалан, асосий воситалар, товарлар, ўз маҳсулоти ва бошқалар билан) дивидендлар ва фоизлар кўрсатилади.

 

8-устунда дивидендлар ва фоизлардан бюджетга ўтказилган ЖШДС суммаси кўрсатилади.

 

МИСОЛ. Муассисга 11 000 минг сўм дивидендлар ҳисобланди, шундан 7 000 минг сўми пул шаклида, қолган қисми ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот билан тўланади.

Расшифровкада қуйидагилар кўрсатилади:

ҳисобланган дивидендлар – 11 000 минг сўм – 2-устунда;

дивидендлардан солиқ – 1 100 минг сўм – 3 ва 8-устунларда;

солиқ чегирилган ҳолда дивидендлар суммаси – 9 900 минг сўм (11 000 – 1 100) – 4-устунда.

Пул билан тўланадиган дивидендлар (7 000 минг сўм) 6-устунда, тайёр маҳсулот шаклида берилганлари (2 900 минг сўм) 7-устунда кўрсатилади.

 

«Жами» сатрида Расшифровканинг тегишли устунлари бўйича маълумотлар суммаси кўрсатилади, «Чорак охиридаги қолдиқ» сатри 3 ва 4-устунларининг кўрсаткичлари эса қуйидаги формулалар бўйича аниқланади:

3-устун = «Чорак бошидаги қолдиқ» сатрининг 3-устуни + «Жами» сатрининг 3-устуни – «Жами» сатрининг 8-устуни;

4-устун = «Чорак бошидаги қолдиқ» сатрининг 4-устуни + «Жами» сатрининг 4-устуни – «Жами» сатрининг 5-устуни.

 

«Йил бошидан жами» сатрида аввалги чорак «Йил бошидан жами» ва жорий чорак «Жами» сатрларининг йиғиндиси кўрсатилади. Ушбу сатрнинг 3, 5 ва 8-устунларидаги қийматлар тегишинча Маълумотларнинг 014, 019 ва 020-сатрлари кўрсаткичларини ҳисоб-китоб қилишда инобатга олинади.

 

 

Тушунтиришлар «Norma Ekspert» мутахассисларининг эксклюзив ишланмаси саналади, у «Практическое налогообложение» («Амалий солиқ солиш»), «Практическая бухгалтерия» («Амалий бухгалтерия»), «Малое предприятие: учет, налоги, право» («Кичик корхона: ҳисоб, солиқлар, ҳуқуқ») электрон-маълумотнома тизимлари асосида тайёрланди. Уларни «NORMA» газеталари бирлашган таҳририяти» МЧЖ ёки «Norma Ekspert» ХКнинг ёзма рухсатномаси билангина, шу жумладан электрон ОАВларда қайта босишга рухсат берилади. 

 

1МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова.

2МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

Прочитано: 3088 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика