Norma.uz

Қарздор мени жавобгар қилди

Бизнинг корхонамиз ихтиёрий тугатиш жараёнида турибди. Тугатиш тўғрисидаги эълон чоп этилгандан кейинги 2 ойлик муддат ўтгандан сўнг бухгалтерия ҳисобида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ЯСТни ҳисоблаган ҳолда талаб қилинмаган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини ҳисобдан чиқариш бўйича проводкалар амалга оширилди.

Ҳисобдан чиқарилган тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзларидан бири (3 млн сўм атрофидаги сумма) бўйича солиқ органлари томонидан тугатиш текшируви ўтказилганда текширув далолатномасида кейинчалик мазкур факт тўғрисида прокуратурага хабар берган ҳолда дебитордан қарз талаб қилишнинг барча тартиб-таомилларига риоя қилинмаганлиги ҳақида эътирознома берилган эди.

Биз ушбу қарзни ундириш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни кўрдик:

компания ходими солиштирма далолатномани имзолатиш учун у билан тузилган шартномада кўрсатилган дебитор жойлашган жойга бир неча маротаба борган. Бинони офисга топширувчи ижарага берувчи ижарага олувчининг ходимлари офисда анчадан буён пайдо бўлишмаётганлигини, ижарага олувчининг ўзи эса ижара тўлови бўйича қарзга эга эканлигини маълум қилган;

биз почта орқали бир неча маротаба ­эътирознома ва солиштирма далолатномани юридик манзил бўйича юбордик, лекин ҳужжатлар «Адресат мавжуд эмас» деган белги билан қайтиб келаверди;

бизнинг дебитор рўйхатдан ўтказилган туман ҳокимлигига юборган сўровимизга дебиторнинг келгусидаги молия-хўжалик фаолияти мақсадга мувофиқ эмас деб тан олинганлиги ва у мажбурий тугатилиш жараёнидалиги ҳақида жавоб келди. Биз мурожаат юборган тумандаги тугатиш комиссияси ҳам ҳокимликникига ўхшаш жавоб қайтарди.

Ушбу барча чоралар кўриб бўлиниб, бизнинг ҳамма дебитор ва кредиторларимизнинг эътирозномаларини кўриб чиқиш учун зарур бўлган 2 ойлик муддат ўтгач, биз кейинчалик солиқ солинган ҳолда қарзни ҳисобдан чиқариш бўйича проводкаларни амалга оширдик.

Ушбу вазиятда бизнинг хатти-ҳаракатларимиз тўғрими?

Ҳақиқатан ҳам тугатилаётган тижорат ташкилотида дебиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришнинг мазкур далиллари ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар бериладими ва бу тузилмаларнинг бизга ва бизнинг дебиторимизга нисбатан келгусидаги хатти-ҳаракатлари қандай бўлиши мумкин?

 

– Дебиторлик қарзини ундириш учун сиз томонингиздан етарлича чоралар кўрилмаганлигини қуйидаги ҳолатлар кўрсатади:

хатингизда келтирилган чораларнинг ўз вақтида қабул қилинмаганлиги;

тўлов талабномасининг Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомнинг1 V бобида белгиланган тартибда қўйилмаганлиги. Уни қўйиш билан боғлиқ ҳолатлар сизнинг контрагентингиз тўғрисида қўшимча ахборот (банкка келган-келмаганлиги; унинг талабнома ва унга акцептни олганлиги ёки бундан бош тортиши; ўзининг қарори ҳақида белгиланган муддатда хабар бермаган тақдирда банк томонидан талабноманинг акцептланиши; унинг ҳисобварағида маблағ бўлмаганда талабномани 2-сон картотекага жойлаштириш ва ҳ.к.) олишга имкон яратган бўлар эди;

дебиторнинг қаерда жойлашганлиги номаълум бўлишига қарамай, хўжалик судига қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризасининг умумий тартибда тақдим этилмаганлиги. Хўжалик процессуал кодекси 28-моддасининг иккинчи қисми даъвони жавобгарнинг мол-мулки жойлашган ердаги хўжалик судига ёки унинг маълум бўлган охирги турар жойидаги хўжалик судига тақдим этиш мумкинлигини белгилайди;

дебиторни тугатаётган туман ҳокимлиги ҳузуридаги махсус комиссияга қарзни сўндириш тўғрисидаги талабноманинг тақдим этилмаганлиги. Агар унинг мол-мулки қиймати талабни қондириш учун етарли бўлмаса, у ҳолда «Банкротлик тўғрисида»ги Қонуннинг2 (кейинги ўринларда – Қонун) 185-моддаси мазмунидан келиб чиқиб, у Қонунда назарда тутилган тартибда тугатилиши керак бўлар эди (қарзнинг миқдори аҳамиятга эга бўлмас эди). Шу муносабат билан махсус комиссия (айни вақтда у – тугатиш комиссияси) тугатилаётган юридик шахсни банкрот деб топиш тўғрисида хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиши лозим бўларди;

кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, Қонуннинг 188-моддасида назарда тутилган тартибда ҳозир бўлмаган ёки тугатилаётган қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризанинг тақдим этилмаганлиги.

Фақат барча тегишли чораларнинг кўрилишигина сиз томондан дебитордан қарзни талаб қилишнинг барча тартиб-таомилларига риоя қилинганлигини тасдиқлаш учун асос бўлар ва уни ҳисобдан чиқарилиши керак бўлган умидсиз қарз сифатида баҳолаш мумкин бўлар эди (Солиқ кодекси 22-моддасининг йигирма тўққизинчи хатбошиси).

Иккинчи саволга келсак, бунда қуйидагиларга эътиборни қаратиш лозим бўлади.

«Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг (29.08.1997 йилдаги 474-I-сон) 7-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, давлат солиқ хизмати органлари (кейинги ўринларда – ДСХО) ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бошқа орган ва ташкилотлар билан, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорликда бажарадилар. ДСХО, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, молия органлари, банклар ўзаро келишиб белгиланган тартибда солиқлар бўйича ҳуқуқбузарликларга оид мавжуд материаллар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар, ўтказилаётган текширувлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар, шунингдек зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида бошқа ахборотларни алмашиб турадилар.

«Прокуратура тўғрисида»ги Қонунга3 биноан прокурор қуйидаги ҳуқуқларга эга:

қонунларнинг бузилаётганлиги тўғрисидаги аризалар ва бошқа маълумотлар асосида, шунингдек қонунийлик чоралар кўрилишини талаб қиладиган ҳолатда эканлигидан келиб чиққан ҳолда қонунда белгиланган тартибда қонунлар ижросини текшириш (21-модда);

ўз ваколатлари доирасида текширишлар ўтказишга, текшириш учун қарорлар, фармойишлар, буйруқлар ва бошқа ҳужжатларни талаб қилишга, қонун бузилиши аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўриш (22-модда).

Прокурор томонидан муайян чораларнинг кўрилиши тўпланган материалларда айнан қандай – фуқаролик-ҳуқуқий, интизомий, маъмурий ёки жиноий қонунбузарликнинг (ножўя хатти-ҳаракат, қилмиш) аломатлари мавжудлигига боғлиқдир. Ўйлашимизча, қарийб 3 млн сўм қийматдаги дебиторлик ва кредиторлик қарзи тўланишининг кечиктирилиши ҳеч бўлмаганда у катта миқдордаги зарар (ЭКИҲнинг 300 бараваридан 500 бараваригача) ёхуд фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки фуқаролар, жамият ёинки давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жиддий зарар етказмаганлиги сабабидан Жиноят кодексининг 205–«Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш», 206-«Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш», 207-«Мансабга совуққонлик билан қараш» моддаларида назарда тутилган жиноятлар таркибини ҳосил қилмайди.

Бироқ сизнинг корхонангиз мансабдор шахслари ва унинг дебитори қилмишларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (МЖТК) 175-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган тўлов интизомини бузиш аломатлари кўзга ташланганлиги учун прокурор маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқариши ва уни кўриб чиқиш учун бошқа материаллар билан бирга ДСХОга жўнатишга (МЖТКнинг 264-моддаси), қонун бузилиши факти жавобгарликка тортилган шахс томонидан инкор этилган ҳолда эса маъмурий ишлар бўйича судьяга жўнатишга ҳақлидир (МЖТКнинг 245-моддаси).

 

1МБ бошқарувининг АВ томонидан 3.06.2013 йилда 2465-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

25.05.1994 йилдаги 1054-XII-сон, 24.04.2003 йилдаги 474-II-сон Қонун таҳририда.

39.12.1992 йилдаги 746-XII-сон, 29.08.2001 йилдаги 257-II-сон Қонун таҳририда.


Камол МУЗАФФАРОВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 805 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика