Norma.uz

Йўлда ёнғин бўлса

Криминалист экспертлар текширадиган объектлар орасида автотранспорт дастлабки ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда. Республика суд экспертизаси марказига текшириш учун келиб тушаётган кўп миқдордаги материаллар машиналардаги ёнғин ҳолати билан боғлиқ.

 

Яқинда ёнғин-техник экспертиза тайинлаш ҳақидаги қарор билан бирга ёнғин ҳолати ҳақидаги иш материаллари тақдим этилди. Эксперт автомобилни синчковлик билан кўздан кечириб чиқиб, агрегат двигатели турадиган олдинги капот остидаги жой ёнғин ўчоғи бўлганлигини аниқлади. Ёнғин машина ҳаракатланаётган пайтда газ сизиб чиққанлиги натижасида бошланган. Афтидан, машина эгаси газ ускуналари ишини аҳён-аҳёнда текширган ёки бундай ускуна машинага зарур хавфсизлик қоидалари бузилган ҳолда ўрнатилган бўлса керак. Яхшиямки, бу сафар офат қурбонларсиз содир бўлди.

Суд-ёнғин-техник экспертиза амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, капот остида ёнғин чиқиши одатда моторга бензин етказиб берадиган қувур ёрилиб кетганида ёки карбюратор ёхуд газ баллонидан ўт чиқиши оқибатида, ёинки газ сизиб чиқаётганида содир бўлади. Сабаблари ҳар хил. Бу завод брак маҳсулот чиқарганлиги, машина тўқнашиб кетганлиги, автомобилнинг техник ҳолатига совуққонлик билан муносабатда бўлганлик оқибати бўлиши ҳам мумкин.

Озгина туташ ҳолати юзага келган тақдирда ҳам машинани дарҳол тўхтатиб, ёнғин чиқиб кетиши олдини олишга ҳаракат қилиш зарур. Ёдингизда бўлсин: машинада ҳамиша учта муҳим нарса, яъни дори-дармон солинган идиш («аптечка»), ёнғин ўчиргич ва синтетик тўқима аралашмаган чойшабсимон қоплама.

Автомобиль ёнаётган бўлса, қуйидагича йўл тутмоқ зарур:

машинани тўхтатиш ва двигателни ўчириш;

машинанинг тормозини тортиб қўйиш;

йўловчиларни салондан чиқариш;

йўл ёқасига тегишли белги қўйиш;

тиббий ва техник ёрдам, ўт ўчирувчилар ва милиция ходимларини чақириш.

Ёнғин автомашинанинг ҳар қандай қисмидан чиқиши мумкин. Карбюратор тутаб ёниш даражасига етди, дейлик. Бундай ҳолларда моторни имкон қадар катта оборотда ишга солиш кифоя. Бу нарса ёнғинни ўчиришга ёрдам беради. Борди-ю, ёнғин бензин солинадиган бак жойлашган орқа қисмга ўтган бўлса, қилинадиган бирдан бир иш машинадан имкон қадар нарироқ қочишдир. Ёнғин автомобиль салонини тўла қамраб олиш хавфи катта. У газламадан қилинган қоплама, пластик қисмларга жуда тез тарқайди. Бундай кезлари ёнғинни ўчириш учун қўлга тушган ҳамма воситалардан – ўт ўчиргич, сув, кийим-кечакдан фойдаланмоқ лозим.

Мабодо машина газ билан ишлаётган бўлса, унинг багажниги ва ёқилғи бакидаги иккала кранни беркитиш лозим. Шундан кейин ўт ўчиргич ёрдамида аланга бартараф этилади. Мабодо, ўт ўчиргич бўлмаса, қум, тупроқ, чойшабсимон қоплама-чодир, кийим-кечакдан фойдаланадилар. Автомобилнинг аланга ичида қолган қисмига бор куч билан сув тўла пакетни ирғитиш ҳам яхши самара беради.

 

Ҳусан ЮНУСОВ,

Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Республика суд экспертизаси марказининг давлат суд эксперти.
 

Прочитано: 253 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика