Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 41 / Бевосита мулоқот

Якун барибир бир хил бўлади

21-сон БҲМСга кўра асосий фондлар объектларини қайта баҳолаш натижаси хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) асосий фондлар объектларини қўшимча баҳолаш суммасига:

Дт 0110 – 0199 – Кт 8510;

Дт 8510 – Кт 0211–0299;

         б) асосий фондлар объектларини арзонлаштириш суммасига:

Дт 8510 – Кт 0110–0199;

Дт 0211-0299 – Кт 8510.

1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низомга кўра эса асосий фондлар объектларини қайта баҳолаш натижаси хўжалик юритувчи субъектлар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) асосий фондлар объектларини қўшимча баҳолаш суммасига: Дт 0100 – Кт 0200, Кт 8510;

б) асосий фондлар объектларини арзонлаштириш суммасига: Дт 0200, Дт 8510 – Кт 0100.

Асосий воситаларни қайта баҳолашни қандай проводкалар билан акс эттириш керак? Нима учун 21-сон БҲМСда келтирилган қайта баҳолаш бўйича проводкалар Низомдаги қайта баҳолаш проводкаларидан фарқ қилади?

А.Тўхтиёров, АК филиали бош бухгалтери.

 

– Асосий воситани қайта баҳолаш бўйича вазиятни таққослама мисолларда кўриб чиқишни таклиф этамиз.

 

1-МИСОЛ. Офис жиҳозларининг баланс қиймати – 6 000,0 минг сўм, жамғарилган эскириш – 2 600,0 минг сўм. Қайта баҳолаш индекси – 1,014.

Асосий воситани қўшимча баҳолаш суммаси:

6 000 000 х 1,014 – 6 000 000 = 84 000 сўмни ташкил қилади.

Эскиришни қўшимча баҳолаш суммаси:

2 600 000 х 1,014 – 2 600 000 = 36 400 сўмга тенг.

21-сон БҲМСга1 кўра проводкалар қуйидагича бўлади:

Операция

 

Сумма

(сўм)

Дебет

 

Кредит

 

Офис жиҳозларини қўшимча баҳолаш

 

84 000

 

0140-«Мебель ва офис жиҳозлари»

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

Офис жиҳозларининг эскиришини қўшимча баҳолаш

 

36 400

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

0240-«Мебель ва офис жиҳозларининг эскириши»

 

 

1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг2 (бундан кейин – Низом) 9-бандида мураккаб проводка таклиф қилинади:

Операция

 

Сумма (сўм)

 

Дебет

 

Кредит

 

Офис жиҳозларини қўшимча баҳолаш

 

84 000

 

0140-«Мебель ва офис жиҳозлари»

 

 

36 400

 

 

0240-«Мебель ва офис жиҳозларининг эскириши»

 

84 000 – 36 400 = 47 600

 

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

 

Кўрамизки, иккала ҳолда ҳам 0140 ва 0240-ҳисобварақлар бўйича оборотлар мос тушади, 8510-ҳисобварақ кредити бўйича эса жиҳозларни қўшимча баҳолаш ва эскириш суммалари ўртасидаги фарққа проводка амалга оширилади. Пировардида ҳар икки ҳолдаги натижалар бир хил.

 

2-МИСОЛ. Офис жиҳозларининг баланс қиймати 6 000,0 минг сўм, жамғарилган эскириш – 2 600,0 минг сўм. Мазкур офис жиҳозлари бўйича аввалги қўшимча баҳолашлар суммаси – 60 000 сўм. Қайта баҳолаш индекси – 0,986.

Асосий воситани арзонлаштириш суммаси:

6 000 000 – 6 000 000 х 0,986 = 84 000 сўмни ташкил этади.

Эскиришни арзонлаштириш суммаси – 36 400 сўм (2 600 000 – 2 600 000 х 0,986).

21-сон БҲМСга кўра проводкалар қуйидагича бўлади:

Операция

 

Сумма

(сўм)

Дебет

 

Кредит

 

Офис жиҳозларини арзонлаштириш

 

84 000

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

0140-«Мебель ва офис жиҳозлари»

 

Офис жиҳозларининг эскиришини арзонлаштириш

 

36 400

 

0240-«Мебель ва офис жиҳозларининг эскириши»

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

 

Низом (9-банд) мураккаб проводкани таклиф этади:

Операция

 

Сумма (сўм)

 

Дебет

 

Кредит

 

Офис жиҳозларининг эскиришини арзонлаштириш

 

84 000

 

 

0140-«Мебель ва офис жиҳозлари»

 

36 400

 

0240-«Мебель ва офис жиҳозларининг эскириши»

 

 

84 000 – 36 400 = 47 600

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

 

 

2-мисолда 0140 ва 0240-ҳисобварақлар бўйича оборотлар иккала ҳолда ҳам мос тушади. 8510-ҳисобварақ дебети бўйича проводка жиҳозлар эскириши ва арзонлаштириш суммалари ўртасидаги фарқни акс эттиради. Жиҳозларни арзонлаштириш суммаси (47 600 сўм) аввалги қайта баҳолашлар суммасидан (60 000 сўм) ошмаганлиги боис мазкур ҳолда 9430-ҳисобварақ бўйича қўшимча проводкалар амалга оширилмайди.

Пировардида натижалар яна бир хил бўлади.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.


Наталья ГРИШУТИНА, экспертимиз.

Прочитано: 2292 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика