Norma.uz

Декретдаги ходима ҳисобга олинадими?

Бизнинг кичик корхонамизда 6 киши меҳнат қилади. Бир аёл ходима корхонамизда ўриндошлик бўйича фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида меҳнат фаолиятини юритиб, ҳозирда декрет таътилида, унга ойлик иш ҳақи ҳисобланмай келмоқда.

Биздаги ишлаб чиқариш заруриятидан келиб чиқиб, бир саволни ечишда ёрдам берсангиз: корхона кесимида ходимларнинг энг кам меъёрий сони ҳисоблаб чиқарилганда ва меъёрий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг суммасини ҳисоб-китоб қилишда 2200-сон ва 2173-сон низомларга асосан декретдаги ходимамизни маъмурий ва техник ходимларнинг штат бирликлари миқдорига киритишимиз керак бўладими ёки йўқми?

Фарида Турсунова, МЧЖ бош бухгалтери.

Тошкент шаҳри.

 

– Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 3-бандига асосан ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди – Солиқ кодексининг 172-моддасида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ва ягона ижтимоий тўловнинг солиқ солиш объекти бўлган даромадлар ҳисобланиб, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича фаолият юритувчи жисмоний шахсларга тўғри келадиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди бундан мустасно.

Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 28.12.2010 йилда 2173-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган тартибда аниқланади.

Шуни қайд этиш лозимки, агар ҳисобот чораги якунлари бўйича ташкилотнинг асосий фаолият тури чакана савдо, умумий овқатланиш ёки қурилиш бўлмаса, у ҳолда ташкилот ҳисобот чораги учун ягона ижтимоий тўловни Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқаради ва тўлайди.

Ходимлар сонининг энг кам меъёри, кейинчалик солиқларни қўшимча ҳисоблаш мақсадида ҳақиқатдаги МҲТФ билан таққослаш ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам фондини ҳисоб-китоб қилиш учун белгиланади.

Жумладан, энг кам МҲТФ ҳисоб-китобида Солиқ кодексининг 172-моддасида кўрсатилган меҳнат ҳақи тарзида даромад олаётган маъмурий ва техник ходимларгина ҳисобга олиниши (яъни ходимлар сонининг энг кам меъёрларига киритилиши) керак.

Декрет таътилидаги ходима эса нафақа олади, у Солиқ кодексининг 178-моддасининг 1-бандига кўра, ходимларнинг бошқа даромадларига киритилади ва меҳнат ҳақи тарзидаги даромад ҳисобланмайди, шунингдек унга ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солинмайди.

Демак, сизнинг ҳолатда ходимангизни ходимларнинг меъёрий миқдорига киритиш керак бўлмайди.

 

Жавобларни солиқ маслаҳатчиси  Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 354 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика