Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 40 / Тадбиркорга ёрдам

Бизнесга йўлчи юлдуз бўлиб

«BAKER TILLY UZBEKISTAN» компаниялар гуруҳи «Гид по формам бизнеса» («Бизнес шакллари бўйлаб гид») ноёб қўлланмасини (бундан кейин – Гид) ишлаб чиқишда давом этяпти. У Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлган бизнесни ташкил этиш ва юритишнинг барча асосий шаклларига оид муҳим амалий қўлланма бўлиб қолади. Гид инвесторлар, раҳбарлар, бош бухгалтерлар, юристлар, солиқ маслаҳатчилари, аудиторлар ва бошқа манфаатдор шахсларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида тайёрланган.

Эътиборингизга ҳозирги вақтда Ўзбекистонда бизнеснинг энг долзарб шакли бўйича сектор – «Масъулияти чекланган жамият»ни тақдим этамиз («Хорижий тижорат ташкилотининг ваколатхонаси» секторини «Норма маслаҳатчи»нинг 15.04.2014 йилдаги 15 (456)-сонида, «Хусусий корхона» секторини 29.04.2014 йилдаги 17 (458) ва 6.05.2014 йилдаги 18 (459)-сонларида кўринг).

Ўз ичига ҳамма учун фойдали ахборотни олган энг тўлиқ ва амалий Гидни тайёрлаш мақсадида биз norma.uz ва ­bakertillyuz.com сайтларида қолдиришингиз мумкин бўлган шарҳ ва таклифларингизни кутамиз.


МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТ

Давоми. Боши «Норма маслаҳатчи»нинг 30.09.2014 йилдаги 39 (480)-сонида.

 

МЕЗОНЛАР

 

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ТАЛАБЛАРИ

 

Жамиятнинг фойда ва зарарлари

 

Фойда

 

Солиқлар ва мажбурий тўловлар тўланганидан кейин иштирокчилар ўртасида тақсимланиши мумкин. Тақсимланадиган фойда суммаси қонун ҳужжатлари билан чекланмаган

 

Тақсимлаш асоси

 

Агар овозлар катта миқдорининг зарурлиги таъсис ҳужжатларида назарда тутилмаган бўлса, жамият иштирокчиларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинган қарори

 

Солиқ солиш

 

Жамият иштирокчилари тасарруфига келиб тушадиган фойдага 10%лик ставкада солиқ солинади. Солиқ суммаси фойда (дивидендлар)нинг бир қисми иштирокчига ўтказилганда МЧЖ томонидан ушланиши керак

 

Икки тарафлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисида халқаро битимнинг қўлланиши

 

Ўзбекистон норезиденти бўлган иштирокчига фойда (дивидендлар)нинг бир қисми тарзида даромадларни тўлаш тўлов манбаида солиқни ушламасдан ёки халқаро шартноманинг қоидаларига мувофиқ юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқнинг пасайтирилган ставкасини қўллаган ҳолда, бироқ фақат МЧЖда норезидент тақдим этган, хорижий давлатнинг ваколатли органи берган резидентлик сертификати мавжуд бўлганда, амалга оширилади.

Амалиётда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш тавсия қилинади:

резидентлик сертификати қандай орган томонидан берилган ва қайси ваколатли шахс органи томонидан имзоланган. «Ваколатли орган» таърифи Ўзбекистон Республикаси ва у билан халқаро шартнома тузган давлатлар ўртасидаги икки тарафлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисида тузилган бир қатор битимларда келтирилган;

резидентлик сертификати берилган сана. Агар резидентликни тасдиқлайдиган ҳужжатда резидентлик вақти даври кўрсатилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси норезиденти бундай ҳужжат берилган календарь йил давомида Ўзбекистон у билан халқаро шартнома тузган давлатнинг резиденти деб эътироф этилади.

Масалан: сертификат 2013 йил декабрида берилган, унда резидентлик вақти даври кўрсатилмаган бўлса, у фақат 2013 йил охирига қадар амал қилади.

Давлат солиқ хизмати органига юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммасини камайтириш ёки уни тўлашдан озод қилиш тўғрисида ариза бериш талаб қилинмайди*

Фойдани тақсимлаш даврийлиги

 

Йилнинг ҳар чорагида, ярим йилда бир марта ёки бир йилда бир марта: жамият иштирокчиларининг фойдани тақсимлаш тўғрисидаги қарорида белгиланадиган муддатларда

 

Фойдани тақсимлашга чекловлар

 

Жамият қуйидаги ҳолларда ўз фойдасини иштирокчилар ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас:

жамиятнинг бутун устав капитали (фонди) тўлиқ тўлангунга қадар;

иштирокчи улушининг (улуши бир қисмининг) ҳақиқий қиймати тўлангунга қадар;

агар бундай қарорни қабул қилиш пайтида жамият банкротлик белгиларига жавоб берса ёки агар мазкур белгилар жамиятда шундай қарор қабул қилиниши натижасида пайдо бўлса;

агар шундай қарорни қабул қилиш пайтида жамият соф активларининг қиймати унинг устав капиталидан (фондидан) ва захира фондидан кам бўлса ёки шундай қарор қабул қилиниши натижасида уларнинг миқдоридан камроқ бўлиб қолса

Фойдани тўлашга чеклов

 

Жамият қуйидаги ҳолларда ўз иштирокчиларига улар ўртасида тақсимланиши тўғрисида қарор қабул қилинган фойдани тўлашга ҳақли эмас:

агар тўлаш пайтида жамият банкротлик белгиларига жавоб берса ёки агар мазкур белгилар жамиятда тўлов натижасида пайдо бўлса;

агар тўлаш пайтида жамиятнинг соф активлари қиймати унинг устав капиталидан (фондидан) ва захира фондидан кам бўлса ёки тўлаш натижасида уларнинг миқдоридан камроқ бўлиб қолса.

Кўрсатилган ҳолатлар тугаганидан кейин жамият ўз иштирокчиларига тақсимланган фойдани тўлаши шарт

Хорижий валютада фойда олиш имконияти

 

Тақдим этилмаган, бундан жамият иштирокчиси (иштирокчилари) бўлиб хорижий инвестор (инвесторлар) ҳисобланадиган ҳоллар мустасно

 

Фойдани мол-мулк билан олиш

 

Жамият иштирокчиларининг қарори асосида йўл қўйилади. Бунда жамиятда солиқ оқибатлари вужудга келиши мумкин*

 

Фойдани киритилган ҳиссага номутаносиб тарзда тақсимлаш

 

Йўл қўйилмайди (ҳатто иштирокчининг аризаси бор бўлганда ҳам)

 

фойдани номутаносиб тарзда тақсимлаш оқибатлари

 

Жамият устав капитали (фонди)даги улушинниг жамиятнинг тақсимланаётган фойда суммасига фоизли нисбатидан ошадиган фойда олган иштирокчида ҳақиқатда олинган фойда билан фойдани улушларга мутаносиб тарзда тақсимлаш натижасида иштирокчига тўланиши керак бўлган сумма ўртасидаги фарқ миқдорида қўшимча (бошқа) даромад вужудга келади. Бундай даромадга даромад солиғи (агар жамият иштирокчиси жисмоний шахс бўлса), фойда солиғи (агар жамият иштирокчиси юридик шахс бўлса) ёки норезидент тўлайдиган даромад солиғи (агар жамият иштирокчиси норезидент бўлса) солиниши ва у тўлов манбаида ушланиши керак. Бундан ташқари, бундай операцияда жамият активларини қасддан асоссиз чиқариш белгилари кўзда тутилиши, ортиқча тўланган маблағлар суммаси эса МЧЖнинг дебиторлик қарзи (шу жумладан валюта қарзи – маблағлар бошқа мамлакатга ўтказилган тақдирда) деб эътироф этилиши мумкин.

Фойдани мутаносиб тарзда тақсимлаш натижасида олиши керак бўлган суммадан кам фойда олган иштирокчига нисбатан жамиятда кредиторлик қарзи вужудга келади

иштирокчилардан бирининг улуши хатланганда фойдани тақсимлаш

 

Барча иштирокчилар, шу жумладан улуши хатланган иштирокчининг ҳам улушларига мутаносиб равишда амалга оширилади. Бунда агар ижро этувчи органнинг қарздор иштирокчи улушини хатлаш тўғрисидаги қарорида бундай иштирокчининг фойда олишига тақиқи белгиланган бўлса, кўрсатилган фойда тақиқ бекор қилингунга қадар ёки суд ижрочиси томонидан бундай даромадни ундириш кредиторлар олдидаги қарзларни сўндириш ҳисобига қаратилгунга қадар қарздор иштирокчига тўланмайди

 

Зарарлар

 

Иштирокчилар ўртасида улар киритган ҳиссаларга мутаносиб тарзда ва улар қиймати доирасида тақсимланади. Ҳиссаларни тўлиқ киритмаган иштирокчилар унинг мажбуриятлари бўйича улар ҳар бири ҳиссасининг тўланмаган қисми қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар

 

ЖАМИЯТНИ БОШҚАРИШ

 

Жамиятни бошқарув органлари

 

Жамият иштирокчилари умумий йиғилиши ва жамиятнинг ижро этувчи органи26

 

Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши:

 

 

таркиби

 

Жамликда жамият устав капитали (фонди)нинг 100% улушига эгалик қиладиган жамият иштирокчилари

 

ваколатлари

 

Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига қуйидагилар киради: жамият фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш, шунингдек тижорат ташкилотларининг бошқа бирлашмаларида иштирок этиш тўғрисида қарор қабул қилиш, жамият устав фондининг миқдорини ўзгартириш, таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, жамиятнинг ижро этувчи органларини тузиш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш; жамиятнинг тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, агар жамиятнинг уставида кузатув кенгашини тузиш назарда тутилган бўлса, уни сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, жамиятнинг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш ва бошқалар27.

Иштирокчилар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига киритилган масалалар унинг томонидан кузатув кенгаши ёки жамиятнинг ижро этувчи органи ҳал этиши учун топширилиши мумкин эмас. Жамиятнинг ижро этувчи органларини тузиш, уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, йирик битимлар тузиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш ваколатларини топшириш, башарти устав билан бундай топширишга рухсат этилган бўлса, бундан мустаснодир.

кворум

 

Устав билан белгиланади, бироқ агар кун тартибидаги масалалар бўйича қарор жамият иштирокчилари овозларининг малакали кўпчилиги ёки барча иштирокчиларнинг бир овоздан қарор қабул қилишини назарда тутмаса, 50%+1 овоздан кам бўлиши мумкин эмас

 

жамиятда улуши хатланган иштирокчи бўлгандаги кворум

 

Устав қоидаларига мувофиқ, бироқ хатланган улушни ҳисобга олмасдан белгиланади*

 

турлари

 

Навбатдаги ва навбатдан ташқари

 

иштирокчиларни умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабардор қилиш муддатлари

 

Умумий йиғилишни ўтказишдан камида 30 кун олдин

 

иштирокчиларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарномада мавжуд маълумотлар

 

Ўтказиладиган вақт ва жой, таклиф қилинаётган кун тартиби

 

хабардор қилиш усули

 

буюртма хат билан ёки уставда назарда тутилган бошқа усулда

 

кун тартибига алоқадор бўлган ахборот ва материаллар, шу муносабат билан улар жамият иштирокчиларига тақдим этилиши керак:

 

Йиллик ҳисобот, жамиятнинг йиллик ҳисоботлари ва йиллик бухгалтерия балансларини текшириш натижалари бўйича жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосалари, молиявий ҳисоботларнинг тўғрилиги ва бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги аудиторлик хулосаси, жамиятнинг ижро этувчи органларига, кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) номзод (номзодлар) тўғрисидаги маълумотлар ва ҳоказо

 

иштирокчиларга бундай ахборотни тақдим этиш муддати

 

агар уставда қисқароқ муддат назарда тутилмаган бўлса, иштирокчиларнинг умумий йиғилиши ўтказилишидан 30 кун олдин

 

бундай ахборот билан иштирокчиларни таништириш жойи

 

Жамият ижро этувчи органининг биноси

 

Навбатдаги умумий йиғилиш:

 

 

иштирокчиларни чақиришни ташкил этадиган бошқарув органи

 

Ижро этувчи орган

 

Кўриладиган масалалар

 

Жамият фаолиятининг йиллик натижаларини тасдиқлаш, шунингдек қонун ҳужжатларида ва уставда белгиланган иштирокчиларнинг умумий йиғилиши ваколатларига мувофиқ кун тартибига киритилган бошқа масалалар

 

умумий йиғилишнинг исталган иштирокчиси томонидан кун тартибига ўзгартиришлар киритилиши

 

Йўл қўйилади, бироқ умумий йиғилишни ўтказиш кунидан камида 15 кун олдин

 

кун тартибига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар ҳақида жамиятнинг иштирокчиларини хабардор қилиш

 

Умумий йиғилиш ўтказиладиган кундан камида 10 кун олдин қилиниши керак

 

ўтказишнинг даврийлиги

 

Уставда белгиланган муддатларда, йилига камида 1 марта. Жамият фаолиятининг йиллик натижалари тасдиқланадиган умумий йиғилиш молия йили тугаганидан кейин кечи билан 6 ой ичида ўтказилиши керак

 

Навбатдан ташқари умумий йиғилиш:

 

 

иштирокчиларни чақиришни ташкил этадиган бошқарув органи

 

Ижро этувчи орган

 

чақириш асоси

 

Навбатдан ташқари умумий йиғилиш:

умумий овозлар сонининг жами камида 10%ига эга бўлган жамият иштирокчиларининг;

жамият кузатув кенгашининг;

тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг);

ижро этувчи органнинг талабига биноан чақирилади

йиғилиш ўтказиш тўғрисида қарор қабул қиладиган орган

 

Жамиятнинг кузатув кенгаши. Бунда ижро этувчи орган иштирокчиларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талаб олинган санадан эътиборан 3 кун ичида уни кузатув кенгаши кўриб чиқиши учун киритиши шарт.

Агар кузатув кенгашини ташкил этиш уставда назарда тутилмаган бўлса, иштирокчиларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги қарорни ижро этувчи орган қабул қилади

кузатув кенгаши томонидан навбатдан ташқари умумий йиғилишни чақириш тўғрисида қарор қабул қилиш тўғрисидаги талабга риоя этилмаслиги оқибатлари

 

Агар мазкур бошқарув органини ташкил этиш уставда назарда тутилган бўлса, умумий йиғилишда иштирок этмаган ёки мазкур йиғилишда кун тартиби масалалари бўйича қарши овоз берган жамият иштирокчилари навбатдан ташқари умумий йиғилишда қабул қилинган қарор устидан судга уни чақириш тартиби бузилганлиги хусусида шикоят қилишга ҳақлилар

 

кузатув кенгаши (у бўлмаган тақдирда – ижро этувчи орган) йиғилиш ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши керак бўлган муддат

 

Тегишли талаб олинган санадан бошлаб 3 кун

 

кўрсатилган муддатга риоя этмаслик оқибатлари

 

Йиғилиш уни чақиришни талаб қиладиган органлар томонидан мустақил равишда чақирилиши мумкин

 

йиғилишни ўтказиш харажатларини уни ўтказишни талаб қиладиган шахсларнинг куч ва маблағлари билан қоплаш

 

Агар иштирокчиларнинг умумий йиғилиши бу ҳақда тегишли қарор қабул қилса, жамият маблағлари ҳисобидан амалга оширилади

 

йиғилишни ўтказишни рад этиш учун асослар

 

Талаб қўйиш тартибини бузиш, унинг қонун ҳужжатларига номувофиқлиги ва (ёки) навбатдан ташқари йиғилишнинг кун тартибига киритиш учун таклиф қилинган масалаларни иштирокчилар умумий йиғилишининг ваколатларига киритиб бўлмаслик

 

навбатдан ташқари йиғилиш ўтказишни рад этиш оқибатлари

 

Йиғилиш уни чақиришни талаб этадиган органлар томонидан мустақил равишда чақирилиши мумкин. Йиғилиш ўтказиш харажатларини уни ўтказишни талаб қиладиган шахсларнинг куч ва маблағлари билан қоплаш, агар иштирокчиларнинг умумий йиғилиши бу ҳақда тегишли қарор қабул қилса, МЧЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади

 

жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан кун тартибига ўзгартиришлар киритиш

 

Йўл қўйилмайди

 

ижро этувчи орган томонидан ўз ташаббуси билан кун тартибига қўшимча масалалар киритилиши

 

Йўл қўйилади, бироқ кун тартиби расмий тарзда эълон қилинишидан кечиктирмай

 

умумий йиғилишнинг исталган иштирокчиси томонидан кун тартибига ўзгартиришлар киритилиши

 

Йўл қўйилади, бироқ умумий йиғилишни ўтказиш кунидан камида 15 кун олдин

 

кун тартибига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида жамият иштирокчиларини хабардор қилиш

 

Умумий йиғилиш ўтказиладиган кундан камида 10 кун олдин қилиниши керак

 

иштирокчиларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш муддатлари

 

уни ўтказиш тўғрисидаги талабнома тақдим қилинган кундан эътиборан 45 кундан кечиктирмай

 

Иштирокчиларнинг умумий йиғилишини чақириш тартибига доир талабга риоя этмаслик оқибатлари

 

Агар унда лоақал 1 иштирокчи ҳозир бўлмаса, умумий йиғилишни ҳуқуққа эга эмас деб эътироф этиш

 

Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишда вакил орқали иштирок этиши:

 

Йўл қўйилади

 

асос

 

Ишончнома

 

нотариал тасдиқлаш

 

Шарт

 

ишончномани ҳақиқий деб эмас деб топиш учун асослар

 

1. Ишончномада уни бериш санасининг йўқлиги;

2. Ишончномада юридик шахснинг муҳри ва (ёки) унинг раҳбарининг имзоси йўқлиги (агар ишончнома иштирокчи юридик шахс номидан берилган бўлса);

3. Ишончнома нотариал тасдиқланмаган бўлса;

4. Ишончномада апостиль ёки консуллик легаллаштирилиши бўлмаса (агар ишончнома норезидент иштирокчи номидан берилган бўлса)

иштирокчининг вакилини умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқида чеклаш

 

Башарти ишончномани ҳақиқий эмас деб эътироф этиш учун асос мавжуд бўлмаса, йўл қўйилмайди

 

жамиятнинг иштирокчисини иштирокчилар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқида чеклаш

 

Йўл қўйилмайди

 

Иштирокчиларнинг навбатдаги ва навбатдан ташқари йиғилишини ўтказишга доир талаблар

 

 

Умумий йиғилиш ўтказишдан олдин иштирокчилар ва уларнинг вакилларини рўйхатдан ўтказиш

 

Шарт. Бундай рўйхатдан ўтказиш ижро этувчи орган томонидан бунга махсус ваколат берилган шахслар томонидан амалга оширилиши керак ва одатда кўрсатилган шахсларнинг имзоларини қўйдирган ҳолда, умумий йиғилишга келган иштирокчилар (иштирокчиларнинг вакиллари) тақдим этган шахсни тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида улар тўғрисидаги маълумотларни рўйхатга олиш варақасига киритишдан иборат бўлади

 

Умумий йиғилишда рўйхатдан ўтмаган иштирокчининг (унинг вакилининг) иштирок этиши

 

Тақиқланган

 

Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини хабарномада кўрсатилган вақтдан олдин очиш

 

Агар барча иштирокчилар рўйхатдан ўтказилган бўлса, йўл қўйилади

 

Умумий йиғилишда кун тартибига киритилган масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш ҳуқуқи

 

Барча иштирокчиларга (уларнинг ваколатли вакилларига) тегишли

 

Жамият иштирокчисини (унинг вакилини) иштирокчиларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқида чеклаш

 

Тақиқланган, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно*

 

Иштирокчиларнинг ҳар бири умумий йиғилишда эга бўлган овозлар сони:

 

Жамият иштирокчиларининг устав капитали (фонди)даги улушларига мутаносиб тарзда белгиланади

 

Иштирокчиларнинг ҳар бири умумий йиғилишда эга бўлган овозлар сонини белгилашнинг бошқача тартибини аниқлаш имконияти

 

Агар бундай қарор жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинса, йўл қўйилади, унга асосан таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилади

 

Кун тартибига кирмайдиган масалалар бўйича қарор қабул қилиш

 

Агар умумий йиғилишда барча иштирокчилар қатнашсалар, йўл қўйилади

 

Бир овоздан қабул қилинадиган қарорлар:

 

Уставни тасдиқлаш тўғрисидаги; пулсиз ҳиссаларнинг пул баҳосини тасдиқлаш тўғрисидаги; жамият уставига иштирокчилар улушининг энг кўп миқдорига ва (ёки) улар улушларининг нисбатларини ўзгартириш имкониятига доир чеклашлар киритиш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги; юридик шахслар, ваколатхоналар ва филиаллар ташкил этиш тўғрисида; қўшимча ҳиссалар киритиш йўли билан устав капитали (фонди)ни кўпайтириш ва шунга мувофиқ уставга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги; жамият уставига жамият иштирокчиларининг улушларига номутаносиб тарзда иштирокчи улушини харид қилишнинг имтиёзли ҳуқуқини татбиқ этиш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги; мол-мулкига ундириш қаратиладиган иштирокчи улушининг ҳақиқий қиймати бошқа иштирокчилар томонидан уларнинг устав капитали (фонди)даги улушларига мутаносиб тарзда тўланиши тўғрисидаги; умумий йиғилиш томонидан қарорлар қабул қилинганида иштирокчилар овозларини тақсимлашнинг махсус тартибини белгилаш (истисно этиш) тўғрисидаги; агар бундай сотиш натижасида иштирокчилар улушларининг миқдорлари ўзгариши юз берса, иштирокчиларга жамиятга тегишли улушни сотиш тўғрисидаги; жамиятга тегишли улушни учинчи шахсларга сотиш тўғрисидаги; таъсис ҳужжатларига жамиятга тегишли улушни сотиш билан боғлиқ ўзгартиришларни киритиш тўғрисидаги

 

жамият уставида кўрсатилган қарорларни қабул қилиш учун зарур овозларнинг кам сонини белгилаш

 

Йўл қўйилмайди

 

Жамият иштирокчилари барча овозларининг камида 2/3 қисми билан қабул қилиниши керак бўлган қарорлар:

 

Жамият фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш ва тижорат ташкилотларининг бошқа бирлашмаларида иштирок этиш тўғрисида қарор қабул қилиш; устав капиталининг (фондининг) кўпайтирилиши; уставга мувофиқ иштирокчилар барча овозларининг камида 2/3 қисми билан қабул қилиниши мумкин бўлган бошқа қарорларни қабул қилиш

 

жамият уставида кўрсатилган қарорларни қабул қилиш учун зарур овозларнинг катта сонини белгилаш

 

Йўл қўйилади

 

жамият уставида кўрсатилган қарорларни қабул қилиш учун зарур овозларнинг кам сонини белгилаш

 

Йўл қўйилмайди

 

жамият иштирокчилари овозларининг умумий сонидан овозларнинг оддий кўпчилиги билан қабул қилиниши керак бўлган қарорлар:

 

Ҳал этилиши умумий йиғилишнинг ваколатлар доирасига киритилган бошқа масалалар (масалан, жамият томонидан йирик битимлар ёки манфаатдорлик бўлган битимларни тузиш тўғрисида қарор)

 

жамият уставида кўрсатилган қарорларни қабул қилиш учун зарур овозларнинг катта сонини белгилаш

 

Йўл қўйилади

 

жамият уставида кўрсатилган қарорларни қабул қилиш учун зарур овозларнинг кам сонини белгилаш

 

Йўл қўйилмайди

 

Ҳисоб комиссиясини шакллантириш зарурлиги

 

Назарда тутилмаган

 

Овоз бериш учун бюллетенларни расмийлаштириш зарурлиги

 

Назарда тутилмаган

 

Иштирокчилар умумий йиғилишининг баённомаси юритилишини ташкил этиш мажбурияти:

 

Ижро этувчи орган зиммасига юкланади

 

баённома мазмуни

 

Умумий йиғилиш ўтказиладиган вақт ва жой, унда қатнашаётган иштирок этувчилар эга бўлган овозларнинг умумий сони, йиғилишнинг раиси ва котиби, кун тартиби, маърузаларнинг асосий мазмунлари, овозга қўйилган масалалар, улар бўйича овоз бериш якунлари, қабул қилинган қарорлар

 

баённомани имзолаш

 

Йиғилиш ўтказилганидан сўнг 3 кундан кечиктирилмай умумий йиғилиш раиси ва котиби томонидан имзоланади. Қонун ҳужжатлари баённомани барча иштирокчилар имзолашини талаб қилмайди. Шу билан бирга амалиётда йиғилишда иштирок этган жамият иштирокчиларининг ҳар бири баённомани имзолаши анча тез-тез учрайди. Бу ҳақдаги талабни кўпинча нотариуслар (агар жамият тузаётган битимларни шаҳодатлаш учун жамият барча иштирокчилари ёки зарур кўпчилигининг розилигини тасдиқлаш зарур бўлса), рўйхатдан ўтказувчи орган, битимларни рўйхатдан ўтказувчи давлат органлари ва ҳоказолар қўядилар

 

Жамиятнинг ягона иштирокчиси томонидан қарорлар қабул қилиниши тартиби:

 

Қарорлар якка тартибда қабул қилинади ва ёзма равишда расмийлаштирилади

 

баённомани расмийлаштириш зарурлиги

 

Назарда тутилмаган

 

Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига киритилган масалалар бўйича иштирокчилар умумий йиғилишини ўтказмасдан туриб қарорлар қабул қилиниши

 

Агар уставда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, йўл қўйилмайди

 

Иштирокчиларнинг умумий йиғилишини ўтказмасдан бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш:

 

Йўл қўйилади

 

усули

 

Сўров йўли билан почта, телеграф, телетайп, телефон, электрон алоқа ёки узатиб бериладиган ва қабул қилинадиган хабарларнинг тўғри бўлишини ва уларнинг ҳужжатлар билан тасдиқланишини таъминловчи бошқа алоқа воситасида ҳужжатларни айирбошлаш ёрдамида ўтказиш

 

иштирокчининг хоҳишини вакил орқали изҳор этиш

 

Йўл қўйилмайди

 

иштирокчиларни олдиндан рўйхатдан ўтказиш

 

Талаб қилинмайди

 

хабардор қилиш муддатларига риоя этиш

 

Талаб қилинмайди

 

сўров йўли билан овоз беришни ўтказиш тартиби

 

Иштирокчиларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади. Бундай тартиб таклиф қилинаётган кун тартибини жамиятнинг барча иштирокчиларига хабар қилишнинг мажбурийлигини, улар овоз бериш бошлангунга қадар барча зарур ахборот ва материаллар билан танишиб чиқиши имкониятини, кун тартибига қўшимча масалаларни киритиш тўғрисида таклифлар киритиш имкониятини, овоз бериш бошлангунга қадар жамиятнинг барча иштирокчиларига ўзгартирилган кун тартибини, шунингдек овоз бериш таомилининг тугаш муддатини хабар қилишнинг мажбурийлигини назарда тутган бўлиши керак

 

Иштирокчиларнинг умумий йиғилиши қабул қилган қарорлар устидан шикоят қилиш:

 

 

шикоят қилиш мумкин бўлган қарорлар

 

Қонун ҳужжатлари ва устав талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиси (иштирокчилари)нинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарорлар

 

қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлган иштирокчи

 

Овоз беришда иштирок этмаган ёки қарши овоз берган иштирокчи

 

қарор устидан шикоят қилиш мумкин бўлган давлат ҳокимияти органи

 

Хўжалик судлари28. Амалиётда хўжалик судлари бўйсунув тўғрисидаги қоидалар бузилганлигини рўкач қилиб, жамият иштирокчиси (иштирокчилари)нинг даъво аризасини қайтарадиган ҳоллар учрайди. Ушбу ҳолларда адвокатлик тузилмалари малакали мутахассисларининг ёрдамига мурожаат қилишни тавсия этамиз*

 

шикоят қилиш мумкин бўлган муддат

 

Иштирокчи (иштирокчилар) унинг (уларнинг) ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан 2 ой ичида. Кўрсатилган муддат ўтказиб юборилган тақдирда (башарти суд ўтказиб юбориш сабабларини узрли деб топса), овоз беришда қатнашмаган ёки қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра бузилган муддат тикланиши мумкин

 

жамият уставида шикоят қилишнинг бошқа муддатларини белгилаш

 

Йўл қўйилмайди

 

эҳтимолий оқибатлар

 

Умумий йиғилиш қабул қилган қарорни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш

 

Кузатув кенгаши:

 

қонун ҳужжатлари жамиятда мазкур органни мажбурий шакллантириш талабини қўймайди, бундан кузатув кенгашини ташкил этиш жамият уставида назарда тутилган ҳоллар мустасно

 

Ташкил этилиш ва фаолият тартиби:

 

 

кузатув кенгаши аъзолари

 

Жамиятда ижро этувчи орган функциясини амалга оширмайдиган жисмоний шахслар. Кузатув кенгаши аъзолари жамият иштирокчилари бўлишлари мумкин

 

аъзолар сони

 

Устав билан белгиланади. Бунда кузатув кенгашининг ваколатлар доирасига кирадиган масалалар бўйича кўпчилик овоз билан қарорлар қабул қилиш учун (якдил овоз бериш бўлмаганда) шарт-шароит яратиш мақсадида кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сони камида 3 киши бўлиши керак

 

ташкил этиш тартиби

 

Умумий йиғилишда уставда назарда тутилган тартибда жамият иштирокчиларининг овоз бериш йўли билан кўпчилик овоз билан сайланадилар, агар кўрсатилган қарорни қабул қилиш учун зарур бўлган овозларнинг катта сони уставда назарда тутилмаган бўлса

 

фаолият асоси

 

Жамият иштирокчилари умумий йиғилиши қарори

 

кузатув кенгаши аъзолари билан меҳнат шартномалари тузиш

 

Назарда тутилмаган

 

кузатув кенгаши аъзосининг жамиятда меҳнат фаолиятини амалга ошириши

 

Йўл қўйилади, бундан жамият директори ёки коллегиал ижро этувчи орган аъзолари лавозимида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳоллари мустасно. Бунда биргина шахс томонидан жамият ходими функцияларининг (меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ) ва жамият кузатув кенгаши аъзолари функцияларининг (устав ва жамият умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ) бажарилиши ўриндошлик ҳисобланади29

 

кузатув кенгаши аъзосининг бошқа юридик шахсда меҳнат фаолиятини амалга ошириши

 

Йўл қўйилади. Бунда агар кузатув кенгаши аъзоси бошқа юридик шахснинг бошқарув органида лавозимга эга бўлса, бу ҳақда жамиятни хабардор қилиши шарт.

Кўрсатилган вазиятда ўриндошлик вужудга келмайди29

кузатув кенгашининг ваколатлари

 

Фақат устав билан белгиланади

 

кузатув кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш йўли билан ёки иштирокчилар томонидан алоҳида қарор қабул қилиш воситасида кузатув кенгаши аъзоларига қўшимча (устав билан таққослаганда) ваколатлар берилиши

 

Йўл қўйилмайди. Мазкур бошқарув органи томонидан устав қоидаларига мувофиқ кузатув кенгашининг ваколатлар доирасига кирмайдиган масалалар бўйича қабул қилинган қарорлар юридик кучга эга бўлмайди30

 

кузатув кенгашига фақат иштирокчилар умумий йиғилишининг ваколатлар доирасига кирадиган ваколатларнинг берилиши

 

Башарти устав билан ваколатларни бундай бериш рухсат этилган тақдирда, жамиятнинг ижро этувчи органларини ташкил этиш, уларнинг ваколатларини муддатидан аввал бекор қилиш, ички аудит хизматини барпо этиш ва унинг ходимларини тайинлаш шундай ваколатлар бўлиб ҳисобланса, рухсат этилган

 

кузатув кенгашига йирик битимларни маъқуллаш бўйича ваколатларнинг берилиши

 

Рухсат берилган, фақат агар харид қилинаётган ёки учинчи шахсга ўтказилаётган жамият мол-мулкининг қиймати барча мол-мулк қийматининг 25 дан то 50%игачани ташкил этса ва ушбу ваколатларни бериш жамиятнинг уставида назарда тутилган бўлса

 

кузатув кенгашига манфаатдорлик мавжуд бўлган битимларни маъқуллаш ваколатларининг берилиши

 

Рухсат берилган, фақат агар битимнинг қиймати жамият барча мол-мулки қийматининг 5%идан ошмаса ва башарти ушбу ваколатларни бериш жамият уставида назарда тутилган бўлса

 

кузатув кенгаши аъзоси томонидан мазкур бошқарув органи қарорлар қабул қилаётганда овоз бериш ҳуқуқини кузатув кенгашининг бошқа аъзосига ёки учинчи шахсга (жамият иштирокчиси, ижро этувчи орган вакили ёки бошқа жисмоний шахсга) берилиши (ишончнома асосида)

 

Йўл қўйилмайди

 

Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида кузатув кенгаши аъзоларининг овоз бериш ҳуқуқи

 

Эга эмаслар. Иштирокчиларнинг умумий йиғилишида маслаҳат овози билан, яъни овоз бериш ҳуқуқисиз, бироқ муҳокамада иштирок этиш ҳуқуқи билан қатнаша оладилар.

Кузатув кенгаши аъзоси иштирокчиларнинг умумий йиғилишида, фақат агар у жамият иштирокчиси ҳисоблангандагина, овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир

Кузатув кенгаши аъзоларининг ваколатлари муддати

 

Жамият устави билан белгиланади

 

Кузатув кенгаши аъзоларига ҳақ тўлаш:

 

Иштирокчилар умумий йиғилишининг қарорига кўра бундай қарор билан белгиланадиган миқдор, муддатлар ва тартибда тўланади

 

Солиқ жиҳатлари

 

Юридик шахснинг бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаш органи) аъзоларига юридик шахснинг ўзи томонидан амалга ошириладиган тўловлар меҳнат ҳақи тарзидаги даромадларга киритилади, жисмоний шахснинг жами даромадига ҳисобланади ва уларга ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинади.

Кўрсатилган тўловларга ЖШДС солиш тўлов манбаида амалга оширилади. Бунда ушбу даромадлар, фақат улар асосий бўлмаган иш жойида олинган тақдирдагина декларацияланади*

Кузатув кенгаши аъзосининг бошқа юридик шахсда меҳнат ёки бошқача фаолиятни амалга ошириши:

 

Йўл қўйилади. Бунда, агар жамият кузатув кенгашининг аъзоси бошқа юридик шахснинг бошқарув органларида лавозимга эга бўлса, у бу ҳақда жамиятни 15 кун ичида хабардор қилиши шарт. Жисмоний шахс бошқа юридик шахснинг ижро органи ёки кузатув кенгашида иштирок этган тақдирда кузатув кенгаши аъзоси бошқа юридик шахснинг ижро этувчи органи ёки кузатув кенгашига тайинланган (сайланган) кундан бошлаб 15 кун давомида, қуйидаги шартлардан бири мавжуд бўлганда, ўзининг тайинланиши тўғрисида монополияга қарши органни хабардор қилиши шарт:

агар жамият ва мазкур юридик шахс активларининг жамликдаги баланс қиймати охирги ҳисобот даври охиридаги ҳолат бўйича энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ)нинг 100 000 баравари миқдоридан ошса;

жамият ва мазкур юридик шахс томонидан товарларни реализация қилишдан охирги календарь йилда олинган жамликдаги тушум ЭКИҲнинг 100 000 бараваридан ошса;

агар хўжалик юритувчи субъектлардан бири (жамият ёки бошқа юридик шахс) товар ёхуд молия бозорида устувор мавқени эгалласа

жамиятни хабардор қилиш бўйича мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатлари

 

Агар жамият уставида ёки жамият кузатув кенгаши тўғрисидаги низомда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жамият иштирокчилари кузатув кенгаши аъзоларининг ваколатларини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлилар. Мисол учун, кўрсатилган ҳужжатларда кузатув кенгаши аъзоларининг ваколатларини муддатидан аввал бекор қилиш учун асосларнинг батафсил рўйхати назарда тутилиши мумкин

 

монополияга қарши органни хабардор қилиш бўйича мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатлари

 

Монополияга қарши органга ахборотни тақдим этмаганлик ёки ўз вақтида тақдим этмаганлик учун жамиятнинг масъул мансабдор шахси, шунингдек кузатув кенгаши аъзосини маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиш

 

Кузатув кенгаши аъзоси
(аъзолари)нинг ваколатларини бекор қилиш асослари

 

1. Ваколатлар муддатининг тугаши.

2. Агар мазкур қарорни қабул қилиш учун овозларнинг катта сони уставда назарда тутилмаган бўлса, жамият иштирокчиларининг кўпчилик овоз билан қабул қилинган қарори

Кузатув кенгаши ваколатларини бажариш билан боғлиқ харажатларни компенсациялаш

 

Иштирокчилар умумий йиғилишининг қарорига кўра бундай қарор билан белгиланадиган миқдорда қопланади

 

Кузатув кенгаши қабул қиладиган қарорлар устидан шикоят қилиш:

 

 

шикоят қилиниши мумкин бўлган қарорлар

 

Қонун ҳужжатлари ва (ёки) устав талабларини бузиш билан қабул қилинган, жамият иштирокчиси (иштирокчилари)нинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини бузадиган қарорлар

 

қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлган иштирокчи

 

Ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган исталган иштирокчи

 

қарор устидан шикоят қилиш мумкин бўлган орган

 

Хўжалик судлари28. Амалиётда хўжалик судлари бўйсунув тўғрисидаги қоидалар бузилганлигини рўкач қилиб, жамият иштирокчиси (иштирокчилари)нинг даъво аризасини қайтариб берадиган ҳоллар учрайди. Ушбу ҳолларда адвокатлик тузилмалари малакали мутахассисларининг ёрдамига мурожаат қилишни тавсия этамиз*

 

кузатув кенгаши қабул қилган қарор устидан шикоят қилиш мумкин бўлган муддат

 

Жамият иштирокчиси унинг ҳуқуқлари бузилганлигини билган ёки билиши керак бўлган санадан бошлаб 3 йил

 

эҳтимолий оқибатлар

 

Кузатув кенгаши қабул қилган қарорни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш

 

Ижро этувчи органни ташкил этиш ва фаолият тартиби:

 

 

ижро этувчи орган тартиби

 

1. Жамият директори – агар жамият уставида яккабошчи ижро этувчи орган назарда тутилган бўлса.

2. Бошқарув (дирекция) – агар жамият уставида коллегиал ижро этувчи орган назарда тутилган бўлса

ташкил этиш тартиби

 

Овоз бериш йўли билан сайланади:

1) уставда назарда тутилган тартибда умумий йиғилишда жамият иштирокчиларининг овоз бериши. Агар уставда уни қабул қилиш учун зарур овозларнинг кўпроқ сони назарда тутилмаган бўлса, қарор кўпчилик овоз билан қабул қилинади;

2) кузатув кенгаши аъзоларининг овоз бериши (агар уни ташкил этиш жамият уставида назарда тутилган ва иштирокчилар умумий йиғилишининг мазкур ваколати унга устав қоидаларига мувофиқ берилган бўлса). Агар уставда уни қабул қилиш учун овозларнинг кўпроқ сони назарда тутилмаган бўлса, қарор кўпчилик овоз билан қабул қилинади

ижро этувчи орган ваколатлари

 

Уставга мувофиқ жамият фаолиятига жорий раҳбарликни амалга ошириш (шу жумладан хўжалик ва меҳнат шартномаларини тузиш ҳамда бекор қилиш, ишончнома тақдим этмасдан жамият манфаатларини ҳимоя қилиш, жамият номидан вакиллик ҳуқуқига ишончнома бериш, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақириш ва ҳоказо)

 

иштирокчилар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлар доирасига кирадиган ваколатларни ижро этувчи органга бериш

 

Йўл қўйилмайди

 

ижро этувчи орган ваколатларини бошқарувчи компанияга бериш

 

Йўл қўйилмайди: фақат жисмоний шахслар жамият директори ва бошқарув (дирекция) аъзолари бўла оладилар

 

жамият иштирокчилари умумий йиғилишида ижро этувчи орган аъзоларининг овоз бериш ҳуқуқи

 

Эга эмаслар. Иштирокчиларнинг умумий йиғилишида маслаҳат овози ҳуқуқи бўлган, яъни овоз бериш ҳуқуқисиз, бироқ муҳокамада иштирок этиш ҳуқуқи билан иштирок эта оладилар.

Ижро этувчи орган аъзоси, фақат агар у жамият иштирокчиси ҳисобланса, иштирокчиларнинг умумий йиғилишида овоз беришда иштирок эта олади

ҳақ

 

Иштирокчилар умумий йиғилишининг шахсни директор (бошқарув, дирекция аъзолари) лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарори билан белгиланадиган миқдорда ойлик иш ҳақи тарзида амалга оширилади

 

ижро этувчи орган томонидан ўз ваколатларини амалга ошириш муддати

 

Устав билан белгиланади: энг кам ва энг кўп муддатлар чекланмаган. Амалиётда бундай муддат 1 йилдан 5 йилгачани ташкил этади

 

ижро этувчи органнинг ўз ваколатларини амалга ошириш муддатининг тугаши

 

Меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келади, бундан 1 иш ҳафтаси мобайнида меҳнат муносабатлари тугатилмайдиган ва мазкур шартнома тарафларидан ҳеч бири уларни бекор қилишни талаб қилмаган ҳоллар мустасно31

 

ижро этувчи орган аъзоси
(аъзолари)нинг ваколатларини бекор қилиш асослари

 

1. Меҳнат шартномаси муддатининг тугаши, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

2. Ваколатларни муддатидан аввал бекор қилиш:

жамият иштирокчилари, (кузатув кенгаши аъзолари)нинг ташаббусига кўра (агар бундай кенгашни ташкил этиш жамият уставида назарда тутилган ва иштирокчилар умумий йиғилишининг мазкур ваколати устав қоидаларига мувофиқ кузатув кенгашига берилган бўлса). Ваколатларни бундай бекор қилишга фақат МКнинг 100-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганидагина йўл қўйилади ва уни қабул қилиш учун зарур овозларнинг кўпроқ сони уставда назарда тутилмаган бўлса, жамиятни бошқариш ваколатли органининг кўпчилик овоз билан қабул қилинадиган қарори билан расмийлаштирилади;

директор (бошқарув (дирекция) аъзоси)нинг ташаббусига кўра. Асос – директор (бошқарув (дирекция) аъзоси)нинг аризаси

Бошқарув (дирекция):

 

 

аъзолар сони

 

Устав билан белгиланади

 

фаолият асоси

 

Жамият иштирокчилари умумий йиғилиши (кузатув кенгаши) қарори ва меҳнат шартномалари

 

бошқарув (дирекция) аъзолари билан меҳнат шартномалари тузиш

 

Шарт

 

бошқарув (дирекция) аъзоси лавозимини жамиятдаги бошқа лавозим билан бирга олиб бориш

 

Йўл қўйилади, бундан жамият кузатув кенгаши аъзосининг функцияларини амалга ошириш ҳоллари мустасно

 

бошқарув (дирекция) аъзоси томонидан жамиятда меҳнат фаолиятининг ўриндошлик шартларида амалга оширилиши

 

Йўл қўйилади

 

дирекция аъзоси томонидан бошқарув (дирекция) мажлисида овоз бериш ҳуқуқи коллегиал ижро органининг бошқа аъзоси ёки учинчи шахсга берилиши

 

Йўл қўйилмайди

 

Директор:

 

 

фаолият асоси

 

Жамият иштирокчилари умумий йиғилиши (кузатув кенгаши) қарори ва меҳнат шартномаси

 

меҳнат шартномасини тузиш

 

Шарт

 

жамият иштирокчиси томонидан жамият директори функцияларининг амалга оширилиши

 

Йўл қўйилади, бундан жамиятнинг ягона иштирокчиси юридик шахс ҳисобланадиган ҳоллар мустасно. Бунда:

1 иштирокчи бўлган жамиятда меҳнат шартномасини мазкур иштирокчи жамият номидан ҳам, директор лавозимига қабул қилинаётган жисмоний шахс номидан ҳам имзолайди;

2 ва ундан ортиқ иштирокчиси бўлган жамиятда меҳнат шартномасини жамият номидан жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг раиси имзолайди

жамият манфаатларини ҳимоя қилишга доир директор ваколатларини вақтинча учинчи шахсга бериш

 

Агар уставда бошқа нарса назарда тутилмаган бўлса, ишончнома асосида йўл қўйилади. Бундай ишончнома жамият муҳри ва раҳбарнинг шахсий имзоси билан тасдиқланиши керак

 

Бошқарув (дирекция) аъзоси ёки директор томонидан меҳнат ёки бошқа фаолиятнинг амалга оширилиши:

 

 

директор лавозимини жамиятдаги бошқарув органларидаги бошқа лавозим билан бирга олиб бориш

 

Йўл қўйилади, бундан жамият кузатув кенгаши аъзосининг функцияларини амалга ошириш ҳоллари мустасно

 

директор томонидан жамиятдаги меҳнат фаолиятининг ички ўриндошлик шартларида амалга оширилиши

 

Йўл қўйилади

 

бошқарув (дирекция) аъзоси ёки жамият директори томонидан бошқа юридик шахсда меҳнат ёки бошқа фаолиятнинг амалга оширилиши:

 

Йўл қўйилади. Бунда агар жамият директори бошқа юридик шахснинг бошқарув органларида лавозимга эга бўлса, у бу ҳақда жамиятни 15 кун ичида хабардор қилиши шарт. Бундан ташқари, директор бошқа юридик шахснинг ижро этувчи органи ёки кузатув кенгашида иштирок этган тақдирда бундай директор бошқа юридик шахснинг ижро этувчи органи ёки кузатув кенгашига тайинланган (сайланган) кундан бошлаб 15 календарь кун мобайнида қуйидаги шартлардан бири мавжуд бўлганда, ўзининг тайинланганлиги тўғрисида монополияга қарши органни хабардор қилиши шарт:

агар жамият ва мазкур юридик шахс активларининг жамликдаги баланс қиймати охирги ҳисобот даври охиридаги ҳолат бўйича ЭКИҲнинг 100 000 бараваридан ошса;

жамият ва мазкур юридик шахс томонидан товарларни реализация қилишдан охирги календарь йилда олинган жамликдаги тушум ЭКИҲнинг 100 000 бараваридан ошса;

агар хўжалик юритувчи субъектлардан бири (жамият ёки бошқа юридик шахс) товар ёхуд молия бозорида устувор (устун) мавқени эгаллаган бўлса

жамиятни хабардор қилиш бўйича мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатлари

 

Агар мазкур мажбуриятни бажармаслик жамият устави, меҳнат шартномаси ёки жамиятнинг локал ҳужжатлари (жамиятнинг ижро этувчи орган тўғрисидаги низом, директор (дирекция бошқа аъзоси)нинг мансаб йўриқномаси)га мувофиқ мазкур ходимнинг меҳнат вазифаларини қўпол тарзда бузиш ҳисобланса, бошқарув (дирекция) аъзоси ёки директор билан меҳнат шартномасини бекор қилиш

 

монополияга қарши органни хабардор қилиш мажбуриятини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатлари

 

Монополияга қарши органга ахборотни тақдим этмаганлик ёки ўз вақтида тақдим этмаганлик учун жамият директорини маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиш

 

 

 

Олег ДАМИНОВ,

«BAKER TILLY UZBEKISTAN» компаниялар гуруҳи
бошқарувчи шериги,

Екатерина АДЕЕВА, юридик амалиёт
раҳбари ўринбосари.

Давоми бор. 

 

 

*Алоҳида маслаҳатлар олиш учун ишлаб чиқувчига мурожаат қилинг (www.bakertillyur.com).

 

26Жамиятнинг уставида жамиятнинг бошқарув органи ҳам ҳисобланадиган кузатув кенгашини тузиш назарда тутилиши мумкин.

27Жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:

йиллик ҳисоботларни ва йиллик бухгалтерия балансларини тасдиқлаш;

жамият органларининг фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлаш (қабул қилиш);

аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш, аудиторлик ташкилоти ҳамда унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини аниқлаш;

бошқа юридик шахсларни, ваколатхоналар ва филиалларни тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

жамиятни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

тугатувчини тайинлаш ва тугатиш балансларини тасдиқлаш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал қилиш.

28Хўжалик процессуал кодексининг 23-моддаси биринчи қисмининг 4-банди.

29Ўриндошлик асосидаги ишлар ҳисобланмайдиган ишлар рўйхати (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон Қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомга илова).

30«Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон) 38-моддаси биринчи қисмининг маъносидан келиб чиқилса.

31Меҳнат кодекси 105-моддасининг иккинчи қисми.

Прочитано: 889 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика