Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 41 / Бевосита мулоқот

Хатоларни вақтида тузатиш керак

Агар ўзингиз хатоингизни ДСИ текширувига қадар аниқласангиз, солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича қайта ҳисоб-китоблар ҳамда молия ҳисоботларини ДСИга топшира оласиз. Статистика органлари қайта ҳисоб-китоб маъмурий жаримани тўлаган ҳолда топширилади деб таъкидлайдилар.

Статистика ҳисоботини қайта топшириш чоғида қандай ҳолда ва қандай асосда маъмурий жарима солинади?

М.Сулаймонов,

ХФ бош бухгалтери.

 

– Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қайта ҳисоб-китобларни ДСИга топшириш тўлиқ ҳажмда Солиқ кодекси (СК) билан тартибга солинган:

солиқ тўловчи солиқ солиш объектини ҳисобга олишда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашда ўзи йўл қўйган хатоларни мустақил равишда тузатишга ҳақлидир (СКнинг 31-моддаси);

ДСИга солиқ ҳисоботи тақдим этилган даврга тааллуқли хатоларни ўзи мустақил равишда аниқлаган тақдирда солиқ тўловчи солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ичида (СКнинг 38-моддасига кўра солиқ даври тугагандан кейин 5 йил) ўша давр юзасидан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ҳуқуқига эга (СКнинг 46-моддаси);

солиқ тўловчи солиқ текшируви ўтказилгунига қадар хатони ўзи тузатган тақдирда жавобгарликдан озод этилади, пеня тўлаш бундан мустасно (СКнинг 109-моддаси).

Ҳисоботларни статистика органларига қайта топширишга келсак, ушбу ҳолда статистика органлари Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда электрон шаклда давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартиби тўғрисида низомга (Давстатқўмнинг АВ томонидан 17.07.2013 йилда 2479-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – Низом) амал қиладилар. Ушбу Низомга кўра жорий ҳисобот даври учун ҳисоботдаги хатолар ва номувофиқликлар мустақил аниқланса, қайта ишлаш даври ўтгунига қадар тўғриланган статистика ҳисоботининг қайта юборилиши давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузиш ҳисобланмайди. Ҳисобот Низомда белгиланган тартибда статистика органлари томонидан қабул қилинади ва қайта ишланади (Низомнинг 16-банди). Қайта ишлаш даври Давстатқўм томонидан ҳар бир ҳисобот бўйича белгиланади ҳамда унинг титул варағида кўрсатилади (масалан, кичик корхонанинг чорак учун 1-КВ ҳисоботини қайта ишлаш даври ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан тугайди, шунинг учун тўғриланган статистика ҳисоботини 25-кундан кечиктирмай жўнатиш мумкин). Агар мустақил тўғриланган ҳисобот статистика ҳисоботини топшириш учун белгиланган муддатдан кечикиб қайта юборилса, бу статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиш ҳисобланади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилишига сабаб бўлади (Низомнинг 17-банди).

Агар, ҳисоботни олгач статистика органларининг ўзлари ҳисоботга киритилган статистика маълумотларида қоида бузилишларни аниқлашса, респондентга барча хатолар ва номувофиқликлар рўйхати келтирилган кўрсатма, уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар, шунингдек тўғриланган маълумотларни тақдим этиш муддатини жўнатадилар (Низомнинг 19-банди). Агар жорий ҳисобот даври учун тўғриланган статистика ҳисоботи кўрсатмада белгиланган муддатда тақдим этилса, ҳисобот тақдим этиш муддатлари бузилганлиги учун маъмурий жазо қўлланмайди (Низомнинг 20-банди).

Шундай вазиятлар бўладики, статистика органлари томонидан қўшимча ишлашга юборилган ҳисобот тўғри бўлади, бироқ қандайдир сабабларга кўра мантиқий ёки арифметик текширишдан ўтмайди (масалан, аввалги ҳисобот даврларида йўл қўйилган хатолар туфайли). Ушбу ҳолда ҳисобот такроран, бироқ кўрсатмада белгиланган муддатдан кечиктирмай, шунингдек номувофиқликларнинг сабабларига изоҳ берган ва аввалги ҳисобот даврлари учун тўғриланган ҳисоботни тақдим этган ҳолда (электрон ёки қоғоз шаклда) жўнатилади (Низомнинг 21-банди). Статистика органлари бундай ҳисоботни унга доир изоҳлар билан, шунингдек бузиб кўрсатишларга йўл қўйилган барча аввалги ҳисобот даврлари учун тўғриланган ҳисоботларни қабул қилишлари шарт ва хатоларга эга бўлган ҳисоботлар тақдим этилган сабаблар асосида жавобгарлик чораларини қўллаш масаласини ҳал қиладилар (Низомнинг 22-банди).

Фақат жўнатувчида статистика ҳисоботи қабул қилинганлиги тўғрисида маълумотнома мавжуд бўлгандагина у қабул қилинган ҳисобланади, маълумотнома сана ва қабул қилган статистика бўлими ходимининг фамилияси кўрсатилган электрон ҳужжат кўринишида жўнатилади ва у ҳисобот қабул қилинганлигини тасдиқлайди. Маълумотномада кўрсатилган вақт ва сана статистика ҳисоботи топширилган муддат ҳисобланади (Низомнинг 23-банди). Агар бирор-бир техник сабабларга кўра ҳисоботни жўнатувчи кўрсатма ёки маълумотномани белгиланган муддатларда олмаса, бу ҳақда ўзи жойлашган жойдаги статистика органига хабар қилади (электрон почта, телефон орқали ёки шахсан) (Низомнинг 24-банди).

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-моддасига кўра, мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши энг кам иш ҳақининг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Ирина АХМЕТОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 923 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика