Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 39 / Амалий бухгалтерия

Қарзларга доир харажатларни ҳисобга олиш эволюцияси

24-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) «Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби»1 тасдиқлангунига қадар, қарзлар бўйича харажатларнинг бухгалтерия ва солиқ ҳисобини тартибга солувчи ягона меъёрий ҳужжат мавжуд бўлмаганлиги туфайли, бир қатор меъёрлардан ташкил топадиган ёндашувдан фойдаланилган, унда қарзлар ва кредитлар бўйича фоиз тўловлари юзасидан харажатлар, жуда кам учрайдиган ҳоллардан ташқари, молиявий фаолият бўйича харажатларга киритилган.

 

Мазкур ёндашув қуйидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қоидаларига асосланган:

5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг2 11-бандига кўра кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни тўлашга доир харажатлар қарзга олинган сармоя ҳисобидан буткул ёки қисман сотиб олинган асосий воситаларнинг (АВ) бошланғич қийматига киритилмайди. Фақат қурилиш даврида қурилиш учун олинган узоқ муддатли кредит бўйича ҳисобланган фоизлар барпо этилган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилади (5-сон БҲМСнинг 12-банди).

Активни ишлаб чиқиш учун олинган мақсадли кредитлар бўйича харажатларни худди шундай киритиш 7-сон БҲМС «Номоддий активлар»3 билан номоддий активларга нисбатан ҳам белгиланган (4, 15-бандлар);

2) Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низом4 (бундан кейин – Харажатлар таркиби тўғрисида низом) Б бўлимининг 3.1, 3.2, 3.6-бандларига мувофиқ банклар ва бошқа молия-кредит ташкилотлари кредитлари бўйича фоизлар (инвестиция даврида капитал қўйилмалар таркибига кирувчи инвестицияларга олинган кредитлар бўйича фоизлардан ташқари), шу жумладан, муддати ўтган ва узайтирилган ссудалар бўйича фоизлар; мол-мулкни узоқ муддатли ижарага олиш (лизинг) бўйича фоизларни тўлаш харажатлари; бошқа харажатлар, шу жумладан қимматли қоғозлар бўйича салбий дисконт молиявий фаолият бўйича харажатлар сифатида баҳоланади;

3) Президентнинг 27.12.2005 йилдаги ПҚ-244-сон Қарорига асосан молиявий харажатларнинг мазкур тури юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби чоғида солиқ солинадиган базага киритиладиган харажатлар рўйхатидан чиқарилган.

 

ДИҚҚАТ! Фуқаролик кодексида (41-боб) белгиланишича, фақат тегишли лицензияга эга бўлган банк ёки бошқа кредит ташкилоти кредит шартномаси бўйича тараф бўлиши мумкин, айни вақтда қарз шартномасини исталган шахсларюридик ва жисмоний шахслар тузишлари мумкин. 

 

Юқорида келтирилган ҳужжатлардан кўринадики, илгари бошқа юридик шахслардан қарзлар ҳамда банклар ва кредит ташкилотларидан олинган кредитлар (қурилиш ва инвестицияларга олинган узоқ муддатли ва мақсадли банк кредитларидан ташқари) бўйича фоизлар капитал қўйилмалар таркибига киритилмаган. Тегишинча, корхоналар бошқа юридик ва жисмоний шахслардан олинган қарзлар бўйича фоизларни, улар оператив фаолиятда фойдаланиш мақсадида ёки инвестицияларга олинган-олинмаганлигидан қатъи назар, корхонанинг молиявий харажатларига киритишлари керак эди. Бунда амалиётда ҳатто инвестицияланадиган активга доир кредитлар бўйича капиталлаштиришга белгиланган харажатлар юзасидан қуйидаги саволлар туғилган:

● «инвестиция даври» тушунчасини қўллаш ва унинг муддатини белгилашга доир, чунки айрим солиқ имтиёзлари мазкур белгилашга боғлиқ;

● активлар қийматига киритиладиган кредитлар билан боғлиқ харажатлар суммалари ҳисоб-китобининг услубиятига доир;

● харажатларни активлар қийматига киритиш жараёнини бошлаш ва тугатиш даврини белгилашга доир.

Солиқ кодекси (2008 йилги таҳрирда, бундан кейинСК) маълум маънода 5-сон БҲМСнинг амал қилишини кенгайтирди ва кредитлар бўйича харажатлар ҳисобини инвестиция даврида қарзлар бўйича харажатларни ҳисобга олишнинг худди шундай тартибига татбиқ этиб, кредитлар ва қарзлар (заёмлар) бўйича фоизлар инвестиция даврида капитал қўйилмалар таркибига киришини белгилади (СКнинг 145-моддаси 41 ва 42-бандлари). Шунингдек СК 145-моддасида белгиланишича, лизинг берувчининг фоизли даромади бўлган маблағларни тўлашга доир харажатлар фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани белгилашда бошқа даромадларга киради (45-банд).

Шу сабабли 2009 йилда янги 24-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти «Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби»нинг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши долзарб ва ўз вақтида кўрилган тадбир бўлди. Мазкур Стандарт барча хўжалик юритувчи субъектларда, бундан банклар, суғурта ва кредит ташкилотлари мустасно, қарзлар бўйича харажатлар бухгалтерия ҳисобининг услубиятини белгилади.

 

ФОИЗ МАСАЛАЛАРИ

Стандартда қарзлар бўйича харажатларга киритиладиган харажатларнинг таърифи берилади.

А. Банклар ва кредит ташкилотларидан олинган қисқа муддатли ва узоқ муддатли қарзлар бўйича фоиз. Шуни таъкидлаш лозимки, янги Стандарт билан фақат банклар ва кредит ташкилотларидан олинган кредитлар ҳамда қарзларга нисбатан харажатларни капиталлаштириш зарурати масаласи тартибга солинади. Маблағлари квалификацияланадиган активга мақсадли инвестициялар ҳам бўлиши мумкин бўлган бошқа юридик ва жисмоний шахслардан олинган қарзлар бўйича СКнинг 145-моддаси 41-банди амал қилади, унга кўра бундай қарзлар бўйича харажатлар инвестиция даврида капиталлаштириладиган активлар таркибига киради.

 

ДИҚҚАТ! 5-сон БҲМСга кўра капиталлаштириш чоғида объект қурилиши вақтида барпо этилган асосий воситалар қийматига фақат қурилиш учун олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизлар киритилади. Янги 24-сон Стандартда кредит ташкилотларидан олинган қисқа муддатли ҳамда узоқ муддатли кредитлар ва қарзларга нисбатан капиталлаштириш назарда тутилади.

 

МИСОЛ. Корхона 2013 йил 18 октябрда банкдан 1 йилга 5 млн сўм миқдорида қарз олди, унинг учун йиллик 10% тўлайди. 2013 йилда фоизлар бўйича харажатлар деб 104 167 сўм (5 000 000 х 10% х 75 (қарз берилган кундан бошлаб 2013 йил 31 декабргача бўлган кунлар сони) / 360 = 104 167) эътироф этилади.

 

Б. Қарзлар билан боғлиқ дисконт (чегирмалар) ёки мукофотлар (устамалар)ни, шу жумладан облигация дисконтлари (чегирмалари) ёки мукофотлар (устамалар)ни ҳисобдан чиқариш.

 

МИСОЛ. Қурилишни молиялаштириш учун ташкилот облигациялар чиқарди. Облигациялар фонд бозорида номинал қийматининг 95%и бўйича жойлаштирилди. 5% миқдорида облигациялар бўйича дисконтнинг ҳисобдан чиқарилиши қарз бўйича харажатларни кўпайтирган ҳолда облигациялар муомаласи муддати мобайнида харажатларга аста-секин киритиб борилади.

 

В. Бухгалтерия ҳисобида 6-сон БҲМС «Ижара ҳисоби»га5 мувофиқ акс эттирилган молиявий ижара ва (ёки) лизингга доир тўловлар.

 

МИСОЛ. Уй қурилиши учун ташкилот қурилиши техникасини лизингга олди. Молиявий ижара муддати мобайнида ташкилот ижарага олинган АВни амортизациялайди ва лизинг шартномаси бўйича мажбуриятларни сўндиради. Лизинг тўлови ижара (лизинг) мажбуриятининг асосий суммасини сўндириш ва фоизларни тўлашдан иборат бўлади. Лизинг шартномаси бўйича фоизлар тарзидаги харажатлар ташкилот учун қарз бўйича харажатлар ҳисобланади.

Юқорида баён этилган таҳлилдан келиб чиқиб, қарзлар ва кредитлар бўйича харажатлар ҳисобини қўллаш амалиёти учун қуйидаги жадвалга асосланиш мумкин:

 

Харажатлар

 

Қарзлар

 

Кредит ташкилотларидан олинган кредитлар, қарзлар

 

Қарзлар бўйича харажатлар сифатида киритиладиган харажатларни белгилаш

 

Фоизлар

 

а) фоизлар;

б) қарзлар билан боғлиқ дисконт (чегирмалар) ёки мукофотлар (устамалар)ни, шу жумладан облигация дисконтлари (чегирмалари) ёки мукофотлар (устамалар)ни ҳисобдан чиқариш;

в) молиявий ижара ва (ёки) лизингга доир тўловлар

АВ қийматига капиталлаштириладиган фоизлар

 

Мумкин, фақат кўрсатилган АВ СКнинг 145-моддасига кўра капитал қўйилмаларга инвестициялар объекти ҳисобланса (41, 42-бандлар)

 

Квалификацияланадиган активлар учун 24-сон БҲМС, 5-сон БҲМС (12-банд)

 

НМА қийматига капиталлаштириладиган фоизлар

 

7-сон БҲМС
(4, 15-бандлар)

 

24-сон БҲМС, 7-сон БҲМС

 

 

 

ХАРАЖАТЛАР КУРСЛАРИ

24-сон Стандартда, барча аввалги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардан фарқли равишда, харажатлар курслари деб классификацияланадиган харажатлар рўйхати киритилган. Амалиётда бухгалтерлар қарз маблағларидан фойдаланиш чоғида яна бир харажатга тўқнаш келадилар, бу – юзага келадиган курс фарқларидаги харажатдир.

24-сон БҲМСнинг 13-бандида белгиланишича, қарзлар бўйича харажатларни белгилаш ҳолати валюта курсларининг тебранишида, шунингдек чет эл валютасида деноминация қилинган ёки унга боғланган қарзлар гуруҳидан фойдаланган ҳолларда янада мушкуллашади. Квалификацияланган активни харид қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган қарз маблағларидан фойдаланиш бўйича харажатлар миқдорини аниқлашда тавсия сифатида Стандарт «хўжалик юритувчи субъект раҳбариятининг профессионал фикр юритиши асосида» баҳолаш ўтказилишини белгилайди. Шуни таъкидлаш лозимки, профессионал фикр юритишни қўллаш аудит ўтказиш амалиётга хос. Қиёслашни ўтказиш чоғида аудиторнинг профессионал фикр юритиши аудит субъекти фаолиятининг ўрганилган далиллар, вазиятлар ва ҳужжатлар асосида шаклланиши ва ҳужжат билан тасдиқланишига эътибор қаратишни тавсия қиламиз. Шу тариқа, қарзлар бўйича харажатлар миқдорини баҳолаётганда субъективизмга, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари учун хатарлар юзага келишига йўл қўймаслик мақсадида уларнинг хулосаларини йиғилган бирламчи ҳужжатлар ва кўрсаткичлар таҳлили билан мустаҳкамлаш керак бўлади.

Курс фарқлари, айниқса курс фарқларининг харажатлари юзасидан 24-сон БҲМСнинг 13-бандидан келиб чиқиб шундай хулоса чиқариш мумкинки, валютада ёки хорижий валютага боғлиқ шартнома асосида олинган қарз маблағларидан фойдаланиш чоғида юзага келадиган салбий курс фарқлари қарзлар бўйича харажатлар таркибида ҳисобга олинмайди, балки айни курс фарқи сифатида улар юзага келган давр харажатларига қонун ҳужжатларига мувофиқ киритилади (Харажатлар таркиби тўғрисидаги низом ва Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низом6). Буни 24-сон БҲМСнинг 23-банди ҳам тасдиқлайди, унда белгиланишича, квалификацияланган актив учун қилинган харажатлар фақатгина пул тўловларида, бошқа активларни ўтказиб беришда ёки фоизли мажбуриятларни қабул қилишда ифодаланган харажатларни ўз ичига олади, уларга курс фарқлари бўйича харажатларни киритишнинг имкони мавжуд эмас.

 

ҲУҚУҚДАН ТЕЗ-ТЕЗ ФОЙДАЛАНИШ КЕРАКМИ?

24-сон БҲМСда қарзлар бўйича харажатларни қандай активлар қийматига киритиш лозимлиги белгиланган. Унга кўра, квалификацияланган актив – белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш ёки сотиш учун тайёрлаш албатта салмоқли вақтни талаб қиладиган активдир. Бундай активларга бинолар, иншоотлар, ишлаб чиқариш машиналари ва ускуналари, номоддий активлар, электр станциялар, инвестициявий кўчмас мулк ва бошқалар киради.

Қайд этилишича, харид қилиш пайтида белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш учун ёки сотиш учун тайёр бўлган актив квалификацияланган актив бўлиб ҳисобланмайди (24-сон БҲМСнинг 6-банди). Шу тариқа, агар хўжалик юритувчи субъект активни харид қилишга мақсадли кредит олган, бироқ уни фойдаланишга тайёр ҳолда қабул қилган бўлса, ушбу актив бўйича қарзларга доир харажатлар капиталлаштирилмайди, балки молиявий фаолият бўйича харажатларга киради.

Бунда амалиётда ўрнатиш, монтаж қилиш ва созлаш учун узоқ вақт, масалан, бир йилдан кўпроқ вақтни талаб этадиган ускуна (технологик линия) харид қилинган тақдирда активни квалификацияланган актив деб белгилаш масаласи қизиқарлидир. 24-сон Стандартнинг 5-бандидан келиб чиқилса, белгиланган мақсади бўйича фойдаланиш ҳолатигача келтирилиши салмоқли вақтни талаб этадиган активлар квалификацияланадиган активлар бўлиб ҳисобланиши мумкин. «Салмоқли вақт» тушунчасини ҳар бир хўжалик юритувчи субъект ва, бунинг устига, назорат қилувчи орган турлича талқин қилиши мумкин.

24-сон БҲМСнинг 21-банди билан квалификацияланган активнинг баланс қиймати ёки кўзланган якуний таннархи унинг жорий қийматидан ёки эҳтимолий соф сотиш қийматидан ошиб кетса, унинг баланс қиймати қисман ҳисобдан чиқарилиши имконияти тақдим этилган. Яъни активни (ҳақиқатда асосий воситани) жорий қийматгача ёки сотишнинг соф қийматига қадар мустақил равишда арзонлаштириш фараз қилинади. Шунингдек мазкур арзонлаштириш бухгалтерия ҳисобига доир қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилиши кўрсатилган.

Мазкур механизмдан амалиётда фойдаланиш имкониятини кўриб чиқиш чоғида шуни таъкидлаш лозимки, товарлар бўйича жорий қийматгача ёки сотишнинг соф қийматига қадар арзонлаштириш 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар»да7 назарда тутилган (40–48-бандлар). Асосий воситалар бўйича (5-сон БҲМСнинг 24–26-бандлари) унинг бозор нархларининг ҳозирги даражасига мувофиқлигини баҳолаш мақсадида асосий воситалар объектларининг тикланиш қийматини вақти-вақти билан аниқлаштириш мумкин. Квалификацияланган актив билан бўладиган ҳолатда қонун ҳужжатларининг юқорида баён этилган қоидаларига эътибор билан муносабатда бўлиш лозим, чунки, таърифга кўра, ундан фойдаланила бошланган пайтгача асосий воситаларга, қайта сотишга мўлжалланган бўладиган пайтга қадар эса товарларга киритилиши мумкин эмас.

Аудиторлик текширувлари ва назорат қилувчи органларнинг текширувлари амалиётида, шунингдек ваколатли органларга қилинган сўровларга олинган жавоблардан яққол кўринадики, регуляторлар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан асосий воситаларни арзонлаштиришга доир ҳуқуқдан тез-тез ва ўзбошимчалик билан фойдаланиш ғоясига, бундан қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллар мустасно, эҳтиёткорлик ва асосли равишда консерватизм билан муносабатда бўляптилар.

Бунга 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низомда8 назарда тутилган, барча асосий фондларга (Низом билан қайта баҳолашга киритилмаганлари бундан мустасно) нисбатан ўтказиладиган ҳар йилги қайта баҳолаш ёки корпоратив қонун ҳужжатларига, шу жумладан МЧЖ ва АЖ тўғрисидаги қонунларга мувофиқ баҳоланган қийматга келтириш мақсадида мол-мулкни ҳисса сифатида юридик шахснинг устав фондига киритиш ҳоллари мисол бўла олади. Масалан, акциядорлик жамиятида ижро органи томонидан олдиндан режалаштирилган асосий активларни арзонлаштириш ўтказилди. Бундай вазият корпоратив бошқариш меъёрларини қасддан қўпол тарзда бузиш учун шарт-шароитлар яратиши мумкин: «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг9 83-моддасида белгиланишича, мол-мулкни бошқа шахсга бериш эҳтимоли билан боғлиқ битим, агар бошқа шахсга берилаётган мол-мулкнинг баланс қиймати бундай битимни тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг 15%идан ортиғини ташкил этса, йирик битим деб ҳисобланади. Йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор кузатув кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланиши керак. Агар бошқа шахсга берилаётган мол-мулкнинг қиймати соф активлар миқдорининг 50%идан кўпни ташкил этса, буни умумий йиғилиш маъқуллаши керак. Ижро органининг кейинчалик бошқа шахсга бериладиган активни арзонлаштиришни ўтказиш бўйича қарори АЖнинг ижро этувчи органида битимни маъқуллаш лозимлигидан атайин халос бўлиш имкониятининг пайдо бўлишига олиб келади, битим энди расман «йирик битим» классификациясига тўғри келмаслиги мумкин. Қасддан шундай қилинганда бундай вазият акциядорларга ижро этувчи орган томонидан зарар етказиш сифатида қаралади.

 

ХАРАЖАТЛАРНИ ТЎПЛАШ ВАҚТИ

24-сон БҲМСда квалификацияланган актив билан боғлиқ қарзлар бўйича харажатларни капиталлаштириш керак бўлган давр, шунингдек мазкур харажатларни актив таннархига киритиш усули белгиланган:

● умумий мақсадларда жалб қилинган ва квалификацияланган активни харид қилиш учун фойдаланилган қарз маблағлари доирасида капитализация қилиш учун рухсат этилган қарзлар бўйича харажатлар суммаси ушбу актив учун амалга оширилган харажатларга нисбатан капитализация ставкасини қўллаш орқали аниқланиши лозим;

● квалификацияланган активни харид қилиш учун махсус олинган қарзлардан ташқари, давр мобайнида хўжалик юритувчи субъектнинг қопланмай қолган қарзларига нисбатан ҳисобланган қарзлар бўйича харажатларнинг ўртача тортилган миқдори капитализация ставкаси бўлиб ҳисобланади;

● давр мобайнида капитализация қилинган қарзлар бўйича харажатлар суммаси ушбу давр мобайнида амалга оширилган қарзлар бўйича харажатлар суммасидан ошиб кетмаслиги лозим.

Капиталлаштириш ставкасининг ҳисоб-китоби билан капиталлаштириш лозим бўлган қарзлар бўйича харажатлар суммасига мисол келтирамиз.

 

МИСОЛ. МЧЖ 2012 йил 30 ноябрда қурилиш ташкилоти билан янги офис биносини қуришга шартнома тузди. Ишлар қиймати шартномага кўра 2 000 млн сўмни ташкил қилди. МЧЖ ишлар қийматига 5 марталик тўлов билан ҳақ тўлайди. Қурилиш 2013 йил 31 декабрда якунланди. 2013 йил мобайнида қуйидаги тўловлар амалга оширилган:

1.01.2013 йил – 200 млн сўм;

31.03.2013 йил – 300 млн сўм;

30.06.2013 йил – 505 млн сўм;

30.09.2013 йил – 606 млн сўм;

31.12.2013 йил – 389 млн сўм.

МЧЖнинг узоқ муддатли мажбуриятлари 2013 йил 31 декабрда қуйидагиларни ташкил этди:

1) қурилишни молиялаштириш учун 2013 йил 1 январда Қайта тиклаш ва ривожлантириш жамғармасининг сўндириш муддати 4 йил, фоизнинг мураккаб номинал ставкаси йиллик 12% бўлган мақсадли кредити олинган. Фоизлар ҳар чоракда ҳисоблаб ёзилади, кредитнинг асосий суммаси ва фоизларни сўндириш 2016 йил 31 декабрида амалга оширилади. Кредитнинг дастлабки суммаси 800 млн сўмни ташкил этади;

2) муомалада бўлиш муддати 10 йил бўлган узоқ муддатли 10 фоизлик облигация, 2005 йил 1 январда чиқарилган. Фоизларни тўлаш ҳар йили 31 декабрда амалга оширилади. Облигациянинг номинал қиймати – 600 млн сўм;

3) ставкаси йиллик 11%ни ташкил этган, 1 000 млн сўмлик узоқ муддатли банк кредити. Кредит 2012 йил 1 январда 5 йилга олинган, фоизларни тўлаш ҳар йили 31 декабрда амалга оширилади.

Капитализация ставкаси ва квалификацияланган активнинг қийматига киритиш лозим бўлган, умумий қарзлар бўйича харажатлар суммасини белгилаш учун қуйидаги ҳисоб-китобларни амалга ошириш керак.

1. Қурилишга ўртача ҳисобланган харажатларни аниқлаймиз:

 

Сана

 

Қурилиш бўйича харажатлар

 

Капиталлаштириш даври

 

Ўртача ҳисобланган харажатлар

 

1.01.2013 йил

 

200 000 000

 

12/12

 

200 000 000

 

31.03.2013 йил

 

300 000 000

 

9/12

 

225 000 000

 

30.06.2013 йил

 

505 000 000

 

6/12

 

252 500 000

 

30.09.2013 йил

 

606 000 000

 

3/12

 

151 500 000

 

31.12.2013 йил

 

389 000 000

 

0

 

0

 

ЖАМИ

 

2 000 000 000

 

 

829 000 000

 

 

 

2. Мақсадли узоқ муддатли кредит бўйича харажатларни ҳисоблаймиз:

I чорак = 800 млн х 3% = 24 млн сўм.

II чорак = 824 млн х 3% = 24,72 млн сўм.

III чорак = 848,18 млн х 3% = 25,461 млн сўм.

IV чорак = 874,18 млн х 3% = 26,225 млн сўм.

Мақсадли кредит бўйича жами харажатлар бир йилда 100 407 000 сўмни ташкил қилади.

3. Умумий мақсадларда олинган қарзлар бўйича капиталлаштириш ставкаси ҳисоб-китобини амалга оширамиз:

Фоизнинг ўртача ставкаси =

 

Умумий мақсадлар учун ҳисобот даврида олинган қарзлар бўйича харажатлар суммаси

 

Умумий мақсадлар учун олинган қарзлар ўртача баланс қийматларининг суммаси

 

 

 

Қарзлар турлари

 

Қарз суммаси

 

Қарзлар бўйича фоиз харажатлари

 

10 фоизлик облигация

 

600 млн сўм

 

60 млн сўм

 

11 фоизлик банк кредити

 

1 000 млн сўм

 

110 млн сўм

 

ЖАМИ

 

1 600 млн сўм

 

170 млн сўм

 

 

 

Капиталлаштиришнинг ўртача ставкаси:

170 млн сўм / 1 600 млн сўм = 10,625%.

4. 2013 йилдаги барча қарзлар бўйича умумий харажатлар 270 млн сўмни ташкил қилди. Уларнинг қанчаси квалификацияланган активнинг таннархига капиталлаштирилиши кераклигини белгилаймиз:

100 407 000 сўм (мақсадли қарз бўйича фоиз харажатлари) + 3 081 250 сўм (умумий мақсадлар учун олинган қарзлар бўйича харажатлар) [829 млн сўм (ўртача ҳисобланган харажатлар) – 800 млн сўм (мақсадли кредит суммаси) х 10,625%] = 103 488 250 сўм.

Шу тариқа, 2013 йилдаги қарзлар бўйича капиталлаштириладиган харажатлар суммаси 103 488 250 сўмни ташкил қилади. 

 

Юқорида кўрсатилган вазиятларга қўшимча тарзда кўриб чиқилаётган 24-сон Стандартнинг 16-банди, шунингдек 23-банди қоидаларига алоҳида эътибор бериш керак: «Давр мобайнида капитализация қилиш учун рухсат этилган қарзлар бўйича харажатлар суммасини аниқлашда бундай маблағлардан олинган ҳар қандай инвестиция даромади амалга оширилган қарзлар бўйича харажатлар суммасидан чегириб ташланади». Квалификацияланган активни харид қилиш ёки барпо этиш чоғида кредитлаш асосан мақсадли ҳисобланиши ва, кредитлаш шартномасида кўрсатилганидан ташқари, қарз маблағларини бошқа мақсадларга жалб этишга йўл қўймаслигига қарамай, квалификацияланган актив билан боғлиқ қарз маблағларини олиш ва улардан фойдаланишдан олинган ҳар қандай даромадларни инвестициявий даромадга тенглаштириш хатарлари мавжуд.

P.S.

Муаллиф мазкур масалани тадқиқ қилиш чоғида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни синчиклаб ўрганганлигига эътибор қаратиш лозим. Жавоб муаллифнинг саволда баён этилган вазиятни тушунишидан келиб чиқиб билдирган фикрини ифодалайди.

Ушбу материалда баён этилган фикр масалаларни қўшимча ўрганиш ва кейинчалик муҳокама қилиш учун имконият қолдиради. Ҳар қандай ҳолатда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни муайян вазиятда қўллашдан аввал, айрим ҳолларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш ва вазиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ мақбул тарзда ҳал этиш учун профессионал маслаҳатга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир.

 

 1Молия вазирининг АВ томонидан 18.08.2009 йилда 1996-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

3Молия вазирининг АВ томонидан 27.06.2005 йилда 1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

4ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон Қарори билан тасдиқланган.

5Молия вазирининг АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

6МВ, ИВ, ДСҚ, МБ бошқаруви ва Давлат статистика қўмитасининг АВ томонидан 17.09.2004 йилда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

7Молия вазирининг АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

8Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, МВ, ДСҚнинг АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

926.04.1996 йилдаги 223-I-сон, 6.05.2014 йилдаги ЎРҚ-370-сон Қонун таҳририда. 

 

Гўзал ИСЛОМОВА, 

«BAKER TILLY TASHKENT» МЧЖ АЖ бошқаруви раиси.

Прочитано: 2730 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика