Norma.uz

Воситачи энг катта ставкада тўлайди

Кўп йўналишли фермер хўжалиги балансида 5-даражадаги автостанция бор. У йўл чипталарини сотиш орқали йўловчиларни ташиш билан шуғулланадиган корхоналарга хизмат қилади. Корхоналар билан тузилган шартномаларга кўра чипталарни сотишдан даромаднинг 10%и хўжаликнинг ҳисоб-китоб варағида қолади, қолган 90%и йўловчи ташийдиган корхоналарга ўтказилади. Бундан ташқари, биз майда таъмир, техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланамиз, машинани текшириш ўраси, тиббий пункт, она ва бола хонаси, йўловчилар учун кутиш зали, автобуслар учун перрон, портлаш хавфига эга бўлган моддалар детекторига эгамиз.

Ушбу хизматларга ҳақ тўланмайди, сотилган йўл чипталари ҳисобига бажарилади. Бугунги кунгача биз чипталарни сотишдан ЯСТни соф даромаддан 6%лик ставкада тўлаб келардик. Энди эса солиқ органлари 33% тўлаш керак дейишяпти.

Автостанцияда бор-йўғи 6 ходим бор.

Агар ташкилот йўл чипталарини сотишдан ҳақ тарзида даромадга эга бўлса, бироқ ана шу даромад доирасида таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш бўйича ва бошқа қўшимча хизматлар кўрсатса, у ЯСТни қандай ставкада тўлаши керак?

Н.Бекимбетов,

фермер хўжалиги директори.

 

– Фуқаролик кодексида (ФК) воситачилик шартномаларининг икки тури – топшириқ ва воситачилик шартномалари назарда тутилган (ФКнинг 817, 832-моддалари). Шунингдек турли шартномаларнинг элементларини ўз ичига оладиган аралаш шартномалар ҳам, масалан, агентлик шартномаси тузишлари мумкин (ФКнинг 354-моддаси).

Агар корхона моҳиятига кўра воситачилик шартномаси бўлган, бироқ воситачилик (топшириқ) шартномаси сифатида белгиланмаган фаолиятни амалга оширса, бундай фаолият ЯСТ тўлаш мақсадида воситачилик шартномаси сифатида қаралиши керак. Воситачилик фаолиятининг фарқловчи хусусияти шундан иборатки, воситачи буюртмачининг манфаатларини кўзлаб шартномалар тузади ёки учинчи шахслар билан бошқа муносабатларга киришади.

Сизнинг ҳолатда ташувчиларнинг топшириғига кўра чипталар сотасиз ва сотиш суммасидан 10% миқдорида ҳақ (соф даромад) оласиз. Хатингиздан кўринишича, қолган барча қўшимча хизматларга (майда таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш, машинани текшириш ўраси, тиббий пункт, она ва бола хонаси, йўловчилар учун кутиш зали, автобуслар учун перрон) алоҳида шартнома тузилмаган ва уларга буюртмачи ҳақ тўламайди.

Солиқ кодексининг 355-моддасига кўра, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум деганда воситачилик ва топшириқ шартномалари ҳамда воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар учун – кўрсатилган хизматлар учун ҳақ суммаси тушунилади.

Фикримизча, сизнинг фаолиятингиз воситачилик фаолияти ҳисобланади ва чипталарни сотишдан олинган ҳақ (10%) суммасидан 33% миқдорида ЯСТ тўланиши керак (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон Қарорига 9-1-илова).

Алла ПЛАТОНОВА,

«Audit kanon» МЧЖ АК аудитори.

Прочитано: 381 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика