Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 38 / Тадбиркорга ёрдам

Бизнесга йўлчи юлдуз бўлиб

«BAKER TILLY UZBEKISTAN» компаниялар гуруҳи «Гид по формам бизнеса» («Бизнес шакллари бўйлаб гид») ноёб қўлланмасини (бундан кейин – Гид) ишлаб чиқишда давом этяпти. У Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлган бизнесни ташкил этиш ва юритишнинг барча асосий шаклларига оид муҳим амалий қўлланма бўлиб қолади. Гид инвесторлар, раҳбарлар, бош бухгалтерлар, юристлар, солиқ маслаҳатчилари, аудиторлар ва бошқа манфаатдор шахсларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида тайёрланган.

Эътиборингизга ҳозирги вақтда Ўзбекистонда бизнеснинг энг долзарб шакли бўйича сектор – «Масъулияти чекланган жамият»ни тақдим этамиз («Хорижий тижорат ташкилотининг ваколатхонаси» секторини «Норма маслаҳатчи»нинг 15.04.2014 йилдаги 15 (456)-сонида, «Хусусий корхона» секторини 29.04.2014 йилдаги 17 (458) ва 6.05.2014 йилдаги 18 (459)-сонларида кўринг).

Ўз ичига ҳамма учун фойдали ахборотни олган энг тўлиқ ва амалий Гидни тайёрлаш мақсадида биз norma.uz ва ­bakertillyuz.com сайтларида қолдиришингиз мумкин бўлган шарҳ ва таклифларингизни кутамиз.

 

 

МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТ

Бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорларда улушларга бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган жамият (бундан кейин – МЧЖ) деб ҳисобланади. МЧЖ иштирокчилари (шу жумладан муассислари) унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар (бундан мазкур секторда амалдаги қонун ҳужжатлари қоидалари ва уларни қўллаш амалиёти асосида назарда тутилган ҳоллар мустасно). МЧЖ фаолиятини тартибга солувчи асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат – «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон).

 

МЕЗОНЛАР

 

Қонун ҳужжатларининг талаблари

 

Иштирокчиларнинг энг кам сони

 

1 иштирокчи: юридик ва жисмоний шахс

 

Иштирокчиларнинг энг кўп сони

 

50

 

Иштирокчилар мақоми

 

Юридик ва жисмоний шахслар

 

Иштирокчи бўла олмайдиган жисмоний шахсларнинг тоифаси

 

Давлат бошқаруви ва давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахслари (депутатлар, Ҳукумат аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари, судьялар, суд ижрочилари, ҳокимлар ва ҳоказо).

 

Жамиятни таъсис этиш пайтида иштирокчилар таъсис йиғилишининг стандарт кун тартиби

 

1. МЧЖни таъсис этиш.

2. МЧЖ таъсис шартномасини тасдиқлаш.

3. Пулсиз ҳиссаларнинг пул баҳосини тасдиқлаш (агар жамиятнинг устав фонди пулсиз ҳиссалардан шакллантирилса).

4. МЧЖ уставини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларини тайинлаш (агар мазкур бошқарув органини шакллантириш уставда назарда тутилган бўлса).

6. Тафтиш комиссияси аъзолари (тафтишчи)ни тайинлаш – агар жамият 16 нафар ёки ундан кўп иштирокчилар томонидан таъсис этилса ёки мазкур органни шакллантириш жамият уставида назарда тутилган бўлса.

7. Ижро этувчи органларни тайинлаш.

МЧЖ иштирокчиларининг умумий таъсис йиғилишида овоз бериш таъсис ҳужжатларининг қоидаларига мувофиқ иштирокчиларнинг улушларига мутаносиб равишда амалга оширилади

Устав фондининг энг кам миқдори

 

Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиш санасида белгиланган энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) ҳисобидан ЭКИҲнинг 40 баравари.

Бунда айрим лицензияланадиган фаолият турлари учун қонун ҳужжатларида устав капитали (фонди)нинг энг кам миқдорига нисбатан махсус талаблар назарда тутилиши мумкин, устав капитали лицензия олишга ҳужжатлар топшириш санасида тўлиқ шакллантирилиши керак. Чунончи, масалан, кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш чоғида воситачилик қиладиган МЧЖ ЭКИҲнинг камида 500 бараварига тенг миқдорда устав капиталига эга бўлиши керак1*

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

 

Рўйхатдан ўтказувчи орган

 

1. Агар МЧЖ Тошкентда ташкил этилса ва бунда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона, бозор, солиқ маслаҳатчилари ташкилоти бўлиб ҳисобланса ёки аудиторлик, суғурта ёки биржа фаолиятини амалга оширса, рўйхатдан ўтказувчи орган бўлиб Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги ҳисобланади.

2. Агар МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси ёки вилоятларда ташкил этилса ва бунда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона, бозор, солиқ маслаҳатчилари ташкилоти бўлиб ҳисобланса ёки аудиторлик, суғурта ёки биржа фаолиятини амалга оширса, рўйхатдан ўтказувчи орган бўлиб Қорақалпоғистон Республикасининг Адлия вазирлиги ва вилоятларнинг адлия бошқармалари ҳисобланади.

3. Бошқа барча ҳолларда – тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олувчи инспекциялар.

Рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатлар

 

1. Таъсис ҳужжатларининг давлат тилидаги асл нусхалари (2 нусхада). Бунда агар жамиятда 1 дан ортиқ иштирокчи бўлса, бундай ҳужжатлар бўлиб устав ва таъсис шартномаси, агар жамиятни фақат 1 иштирокчи таъсис этса – фақат устав ҳисобланади.

2. Белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисида банк тўлов ҳужжати.

3. Фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва пароль. Бунда захирага олишнинг ўзи электрон буюртманомани тақдим этиш ёки муассис (муассислар вакили)нинг Давлат статистика қўмитасига оғзаки мурожаат этиши йўли билан амалга оширилади. Захирага олинган фирма номининг амал қилиш муддати захирага олиш санасидан бошлаб 60 кунни ташкил қилади.

4. 2 нусхада муҳр ва штапм эскизлари.

Баъзи тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш пайтида қонун ҳужжатлари билан улар қўшимча ҳужжатлар тақдим этиши тўғрисида талаб қўйилади. Чунончи, масалан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонани рўйхатдан ўтказиш учун МЧЖ муассислари томонидан хорижий муассис тўғрисида юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги савдо реестридан олинган кўчирма ёки Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда легализация қилинган мазкур юридик шахснинг фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжат, у мавжуд бўлмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа консуллик муассасасида ёки ваколатхонасида легализация қилинган бошқа ҳужжат тақдим этилади2

 

Давлат божи ставкаси

 

Қуйидаги миқдорларда белгиланган:

ЭКИҲнинг 5 баравари ва 500 АҚШ доллари (агар хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар таъсис этилса);

ЭКИҲнинг 4 баравари (агар солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ёки бозор фаолиятини амалга оширувчи ташкилот таъсис этилса);

ЭКИҲнинг 1 баравари (бошқа МЧЖлар таъсис этилганда)

Ҳужжатларни тақдим этиш усули

 

Интернет тармоғи орқали ёки қоғозда расмийлаштирилган почта орқали ёхуд курьер билан

 

Ҳисобга қўйиш:

 

солиқ хизмати органларида

 

Рўйхатдан ўтказувчи орган маълумотлари асосида солиқ хизмати органлари томонидан мустақил равишда амалга оширилади

 

статистика органларида

 

Рўйхатдан ўтказувчи орган маълумотлари асосида статистика органлари томонидан мустақил равишда амалга оширилади

 

Халқ банки филиалига рўйхатдан ўтказиш тўғрисида маълумотларни тақдим этиш

 

Зарур, чунки МЧЖ иш берувчи ҳисобланади, у амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ банкка ШЖБПҲга ҳисобга қўйиш учун фуқаролар (ходимлар) тўғрисида маълумотлар тақдим этиши шарт

 

Ҳисобварақ очиш:

 

ҳисобварақлар турлари

 

Миллий ва хорижий валютадаги ҳисобварақлар

 

банкка тақдим этиладиган ҳужжатлар

 

Ҳисобварақ очишга ариза;

давлат рўйхатидан ўтиш тўғрисида гувоҳноманинг нусхаси;

имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган карточкаларнинг 2 нусхаси (уларни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди);

уставнинг ҳамда унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхалари;

шахсни тасдиқлайдиган ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат).

Микрофирмалар тоифасига кирадиган масъулияти чекланган жамиятлар учун, имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган карточкаларни расмийлаштириш пайтида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахснинг имзо намунасини тақдим этиш талаб этилмайди3

миллий валютада ҳисобварақлар очиш учун тўлов

 

ЭКИҲнинг 0,5 баравари (қишлоқ жойда – 0,1 баравари) миқдорида ундирилади, бундан МЧЖ микрофирмалар ёки кичик корхоналар тоифасига киритилган ҳоллар мустасно4 (тадбиркорлик субъектларининг кўрсатилган тоифасидан ҳисобварақ очганлик учун тўлов ундирилмайди)

 

хорижий валютада ҳисобварақлар очиш учун тўлов

 

ЭКИҲнинг 0,5 баравари (қишлоқ жойда – 0,1 баравари) миқдорида ундирилади

 

Лицензия олиш зарурлиги

 

Фақат амалга оширилиши учун лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари (улгуржи савдо, риэлторлик фаолияти, тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш, туризм фаолияти ва ҳ.к.)5 учун назарда тутилган

 

Жамият ташкил этиладиган муддат

 

Агар таъсис ҳужжатларида бошқа тартиб назарда тутилмаган бўлса, чекланмаган

 

ҲУҚУҚИЙ МАҚОМ ВА ФАОЛИЯТНИНГ ЖИҲАТЛАРИ

 

Чеклашлар белгиланиши:

 

 

улушларнинг энг кўп миқдорлари

 

Йўл қўйилади, агар бундай имконият таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бўлса (айрим иштирокчилар учун тақиқланган)

 

улушлар нисбатининг ўзгаришига нисбатан

 

йўл қўйилади, агар бундай имконият уставда назарда тутилган бўлса (айрим иштирокчилар учун тақиқланган).

 

Бошқа юридик шахслар – резидентларни таъсис этиш имконияти

 

Назарда тутилган. Бунда 1 иштирокчи бўлган жамият 1 иштирокчи (акциядор) бўлган бошқа хўжалик жамиятини (МЧЖ, қўшимча масъулиятли жамият ёки акциядорлик жамиятини) таъсис эта олмайди

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида филиаллар ва ваколатхоналар ташкил этиш имконияти

 

Назарда тутилган

 

Шартнома ёки ишончномадан келиб чиқиб МЧЖ асосида норезидентнинг доимий муассасасини ташкил этиш имконияти

 

Назарда тутилган. Бунда ҳуқуқий ва солиқ тусидаги, шунингдек бухгалтерия ҳисобининг анчагина хусусиятлари мавжуд бўлиб, уларга риоя этмаслик жиддий хатарларга олиб келади*

 

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона мақомини олиш ва солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси учун имтиёзлардан фойдаланиш имконияти

 

Тақдим этилган. Бунда:

МЧЖнинг устав фонди 150 минг АҚШ долларига тенг суммадан кам бўлиши мумкин эмас;

корхона иштирокчиларидан бири албатта хорижий юридик шахс бўлиши шарт;

хорижий юридик шахснинг (шахсларнинг) улуши МЧЖ низом жамғармасининг камида 30%ини ташкил этиши зарур6

Чет эл инвестициялари иштирокидаги ишлаб чиқариш корхонаси мақомини олиш ва солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси учун имтиёзлардан фойдаланиш имконияти

 

Агар МЧЖ чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар мезонига мувофиқ келса ва хўжалик фаолиятидан тушадиган жами маблағнинг 60 фоиздан кўпроғи ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулот ва (ёки) кўрсатаётган сервис хизмати улушига тўғри келса7

 

Бир жисмоний шахс – МЧЖ иштирокчиси томонидан бир нечта юридик шахсни таъсис этишга ҳуқуқий чекловлар:

 

Мавжуд эмас. Бундан мазкур юридик шахс МЧЖнинг ягона муассиси, таъсис этилаётган юридик шахс эса биргина иштирокчи (акциядор)га эга бўлган хўжалик жамияти ҳисобланган ҳоллар мустасно

 

монополияга қарши талаблар

 

Монополияга қарши органнинг юридик шахс устав фондида улушларни олишга олдиндан розилигини олиш тўғрисидаги талаблар бошқа юридик шахсни (МЧЖ, қўшимча масъулиятли жамият ёки акциядорлик жамияти) таъсис этилаётганда жисмоний шахсга (МЧЖ муассисига) татбиқ этилмайди, бундан молиявий-саноат гуруҳлари, холдинг компанияларини ташкил этиш ҳоллари мустасно

 

Бошқа юридик шахслар – резидентларнинг устав фондида иштирок этиш (уларнинг акция ва улушларини олиш) имконияти

 

Назарда тутилган. Бундан бошқа юридик шахслар (МЧЖ, қўшимча масъулиятли жамиятлар ва акциядорлик жамиятлари) устав капитали (фонди)да акциялар (улушлар)ни олиш битимларини тузиш натижасида 1 иштирокчига эга бўлган жамият бошқа юридик шахснинг ягона иштирокчиси (акциядорига) айланадиган ҳоллар мустасно

 

Жамиятнинг ўз устав капиталида (фондида) улушга эга бўлган юридик шахснинг устав фондида иштирок этиш имконияти

 

Йўл қўйилади. Бундан бир-бирларининг устав капиталларида (фондларида) юридик шахсларнинг ўзаро ҳамкорликдаги иштироки бозордаги рақобатни чеклайдиган ҳоллар мустасно*

 

Оддий ширкат (биргаликдаги фаолият) иштирокчиси бўлиш имконияти

 

Назарда тутилган. Бунда уларга риоя этмаслик жиддий хатарларга олиб келадиган ҳуқуқий ва солиқ мазмунидаги, шунингдек бухгалтерия ҳисобининг сезиларли хусусиятлари мавжуд. Шу тариқа, биргаликдаги фаолиятни амалга ошираётганда профессионал адвокатлик ва аудиторлик ташкилотларига малакали мутахассислардан ёрдам сўраб мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир*

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидагиларни амалга ошириш имконияти:

 

 

концессия фаолияти

 

Назарда тутилмаган. Мазкур фаолият турини хорижий давлат ҳудудида рўйхатдан ўтказилган, юридик шахс мақомига эга бўлган хорижий инвесторлар амалга оширадилар ва у «Концессиялар тўғрисида»ги Қонун (30.08.1995 йилдаги 110-I-сон) билан тартибга солинган

 

маҳсулот тақсимотига оид битим (МТБ) доирасидаги фаолият

 

МТБ тарафи бўлиб чиқиш имконияти назарда тутилмаган. Мазкур фаолият тури фақат юридик шахс мақомига эга бўлган, хорижий давлат ҳудудида рўйхатдан ўтказилган хорижий инвесторлар томонидан амалга оширилади. Шу билан бирга МЧЖ (ЎзР резиденти) оператор мақомига эга бўлиши мумкин, яъни хорижий инвесторнинг топшириғига кўра МТБда назарда тутилган ишлар бажарилишини ташкил этишга, шунингдек кўрсатилган инвестор молия-хўжалик фаолиятининг ҳисобини юритишга ва ЎзР қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий ва бошқа ҳисоботларни топширишга ҳақли. Операторнинг мақоми, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги Қонунда (7.12.2001 йилдаги 312-II-сон) назарда тутилган

 

Франшизинг (комплекс тадбиркорлик лицензияси) тўғрисида шартнома бўйича фаолиятни амалга ошириш имконияти

 

Назарда тутилган. Бунда МЧЖ мутлақ ҳуқуқларнинг ҳуқуқ эгаси (лицензиар) бўлиб ҳам, унинг ҳуқуқдан фойдаланувчиси (лицензиат) бўлиб ҳам майдонга чиқиши мумкин. Бунда қонун ҳужжатлари билан кўрсатилган битимларни расмийлаштиришга махсус талаблар, шу жумладан шартномани МЧЖни рўйхатдан ўтказувчи органда расмийлаштиришга, бир қатор ҳолларда – ЎзРнинг интеллектуал мулк агентлигида ҳам расмийлаштиришга талаблар қўйилади.

Франшизинг шартномаларини тузиш чоғида профессионал адвокатлик ташкилотларидаги малакали мутахассисларнинг ёрдамига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир

Гаровга қўювчи ёки гаровга олувчи сифатида чиқиш имконияти

 

Назарда тутилган

 

Учинчи шахснинг мажбуриятлари бўйича кафил бўлиб чиқиш имконияти

 

Тақдим этилган

 

Холдингларга бирлашиш имконияти

 

Тақдим этилмаган. Амалдаги қонун ҳужжатларига кўра холдинглар акциядорлик жамиятларининг бирлашмаларидир

 

Бошқа давлатларнинг ҳудудида филиаллар ва ваколатхоналар ташкил этиш имконияти

 

Бундай рўйхатга ўтказишни ҳужжатлар билан тасдиқлаган ҳолда норезидент рўйхатдан ўтказилган мамлакатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ филиал (ваколатхона) давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 1 ой мобайнида Ўзбекистон Республикаси ТИАИСВни бундан лозим даражада хабардор қилиш шарти билан назарда тутилган

 

Хорижий давлатда ҳисобварақ очишга Ўзбекистон Республикаси МБнинг рухсатномасини олиш зарурлиги:

 

Назарда тутилган. Рухсатнома олиш учун МБга қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

рухсатнома бериш тўғрисида ариза (белгиланган шаклда);

МЧЖ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;

ариза берувчи учун хорижда банкларда миллий ва (ёки) хорижий валютада ҳисобварақлар очиш ва улардан фойдаланиш назарда тутилган Президент ҳужжатлари ва (ёхуд) Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ёки Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг нусхалари. Қўшимча ҳужжатларнинг талаб қилинишига йўл қўйилмайди

Ўзбекистон Республикаси МБнинг рухсатномасини олмасдан хорижий валютада ҳисобварақ очишнинг оқибатлари

 

Чет эл валютасини яширганлик учун МЧЖнинг масъул мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш8

 

МЧЖнинг хорижий давлатдаги ваколатхонаси учун ҳисобварақ очишга Ўзбекистон Республикаси МБнинг рухсатномасини олиш

 

Талаб қилинмайди

 

Хорижий давлатлар ҳудудида юридик шахсларни таъсис этиш имконияти

 

Бундай рўйхатдан ўтказишни тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда норезидент рўйхатдан ўтказилган мамлакатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ норезидент юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 1 ой мобайнида Ўзбекистон Республикаси ТИАИСВни лозим даражада хабардор қилиш шарти билан назарда тутилган

 

Бошқа норезидент юридик шахсларнинг устав фондида иштирок этиш (уларнинг акция ва улушларини харид қилиш) имконияти:

 

Тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда норезидент рўйхатдан ўтказилган мамлакатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ норезидент юридик шахснинг устав капиталида (фондида) иштирок этиш ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш пайтидан бошлаб 1 ой мобайнида Ўзбекистон Республикаси ТИАИСВни лозим даражада хабардор қилиш шарти билан назарда тутилган

 

норезидентларнинг акцияларини харид қилиш хусусиятлари

 

Хорижий валютадаги қимматли қоғозлар фақат Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтказилган ва чиқарилиш Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийсида ҳисобга қўйилгандан кейингина Ўзбекистон ҳудудида муомалага киритилади9

 

Ўз фаолиятини доимий муассасалар (ДМ) орқали амалга ошириш имконияти:

 

Назарда тутилган

 

ДМни ЎзР давлат органларида рўйхатдан ўтказиш (лицензиялаш, бир-бир хабарнома, рухсатнома олиш) зарурлиги

 

Назарда тутилган. МЧЖ бундай рўйхатдан ўтказишни тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ТИАИСВни хорижий давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ доимий муассасани давлат рўйхатидан ўтказган (ҳисобга қўйган) пайтдан бошлаб 1 ой мобайнида ёзма равишда хабардор қилиши шарт

 

доимий муассаса учун ҳисобварақ очишга Ўзбекистон Республикаси МБнинг рухсатномасини олиш зарурлиги

 

Назарда тутилган. Рухсатнома олиш учун МБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

илтимоснома (ҳисобварақлар очиш мақсади, ҳисобварақлар турлари ва улар бўйича тахмин қилинаётган операциялар, ҳисобварақлар очиш мўлжалланаётган хорижий банклар муассасаларининг номлари, ваколатли банклардаги валюта ҳисобварақларининг ҳолати тўғрисида ахборот, очиш режалаштирилаётган ҳисобварақларга маблағларнинг келиб тушиш манбалари, ҳисобварақларнинг амал қилиш муддатларини кўрсатган ҳолда);

таъсис ҳужжатларининг нусхалари;

ваколатли банкларнинг хорижда ҳисобварақлар очишнинг мақсадга мувофиқлиги ва унга хизмат кўрсатишга розилиги тўғрисида маълумотномалари (Ўзбекистон Республикаси билан боғлиқ операциялар бўйича).

Қўшимча ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилади

Ўзбекистон Республикаси МБнинг рухсатномасини олмасдан туриб доимий муассаса учун хорижий валютада ҳисобварақ очишнинг оқибатлари

 

Хорижий валютани яширганлик учун МЧЖнинг масъул мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш8

 

Ахборотни очиш:

 

 

ахборот олишга ҳуқуқи бўлган шахслар

 

Жамият иштирокчилари, аудиторлар, тафтиш комиссияси (тафтишчи), кузатув кенгаши (улар амалга оширадиган ваколатларга тааллуқли қисмда), ижро этиш органи, шунингдек уларга қонун ҳужжатлари билан берилган назорат қилиш ваколатлари доирасида давлат органлари

 

очиладиган ахборот ҳажми

 

Уставда, унга ўзгартиш ва қўшимчаларда, таъсис шартномасида, давлат рўйхатидан ўтказиш гувоҳномасида, унинг балансида бўлган мол-мулкка жамиятнинг ҳуқуқларини тасдиқлайдиган ҳужжатларда (ижара, текинга фойдаланиш, ҳадя, лизинг, кўчмас мулкни харид қилиш шартномалари ва ҳоказо), филиаллар ва ваколатхоналар тўғрисида низомларда, бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатларда мавжуд бўлган барча ахборот*

 

МЧЖ иштирокчиси улушининг жамият тўғрисидаги ахборот билан ташиш ҳуқуқини берадиган энг кам миқдори

 

Жамият устав капитали (фонди)да унга тегишли бўлган улушнинг миқдоридан қатъи назар, ҳар бир иштирокчи МЧЖ фаолияти тўғрисидаги ахборот билан танишиш ҳуқуқига эгадир

 

ахборотни сақлаш жойи

 

Ижро этиш органи жойлашган жой ёки жамият иштирокчиларига маълум бўлган ва улар фойдалана оладиган бошқа жой

 

ахборот тақдим этиш муддатлари

 

Жамиятнинг таъсис ҳужжатлари билан белгиланиши керак

 

Жамият иштирокчиларини очиладиган ахборот билан таништириш тартиби

 

Жамиятнинг таъсис ҳужжатлари билан белгиланади, уларда жамият иштирокчиларидан сўровнома олиш тартиби (шу жумладан унинг шакли); сўралаётган ахборотни тақдим этиш муддатлари ва у тақдим этилиши керак бўлган шакл (электрон ёки қоғозда, асл ёки кўчирма нусхалари ва ҳоказо), сўралаётган ахборотнинг махфийлигини таъминлашга иштирокчиларнинг мажбурияти ва ҳоказоларни назарда тутиш мақсадга мувофиқдир

 

ахборотни оммавий тарзда очиш мажбуриятлари

 

Жамият устав капитали (фонди) камайган, МЧЖ қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда юзага келади

 

УСТАВ ВА ЗАХИРА ФОНДЛАРИ

 

Устав капитали (фонди)га ҳиссанинг шакллари

 

Пул ва қимматли қоғозлар (шу жумладан хорижий валютада), кўчар (кўчмас) мулк (шу жумладан хориждаги), интеллектуал мул объектлари (шу жумладан муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, товар белгилари, фойдали моделлар, саноат намуналари, фирма номи ва ноу-хау, ишбилармонлик обрў-нуфузи), мулкий ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига доир ҳуқуқлар*

 

Чеклашлар

 

Олиб қўйилган фуқаролик муомаласида ёки чекланган мол-мулк ҳисса бўла олмайди

 

Устав капитали (фонди) таркибига доир махсус талаблар

 

Айрим фаолият турларини амалга оширадиган МЧЖга нисбатан назарда тутилган. Чунончи, масалан, қуйидагиларни амалга оширадиган тадбиркорлик субъектлари учун:

улгуржи савдо фаолиятини, устав капитали (фонди) деярли 35%га пул маблағлари билан шакллантирилиши керак;

аудиторлик фаолиятини, устав капитали (фонди) кам деганда 50%га пул маблағлари билан шакллантирилиши керак;

суғурталовчилар фаолиятини, устав капитали (фонди) 90%га пул маблағлари билан шакллантирилиши керак

Пулсиз ҳиссаларни баҳолаш

 

Иштирокчиларнинг бир овоздан қабул қилган қарорлари асосида амалга оширилади.

Бунда, агар жамият иштирокчилари киритилган пулсиз ҳиссанинг қийматига бир овоздан рози бўлишса, баҳолаш ташкилотининг баҳоси талаб қилинмайди, бундан баҳоланадиган объект тўлиқ ёки қисман давлатга тегишли бўлган ҳоллар мустасно: тўлиқ ёки қисман давлатга тегишли бўлган пулсиз ҳиссанинг қийматини белгилаш учун баҳолашни мазкур фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқига лицензияси бўлган баҳолаш ташкилоти ўтказиши керак

устав капиталига (фондига) ҳисса сифатида умумий мулкда бўлган мол-мулкни бериш

 

Йўл қўйилади. Бунда бошқа мулкдорларнинг ёзма розилигини олиш мақсадга мувофиқдир. Бир қатор ҳолларда қонун ҳужжатлари бундай розиликнинг нотариал тасдиқланишини талаб қилади (ҳисса сифатида кўчмас мулк ёки автотранспорт воситаси берилганда)

 

МЧЖни давлат рўйхатидан ўтказишга қадар устав капитали (фонди)ни шакллантиришга талаблар

 

Талаб этилмайди. Бундан МЧЖ шаклида кредит ташкилотларини таъсис этиш ҳоллари мустасно, бунда ҳар бир иштирокчи МЧЖ давлат рўйхатидан ўтказилишига қадар ўз ҳиссасининг камида 30% миқдорини киритиши керак

 

Устав капитали (фонди) тўлиқ ҳажмда шакллантирилиши керак бўлган муддат

 

МЧЖ рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб 1 йилдан ошмаслиги керак

 

Муддатни бузиш оқибатлари

 

Рўйхатдан ўтказиш органи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссия хулосаси асосида қуйидагиларни қилишга ҳақли:

МЧЖнинг бундан кейинги фаолияти мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилиш. МЧЖ муассисларига 2 ҳафта ичида жамиятни ихтиёрий тугатишни бошлаш таклифи кўрсатилган хабарнома юборади. Муассислар рад жавоби берганда рўйхатдан ўтказиш органи хўжалик судига МЧЖни тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади;

жамият муассисларига МЧЖ устав капитали (фонди)ни шакллантириш муддати ёхуд жамият устав капитали (фонди)ни камайтириш (бироқ МЧЖни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиш санасида ЭКИҲнинг 40 бараваридан кам бўлмаган миқдорга) ёки уни ўзгартириш тўғрисида кўрсатма бериш.

Бунда, агар МЧЖ ХКнинг амалда шакллантирилган устав капитали (фонди) 150 000 АҚШ долларига эквивалент суммадан (ҳисса киритиш санасидаги курс бўйича) кам бўлса, бундай мақом туфайли уларга доир имтиёзлардан фойдаланган, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона мақомига эга бўлган МЧЖда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қўшимча ҳисоблаш хавфи юзага келади

Устав фондига (капиталига) ҳисса сифатида берилган мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини муддатдан аввал бекор қилиш

 

Жамият устав капиталига (фондига) ҳисса сифатида мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини киритган иштирокчининг зиммасига жамиятга унинг талабига кўра қолган муддат мобайнида бундай шартларда ана шундай мол-мулкдан фойдаланиш учун тўловга тенг пул компенсациясини тақдим этиш мажбуриятини юклайди

 

асос

 

Кўпчилик овоз билан (зиммасига компенсация тўлаш мажбурияти юкланадиган муассиснинг овозини ҳисобга олмаганда) қабул қилинган иштирокчилар умумий йиғилишининг қарори. Бундай қарор қабул қилинишига қадар мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи муддатдан аввал бекор қилинишига пул компенсацияси бўйича иштирокчининг мажбурияти юзага келмайди

 

мажбуриятларни бажариш муддати

 

агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, кўрсатилган қарор қабул қилинган санадан бошлаб 1 ой

 

Устав капитали (фонди)ни кўпайтириш манбалари

 

Жамият мол-мулки, иштирокчиларнинг қўшимча ҳиссалари, учинчи шахсларнинг ҳиссалари

 

Устав фондини жамият мол-мулки ҳисобига кўпайтириш:

 

 

асос

 

Агар уставда овозларнинг катта миқдори бўлиши назарда тутилмаган бўлса, иштирокчилар овозлари умумий сонининг камида 2/3 қисми билан қабул қилинган иштирокчилар умумий йиғилишининг қарори

 

кўпайтирилишига йўл қўйиладиган энг кўп сумма

 

Жамият соф активлари қиймати билан кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилинадиган йилдан аввалги йил учун бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосида белгиланадиган жамиятнинг устав ва захира фондлари суммаси ўртасидаги фарқдан ошмаслиги керак*

 

устав фонди жамиятнинг мол-мулки ҳисобига кўпайганда иштирокчилар улушларининг фоиз нисбати ўзгариши

 

Йўл қўйилмайди

 

жамият мол-мулки ҳисобига устав фонди кўпайтирилган суммага иштирокчилар улушларининг номинал қиймати кўпайиши

 

Иштирокчиларнинг ҳиссаларига мутаносиб равишда амалга оширилади

 

устав капитали (фонди)нинг асосий воситаларни қайта баҳолаш ҳисобига кўпайиши

 

Йўл қўйилмайди. Қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардан ташқари

 

мақсадли молиялаштириш ҳисобига устав капитали (фонди)нинг кўпайиши

 

Агар молиялаштириш доирасида ажратилган маблағлар жамият устав капитали (фонди)ни кўпайтиришга йўналтирилса, йўл қўйилади*

 

фойдаланилган мақсадли солиқ ва божхона имтиёзларининг суммаларини йўналтириш ҳисобига устав капитали (фонди)ни кўпайтириш

 

Йўл қўйилмайди. Қонун ҳужжатларида аниқ вазиятлар бўйича тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардан ташқари

 

тақсимланмаган фойда ҳисобига устав капитали (фонди)ни кўпайтириш

 

Йўл қўйилади

 

бошқа юридик шахсларнинг устав фондида иштирок этиш натижасида жамият олган фойда (дивидендлар) ҳисобига устав капитали (фонди)ни кўпайтириш

 

Йўл қўйилади

 

оборот маблағларини тўлдириш мақсадида ёки моддий-техника базасини ривожлантириш учун жамиятга унинг иштирокчиларидан бири текинга (беғараз асосда) берган маблағлар ҳисобига жамият устав капитали (фонди)ни кўпайтириш

 

Йўл қўйилади*

 

бажарилган ва тасдиқланган инвестиция мажбуриятлари ҳисобига устав капитали (фонди)ни кўпайтириш

 

Агар инвестиция мажбуриятлари пул баҳосига эга бўлса, йўл қўйилади. Бунда мазкур операциялар инвестиция мажбуриятларини бажариш шаклига боғлиқ ҳолда ўзига хос хусусиятларга эга бўлади (пул маблағлари, ускуналар, хом ашё, хизматлар, шу жумладан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича учинчи шахслар олдидаги мажбуриятларни сўндириш ва ҳоказо). Давлат активлари (акциялар, улушлар, мол-мулк)ни харид қилиш инвестиция мажбуриятларини тақозо этганда барча хатарларни диққат билан кўриб чиқиш ҳам муҳим*

 

жамият тақсимланган фойдаси (дивидендлари) ҳисобига устав капитали (фонди)ни кўпайтириш

 

Йўл қўйилади. Бунда ушбу фойдага солиқ солинмайди. Бироқ имтиёз қўллангандан кейин 1 йил мобайнида иштирокчилар таркибидан чиққанда (чиқарилганда) ёки жамият тугатилганда 10%лик ставкада умумий асосларда солиқ солинади*

 

Иштирокчиларнинг қўшимча ҳиссалари ва учинчи шахсларнинг ҳиссалари ҳисобига устав фондини кўпайтириш:

 

 

асос

 

Иштирокчилар умумий йиғилишининг:

агар уставда овозларнинг кўпчилик қисми зарурлиги назарда тутилмаган бўлса (агар устав капитали (фонди)ни кўпайтириш барча иштирокчиларнинг қўшимча ҳиссалари ҳисобига амалга оширилса), иштирокчилар овозлари умумий сонининг камида 2/3 қисми билан қабул қилинган қарори;

бир овоздан қабул қилинган қарори (агар устав капитали (фонди)ни кўпайтириш бир ёки бир нечта (бироқ ҳаммаси эмас) иштирокчиларнинг қўшимча ҳиссаси ва (ёки) учинчи шахснинг ҳиссаси ҳисобига амалга оширилса)

устав капитали (фонди)нинг дастлабки миқдори тўлиқ тўлангунга қадар

 

Ҳар бир муассис томонидан дастлабки ҳиссалари тўлиқ тўлангунга қадар устав капитали (фонди)ни кўпайтиришга йўл қўйилмайди

 

иштирокчиларнинг қўшимча ҳиссалари тўлиқ миқдорда амалда киритилгунига қадар янги устав капитали (фонди)ни рўйхатдан ўтказиш

 

Йўл қўйилмайди

 

барча иштирокчилар киритадиган қўшимча ҳиссаларни киритиш муддатлари

 

Қонун ҳужжатлари билан белгиланмаган ва жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорида белгиланади. Одатда амалиётда бундай муддат 1 йилгача вақтни ташкил этади

 

алоҳида иштирокчилар (бир иштирокчи) ва (ёки) учинчи шахслар киритадиган қўшимча ҳиссаларни киритиш муддатлари

 

Қўшимча ҳиссани киритадиган иштирокчи (иштирокчилар) ва (ёки) учинчи шахслар (шахс) аризасида белгиланади. Бунда бу хил муддатларнинг энг кўп ва энг кам чегаралари қонун ҳужжатлари билан чекланмаган

 

кўрсатилган муддатларда қўшимча ҳиссалар қисман киритилмаганда

 

Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши қўшимча ҳиссалар умумий қийматининг дастлаб белгиланган миқдорини:

улар амалда киритган ҳиссаларни ҳисобга олган ҳолда иштирокчиларнинг улушини тегишинча ўзгартириб, амалда киритилган миқдорга қадар;

ёки иштирокчиларнинг аввалги йиғилиши қарори билан белгиланган жамият иштирокчиларининг улушини сақлаш имконини берадиган миқдорга қадар камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.

Кўрсатилган қарорлардан бирортаси қабул қилинмаган тақдирда жамиятнинг устав фонди кўпаймаган деб ҳисобланади

белгиланган муддатларда қўшимча ҳиссаларни киритиш якунлари

 

Жамият иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва (ёки) учинчи шахс (шахслар) ҳиссаларини киритиш якунларини тасдиқлаш, шунингдек жамиятнинг таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги алоҳида қарор билан расмийлаштирилади.

Кўрсатилган қарор қўшимча ҳиссалар киритиш муддати тугаган санадан бошлаб 1 ой мобайнида қабул қилиниши керак. Кўрсатилган муддат бузилган тақдирда жамиятнинг устав капитали (фонди) кўпаймаган деб ҳисобланади

устав фондининг кўпайиши муносабати билан таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш муддати

 

Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига устав капитали (фонди)нинг миқдорини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиришлар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган пайтдан бошлаб 1 ой

 

кўрсатилган муддатни бузиш оқибатлари

 

Устав фонди кўпайтирилишини амалга ошмаган деб эътироф этиш

 

Устав капитали (фонди) кўпайтирилиши амалга ошмаган деб эътироф этилиши муносабати билан, шунингдек қўшимча ҳиссалар умумий қийматининг дастлаб белгиланган миқдорини аввалги йиғилишнинг жамият устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарори билан белгиланган жамият иштирокчилари улушини сақлаш имконини берадиган миқдоргача камайтириш тўғрисида иштирокчилар умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилинганда юзага келадиган жамият мажбуриятлари

 

Жамият иштирокчилари ва (ёки) учинчи шахсларга улар устав капитали (фонди)ни кўпайтиришга киритган ҳиссаларини (пулли/пулсиз) ёки уларнинг аввалги йиғилиш қарори билан белгиланган устав капитали (фонди)даги улушларининг ошишини тақозо этадиган қисмини қайтариш бўйича мажбуриятлар

 

пул ҳиссаларини қайтариш шакли

 

пул билан

 

илгари хорижий валютада, миллий валютада (ва аксинча тарзда) киритилган пул ҳиссаларини қайтариш

 

Тақиқланмаган. Бунда айбдор шахсларни жавобгарликка тортишга олиб келадиган, валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишнинг ҳуқуқий хатарлари мавжуд*

 

қўшимча пул ҳиссаларини қайтариш муддатлари

 

Устав капитали (фонди) кўпайтирилиши амалга ошмаган деб эътироф этилишига олиб келадиган ҳолатлар бошланган санадан бошлаб 10 кун

 

кўрсатилган муддатни бузиш оқибатлари

 

Жамиятда муддатни кечиктиришнинг ҳар бир куни учун фоизлар тўлаш мажбурияти юзага келади. Кўрсатилган фоизлар миқдори МБ белгилаган ва пул мажбуриятини бажариш кунида қўлланадиган қайта молиялаштириш ставкаси билан белгиланади.

Шунингдек мазкур мажбуриятларнинг бажарилмаслиги кредиторлик қарзи юзага келиши хатарлари ва уни МЧЖнинг бошқа даромади деб эътироф этганда солиқ оқибатлари билан боғлиқ*

Пулсиз ҳиссаларни қайтариш шакли

 

Пулсиз тарзда. Бунда жамият иштирокчи (учинчи шахс) жамиятнинг устав капитали (фонди)ни кўпайтириш мақсадида берган мол-мулкни қайтариши шарт. Иштирокчи (учинчи шахс)нинг ёзма розилиги билан пулсиз ҳисса устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган мазкур ҳисса қиймати миқдорида пул шаклида қайтарилиши мумкин

 

қўшимча пулсиз ҳиссаларни қайтариш муддатлари

 

Устав капитали (фонди) кўпайтирилиши амалга ошмаган деб эътироф этишга олиб келадиган ҳолатлар бошланган санадан бошлаб 3 ой

 

кўрсатилган муддатни бузиш оқибатлари

 

Бой берилган наф миқдорида зарарни қоплаш

 

МЧЖнинг устав капиталида (фондида) давлат улушини кўпайтириш манбалари

 

1. Ҳисоблаб ёзилган пеня ва жарималарни қўшган ҳолда бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарзни капиталлаштириш.

2. МЧЖ устав капитали (фонди)даги давлат улушидан тақсимланган, улуш кўпайган пайтда индексацияланган, бироқ тўланмаган фойда.

3. Жамият фаолият юритган бутун даврда моддий-техника базасини ривожлантириш ёки ўз оборот маблағларини тўлдириш учун давлат (шу жумладан давлат бошқарувининг тармоқ органлари) томонидан беғараз (текинга) берилган, улушни кўпайтириш пайтида индексацияланган маблағлар.

4. Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан фаолиятининг бутун даврида жамиятни реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш учун ажратилган ҳамда жамиятнинг устав капитали (фонди) кўпайган пайтда қайтарилмаган мақсадли кредитлар.

5. Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан жамиятнинг устав фондидаги давлат улушини кўпайтиришга йўналтириладиган хусусийлаштиришдан маблағлар.

6. Жамият устав капиталига (фондига) ҳиссани баҳолашда илгари баҳолаш ташкилоти йўл қўйган хатоларни аниқлаш натижасида улушни қайта баҳолаш.

7. Жамиятнинг фойдаланишида бўлган ижтимоий инфратузилма объектлари.

8. Фойдаланишда ёки эгаликда бўлган, хусусийлаштириш чоғида ҳисобга олинмаган, аниқланган давлат активлари ва бошқалар

Устав капитали (фонди)ни камайтириш

 

 

турлари

 

Мажбурий ва ихтиёрий

 

усуллари

 

1. Жамият иштирокчилари улушларининг номинал қийматини камайтириш (барча иштирокчиларнинг улушлари миқдорларини сақлаган ҳолда амалга оширилиши керак).

2. Жамиятга тегишли улушларни сўндириш

чекловлар

 

МЧЖ, агар бундай камайтириш натижасида унинг миқдори таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиш санасида (агар жамият устав фондини камайтириши шарт бўлса – жамият давлат рўйхатидан ўтказилган санада) белгиланган ЭКИҲнинг 40 бараваридан кам бўлса, устав капитали (фонди)ни камайтиришга ҳақли эмас

 

МЧЖ устав капитали (фонди)ни камайтириш мажбуриятлари:

 

Қуйидаги ҳолларда юзага келади, агар:

1) давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб устав капитали (фонди) йил мобайнида тўлиқ шакллантирилган бўлмаса. Агар устав капитали (фонди)нинг миқдори жамиятни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиш санасидаги ҳолатга кўра ЭКИҲнинг 40 бараваридан кам бўлмаса, амалда тўланган унинг миқдорига қадар камайтирилиши керак. Мазкур мажбуриятни бажармаслик МЧЖни тугатишга олиб келиши мумкин;

2) иккинчи ва ҳар бир кейинги молия йили тугаганидан кейин жамият соф активларининг қиймати унинг устав фондидан (устав капиталидан) кам бўлса. Бундай камайтириш унинг соф активлари қийматидан ошмайдиган миқдоргача амалга оширилиши керак10;

3) улуш жамиятга ўтган кундан эътиборан 1 йил ўтгач жамиятнинг барча иштирокчилари ўртасида тақсимланмаса ёхуд иштирокчиларга ёки учинчи шахсларга сотилмаса;

4) жамиятдан чиқарилган ёки ундан чиқиб кетган иштирок улушининг ҳақиқий қиймати чиқарилиш ёки чиқиб кетиш санасидан олдинги охирги ҳисобот даври учун МЧЖнинг бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари бўйича жамият соф активларининг қиймати билан унинг устав капитали (фонди) миқдори ўртасидаги фарқдан ошса

МЧЖни бошқаришнинг юқори органи томонидан жамият устав капитали (фонди)ни камайтириш масаласи кўрилишини ўртага қўйиш ҳуқуқига эга бўлган органлар ва шахслар

 

1. Юридик шахс сифатида МЧЖни рўйхатдан ўтказган давлат органи (агар жамият давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин бир йил мобайнида устав капитали (фонди)ни тўлиқ миқдорда шакллантирмаган бўлса).

2. Прокуратура органлари.

3. Жамият иштирокчилари овозларининг умумий сонидан жамликда камида 10% овозга эга бўлган МЧЖ иштирокчилари.

4. Кузатув кенгаши аъзолари (агар МЧЖ уставида мазкур бошқарув органини шакллантириш назарда тутилган бўлса).

5. Жамиятнинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси).

6. Ижро этиш органи

асос

 

Кўпчилик овоз билан қабул қилинган иштирокчилар умумий йиғилишининг қарори, агар овозларнинг кўпроқ сони зарурлиги уставда назарда тутилмаган бўлса

 

устав капитали (фонди)ни камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинадиган муддат

 

Жамиятнинг устав капитали (фонди)ни камайтириш зарурлигига олиб келадиган ҳолатлар бошланган санадан бошлаб 3 ой

 

кўрсатилган муддатни бузиш оқибатлари

 

1. Кредиторлар томонидан жамиятни муддатидан аввал тугатиш ёки унинг мажбуриятларини бажариш ва бу билан уларга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида талабларнинг қўйилиши мумкинлиги.

2. Рўйхатдан ўтказиш органининг ташаббусига кўра жамиятни суд тартибида мажбурий тугатиш

хўжалик суди томонидан МЧЖ иштирокчилари зиммасига жамият устав капитали (фонди)ни камайтириш мажбуриятининг юкланиши

 

Йўл қўйилмайди11

 

Жамият устав капиталини (фондини) ихтиёрий камайтириш

 

Агар овозларнинг кўпроқ қисми зарурлиги уставда назарда тутилмаган бўлса, жамият иштирокчиларининг иштирокчилар овозлари умумий сонидан кўпчилик овоз билан қабул қилинган қарори асосида амалга оширилади

 

Таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш тартиби:

 

Жамият ўз устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан 30 кун ичида:

1) ўз устав капитали (фонди) камайтирилгани ва унинг янги миқдори ҳақида мазкур жамиятнинг ўзига маълум бўлган барча кредиторларини ёзма равишда хабардор қилиши;

2) қабул қилинган қарор тўғрисида ОАВда хабар эълон қилиши;

3) рўйхатдан ўтказиш органига таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказиш мақсадида ҳужжатларни тақдим этиши шарт

кредиторларни хабардор қилмасдан ва мазкур ахборотни ОАВда чоп этмасдан туриб жамият устав капитали (фонди)нинг камайтирилишини давлат рўйхатидан ўтказиш

 

Йўл қўйилмайди

 

устав капитали (фонди)ни камайтириш билан боғлиқ ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддатини бузиш

 

Жамиятнинг устав капитали (фонди) камаймаган деб эътироф этилади

 

МЧЖ кредиторларининг ҳуқуқлари

 

Жамият кредиторлари уларга хабарнома юборилган санадан бошлаб 30 кун ичида ёки жамият иштирокчилари томонидан қабул қилинган қарор ҳақида хабар чоп этилган санадан бошлаб 30 кун ичида жамиятни муддатидан аввал тугатиш ёки унинг тегишли мажбуриятларини бажариш ва уларга зарарларни қоплаш тўғрисида ёзма тарзда талаб қилишга ҳақлилар

 

Малакали аудиторлик ташкилотлари томонидан устав капитали (фонди) шакллантирилишининг ҳуқуқий экспертизаси ўтказилиши

 

Айниқса устав капитали (фонди)да давлат улуши бўлган МЧЖда, ҳуқуқий ва солиқ хатарларини бартараф этиш мақсадида, улушларни қайта тақсимлаш ҳамда ҳуқуқлар ва мулк ҳажмини ўзгартириш бобида мақсадга мувофиқ*

 

Захира фондини шакллантириш:

 

Агар уставда бошқа қоида назарда тутилган бўлмаса, захира фондини шакллантириш мажбурияти мавжуд эмас

 

агар уни шакллантириш таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, жамият захира фондининг миқдори

 

Устав билан белгиланади, бироқ устав капиталининг (фондининг) 15%идан кам бўлиши мумкин эмас

 

соф фойдадан йиллик ажратмаларнинг энг кам миқдори

 

5%

 

захира фондининг маблағлари сарфланиши мумкин бўлган мақсадлар

 

Жамиятнинг зарарларини қоплаш ва (ёки) жамият томонидан жамиятнинг устав капиталидаги (фондидаги) улушнинг (улуш бир қисмининг) олиниши12

 

 

 

 

*Алоҳида маслаҳатлар олиш учун ишлаб чиқувчига мурожаат қилинг (www.bakertillyuz.com).

 

1Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомнинг (ВМнинг 10.05.2011 йилдаги 129-сон Қарори билан тасдиқланган) 8-банди ўн олтинчи хатбошиси.

2Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида низомнинг (Президентнинг 24.05.2006 йилдаги ПҚ-357-сон Қарори билан тасдиқланган) 11-банди.

3Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида йўриқноманинг (МБ бошқарувининг АВ томонидан 27.04.2009 йилда 1948-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) 33-банди иккинчи хатбошиси.

Бунда микрофирмалар – ишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони 20 кишидан, хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқа ноишлаб чиқариш тармоқларида – 10 кишидан, улгуржи, чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида – 5 кишидан ошмайдиган юридик шахслар.

4Кичик корхоналар – қуйидаги тармоқларда:

енгил ва озиқ-овқат саноати, шунингдек қурилиш материаллари саноатида – банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони 200 кишидан;

металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, мебель саноати, шунингдек қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаси тармоқларида – 100 кишидан;

машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлаш, қурилиш ва қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаси тармоқларида – 50 кишидан;

илм-фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳаси (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаси тармоқларида – 25 кишидан ошмайдиган юридик шахслардир.

Кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда аниқланади. Бунда ишга ўриндошлик, пудрат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги бошқа шартномалар бўйича қабул қилинган ходимлар сони, шунингдек унитар (шуъба) корхоналар, ваколатхоналар ва филиалларда ишловчиларнинг сони ҳам ҳисобга олинади.

Бир неча фаолият турини амалга оширувчи (кўп тармоқли) юридик ва жисмоний шахслар улуши оборотнинг йиллик ҳажмида энг кўп бўлган фаолият тури мезонлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектларига киради.

Кичик тадбиркорлик субъектларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлар уларнинг ваколатли органлар ва ташкилотларга (давлат солиқ ва божхона хизмати органлари, давлат статистика органлари, банклар ва бошқалар) мурожаатлари асосида, имтиёзлар, преференциялар, кафолатлар ва ҳуқуқлар хусусиятига боғлиқ ҳолда, улар кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланишлари хусусида ёзма равишда огоҳлантирилиб, микрофирмалар ва кичик корхоналарга берилади. Бундай хабарноманинг ҳаққонийлиги учун жавобгарлик хабарнома тақдим этган тадбиркорлик субъектлари зиммасига юкланади.

5Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати (Олий Мажлиснинг 12.05.2001 йилдаги 222-II-сон қарори билан тасдиқланган).

6Президентнинг «Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимча рағбатлантириш омиллари ва имтиёзлар тўғрисида»ги Фармонининг (30.11.1996 йилдаги ПФ-1652-сон) 1-банди.

7Президентнинг 30.11.1996 йилдаги ПФ-1652-сон Фармонининг 1-банди.

8Жиноят кодексининг 178-моддаси.

9Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий валютадаги қимматли қоғозлар муомаласи, резидентларнинг хорижий валютадаги қимматли қоғозларнинг харид қилиниши, шунингдек норезидентларнинг резидентлар эмиссия қилган қимматли қоғозларни харид қилиши тартиби тўғрисида низомнинг (ДМҚ ҳузуридаги ҚҚБФМНҚМнинг АВ томонидан 22.06.2007 йилда 1962-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) 9-банди.

10МЧЖнинг ўз маблағлари билан таъминланган узоқ муддатли ва жорий активлар қиймати, яъни МЧЖнинг қарз мажбуриятларидан озод мол-мулки қиймати.

11Олий хўжалик суди Пленумининг «Иштирокчилар ўртасида, иштирокчилар билан хўжалик ширкатлари ва жамиятлари ўртасида, акциядорлар ўртасида, акциядор билан АЖ ўртасида хўжалик ширкатлари ва жамиятлари фаолиятидан келиб чиқадиган низоларни хўжалик судлари томонидан ҳал қилишнинг айрим масалалари» қарорининг (20.06.2014 йилдаги 262-сон) 9-банди.

12Агар:

жамият уставида улушни (улушнинг бир қисмини) учинчи шахсларга ўтказиш тақиқланган, жамиятнинг бошқа иштирокчилари эса уни харид қилишдан бош тортаётган бўлсалар;

жамият иштирокчилари улушни (улушнинг бир қисмини) иштирокчи ёки учинчи шахсга беришга рози бўлмаган, жамият устави эса фақат бошқа иштирокчиларнинг розилиги асосидагина бундай беришга йўл қўядиган бўлса;

иштирокчи жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетаётган бўлса.

Қуйидаги ҳолларда ҳам улушнинг жамият иштирокчисидан МЧЖга ўтиши юз беради:

агар жамият иштирокчиси ўз ҳиссасини жамият фондига тўлиқ ҳажмда ўз муддатида киритмаса;

агар жамият иштирокчиси бундай иштирокчи томонидан устав фондига ҳисса сифатида берилган мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи жамиятда муддатидан аввал тугатилганда пул компенсациясини ўз муддатида тақдим этмаса;

агар жамият уставида ҳиссанинг тўланмаган қисмига мутаносиб улуш қисми жамиятга ўтиши назарда тутилган бўлса.


Олег ДАМИНОВ,

«BAKER TILLY UZBEKISTAN» компаниялари
гуруҳининг бошқарувчи шериги,

Екатерина АДЕЕВА,

юридик амалиёт раҳбари ўринбосари.

 

Давоми бор.

Прочитано: 2743 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика