Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 40 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Фамилияни ўзгартириш ташвишлари

Мен 17 ёшдаман, паспорт олганман, бироқ фамилиям, исми-шарифимни ўзгартирмоқчиман. Бунинг учун қандай қоидалар мавжуд?

Илҳом.

 

– Фуқаролик кодексининг 19-моддасига мувофиқ, агар қонундан ёки миллий одатдан бошқача тартиб келиб чиқмаса, фуқаро ўз фамилияси ва номидан, шунингдек отасининг исми билан ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлади ҳамда уларни амалга оширади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда фуқаро тахаллусдан (тўқилган исмдан) фойдаланиши мумкин, шунингдек ўз исмини ўзгартиришга ҳақли, фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Исмини ўзгартирган фуқаро ўзининг аввалги исмига расмийлаштирилган ҳужжатларга ўз ҳисобидан тегишли ўзгартиришлар киритилишини талаб қилишга ҳақли. У манфаатдор шахсларда фуқаронинг исми ўзгарганлиги ҳақида маълумот йўқлиги туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлар хавфини ўз зиммасига олади. Фуқаро туғилган вақтида олган исмини, шунингдек ўзгартирилган исмини, фамилияси, отасининг исмини фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши керак (Оила кодексининг 226, 227-моддалари; ВМнинг 12.04.1999 йилдаги 171-сон Қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 166–184-бандлари).

Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги ариза ариза берувчи 16 ёшга тўлгач турар жойдаги ФҲДЁ органи томонидан кўриб чиқилади. ФҲДЁ органининг рад жавоби устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исмини ўзгартириши хусусида фақат ички ишлар органлари томонидан шахс тегишли текширувдан ўтказилгандан кейин хулоса тузилади, унинг асосида фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини рўйхатдан ўтказиш дафтарларидаги ёзувларга тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Отанинг исмини ўзгартириши 16 ёшга етмаган болаларининг ота исми ўзгаришига олиб келади. Ота-оналардан ҳар иккаласининг фамилияси ўзгартирилиши 16 ёшга тўлмаган болалар фамилиясининг ҳам ўзгартирилишига сабаб бўлади. Агар ота-онадан бири фамилиясини ўзгартирса, уларнинг вояга етмаган болаларининг фамилиясини ўзгартириш масаласи ота-оналарнинг келишувига биноан, бундай келишув бўлмаганда эса васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади. Ота-оналардан бирининг фамилиясини ўзгартирганлиги (ҳатто оталиги белгиланаётганда ҳам) турмуш ўртоғи ва унинг вояга етган болаларининг фамилияси ўзгаришига сабаб бўлмайди.

Қонунда фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш сонига нисбатан чекловлар белгиланмаганлигига эътиборингизни қаратамиз.

 

Санжар ХЎЖААҲМЕДОВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 7597 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2018-09-20 21:14:08, Гость_Кобилжон :
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика