Norma.uz

Чек йўқми? – квитанция беринг!

Дўконда харид қилинган товарни қайтаришдаги муаммолар одатда чекнинг йўқлиги туфайли вужудга келади. Агар дўконда товар харид қилаётганимизда сотувчи электр токининг ўчиб қолганлиги, касса аппаратининг синиб қолганлиги, тасма тугаганлиги ва бошқа важларни айтиб, чек бермаса, нима қилиш керак?

Ф.Хўжаев, харидор.

Самарқанд шаҳри. 

 

– Аввало шуни қайд этамизки, савдони амалга оширишда ва товарларни сотишда, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишда аҳоли билан пулли ҳисоб-китоблар барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналари (бундан кейин – НКМ) мажбурий тартибда қўлланган ҳолда амалга оширилади. Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган, ўз фаолиятининг хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни НКМни қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг айрим тоифалари бундан мустасно.

НКМ ёрдамида аҳоли билан ҳисоб-китоб қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар харидорга ундан нақд пул қабул қилинганлигини тасдиқловчи чекни мажбурий тартибда бериши керак. Назорат-чек лентаси мавжуд бўлмаган тақдирда НКМни қўллашга йўл қўйилмайди.

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарорига 1-илова) кўра носозлиги муносабати билан НКМни таъмирлаш зарур бўлганда хўжалик юритувчи субъект бу ҳақда дарҳол НКМ рўйхатдан ўтказилган жойдаги солиқ органини унинг моделини, завод рақамини ва рўйхатдан ўтказилган рақамини кўрсатган ҳолда эркин шаклда хабардор қилиши ва хизмат кўрсатувчи ташкилотдан мутахассисни чақириши шарт.

Солиқ органи билдиришнома ва ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича хўжалик юритувчи субъект билан хизмат кўрсатувчи ташкилот НКМни турғун таъмирлаш жойига етказиш юзасидан тузган далолатнома-кўрсатма олинган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай, агар носозликни жойнинг ўзида бартараф этиш имкони бўлмаса, НКМни пломбани бузган ҳолда таъмирлашга юбориш ҳақида хўжалик юритувчи субъектнинг розилиги тўғрисида қарор қабул қилади.

Бунда хўжалик юритувчи субъект солиқ хизмати органига аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда ёзиладиган, қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланадиган шакл бўйича квитанция дафтарчаларини тақдим этади. Квитанцияларнинг ушбу шаклидан электр энергияси вақтинча мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам фойдаланилади.

Солиқ органи томонидан текширилганда НКМ олиб қўйилган бўлса, хўжалик юритувчи субъектга эксперт хулосаси олингунгача ва масала мазмунан кўриб чиқилгунгача (хўжалик юритувчи субъектда бошқа рўйхатдан ўтказилган НКМ бўлмаганда) аҳоли билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун квитанциялар дафтари берилади.

Шу сабабли, агар сотувчи электр токининг ўчиб қолганлиги, НКМ синиб қолганлиги ёки унинг олиб қўйилиши сабабли чек бериш имкониятининг йўқлигини важ қилиб кўрсатса, ундан қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда квитанция беришини талаб қилинг.


Ахтам ҲИКМАТОВ,

адвокат.

Прочитано: 974 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика