Norma.uz

Олий суд ва олий хўжалик суди пленумлари қўшма мажлиси

Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленуми ва Олий хўжалик суди пленумининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.  

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Ш.Ғозиев, Олий хўжалик суди раиси К.Комилов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида демократик бозор ислоҳотлари ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштиришга қаратилган изчил чора-тадбирлар натижасида тизимнинг мустаҳкам қонунчилик базаси яратилганини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари томонидан тақдим этилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси асосида қабул қилинаётган қонунлар бу борадаги ишлар самарадорлигини янада оширмоқда. 2014 йил 6 майда янги таҳрирда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун шулардан биридир.

Мазкур қонун билан корпоратив бошқарув ва назорат органларининг ваколатлари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги яна ҳам аниқ белгиланди. Акциядорлик жамиятлари кузатув кенгашлари, умумий йиғилишлари, тафтиш комиссияларининг роли ва аҳамияти оширилди. Миноритар, яъни қўлида акцияси кам бўлган акциядорларнинг кафолатларини кўпроқ таъминлаш, барча акциядорларни ва бўлажак инвесторларнинг акциядорлик компаниялари фаолияти тўғрисида ахборот олиш имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилди.

Қонунда акциядорлик жамиятларини ташкил этиш, устав капиталини шакллантириш, қимматли қоғозларнинг бозор қийматини аниқлаш, жамиятнинг акцияларини оммавий таклиф қилиш йўли билан жойлаштиришни ўзида мужассам этган қатор нормалар ифодасини топган. Хусусан, акциядорлик жамиятларини сунъий тарзда очиқ ва ёпиқ шаклларга ажратиш бекор қилиниб, акциядорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бошқа акциядорлар томонидан сотилаётган акцияларни акциядор ва акциядорлик жамияти томонидан сотиб олиш шартлари белгиланган.

Умуман айтганда, қонун акциядорлик жамияти фаолияти ошкоралигини таъминлаш орқали салоҳиятли инвесторларни жалб этиш, қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш, кам сонли акция эгаларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда акциядорлик жамиятлари бошқарув ва назорат органларининг акциядорлар олдидаги масъулиятини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланишида муҳим аҳамият касб этиши инобатга олиниб ҳамда мазкур субъектлар иштирокидаги низоларни ҳал этишда судлар томонидан ушбу қонун нормалари бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида мажлисда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги янги қарор лойиҳаси муҳокама қилинди.

Олий суд ва Олий хўжалик суди пленумлари томонидан ушбу масала бўйича қабул қилинган қарор юқорида номи қайд этилган қонунни амалда бир хилда қўллаш, ягона суд амалиётини шакллантириш, бир сўз билан айтганда, одил судлов сифати ва самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Мажлисда «Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги»ги қарор лойиҳаси ҳам муҳокама этилиб, ушбу масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 2689 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика