Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 38 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ЯНГИ ЭРИТИШ ПЕЧИ ТАЙЁР ҲОЛДА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛАДИ

Президентнинг 4.09.2014 йилдаги ПҚ-2229-сон Қарори билан белгиланишича, «Олмалиқ КМК» ОАЖнинг ишлаб чиқариш қувватларини янада модернизация қилиш мақсадида «Мис ишлаб чиқариш заводида янги эритиш печини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида тендер савдолари натижаларига кўра «Олмалиқ КМК» ОАЖ ҳамда «Engineering Dobersek GmbH» компанияси (Германия) ўртасида янги эритиш печини фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш тўғрисида шартнома тузилди.

«Олмалиқ КМК» ОАЖ, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредити, «Ипотека-банк» АТИБнинг кредити лойиҳани молиялаштириш манбалари этиб белгиланди.

Қарор билан 2016 йилнинг сентябрида фойдаланишга топшириш муддати кўрсатилган техник-иқтисодий асоси ҳамда кредитни сўндиришнинг прогноз жадвали тасдиқланди.

«Олмалиқ КМК» ОАЖ қарз олувчи ҳамда мазкур лойиҳани амалга оширилиши, жалб этилаётган кредитларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади.

Тарафлар ўртасида тузилган импорт шартномаси доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилиши назарда тутилган маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг маҳсулотлари (ишлари, хизматлари)ни етказиб бериш Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараларини кесиб ўтмасдан амалга оширилади ва божхонада расмийлаштирилмайди.

Лойиҳасини амалга ошириш доирасида қуйидаги тўловлардан озод қилинади:

божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) – республикада ишлаб чиқарилмайдиган, «Олмалиқ КМК» ОАЖ томонидан олиб келинадиган, шу жумладан «вақтинча олиб кириш» режимида олиб келинадиган материаллар, махсус транспорт воситалари, асбоблар, ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек техник ва лойиҳа ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича – 2016 йилнинг 1 сентябрига қадар;

қўшилган қиймат солиғи тўлашдан – «Олмалиқ КМК» ОАЖ Ўзбекистон Республикасининг норезидентидан олинадиган ишлар (хизматлар) бўйича;

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан – «Engineering Dobersek GmbH» компанияси (Германия) ва унинг ёрдамчи пудратчи ташкилотлари — Ўзбекистон Республикаси норезидентлари.

 

ҚИСҚАРТИРИШ ЎТКАЗИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 29.08.2014 йилдаги 242-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» қарорида (30.07.1997 йилдаги 374-сон) Давлат божхона қўмитаси тизими ходимларининг чекланган сони 3 934 нафардан 3 926 нафарга камайтирилди.

Ўзгартиришларга мувофиқ Давлат божхона қўмитаси раисига, зарурат бўлганда, Президент девони ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ходимларнинг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Давлат божхона қўмитаси марказий аппаратининг, ҳудудий божхона органлари, чегара ва ташқи иқтисодий божхона постлари (комплекслари)нинг тасдиқланган (намунавий) тузилмасига ва ходимларнинг чекланган штатдаги сонига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Темир йўл станцияларида божхона назоратини ва назорат постларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (24.11.1998 йилдаги 489-сон) ўзгартиришлар киритилди. Хусусан:

йўловчилар Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтишида уларнинг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш мақсадида йўловчи ташувчи темир йўл транспорти воситаларини тўхтатиш учун мўлжалланган чегара темир йўл станцияларининг янги рўйхати тасдиқланди. Энди ушбу рўйхатга 9 номдаги темир йўл станциялари киритилган (илгари 12 номдан иборат эди);

ҳудудида «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК божхона органларига хизмат хоналари берадиган чегара темир йўл станцияларининг рўйхати ҳам тасдиқланди. Мазкур рўйхатдан 19 номдаги темир йўл станциялари ўрин олган (илгари 15 номдан иборат эди).

 

ЁШ ОИЛАЛАР УЧУН УЙЛАР

Вазирлар Маҳкамасининг 8.09.2014 йилдаги 250-сон Қарори доирасида мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни янада ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг уй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш мақсадида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари маъқулланди.

Таклифларга қуйидагилар киритилди:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кўп квартирали уйлар қуриш ҳамда мавжуд фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган объектларни ёш оилалар учун кўп квартирали (кейинги ўринларда «Камолот» уйлари деб аталади) уйлар этиб реконструкция қилиш;

«Камолот» уйларидаги квартираларни тижорат банклари томонидан имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш йўли билан мулк қилиб ёш оилаларга «Камолот» уйларидаги сотиб олинадиган квартиралар қийматини тўлаш учун, бошланғич бадал тўламасдан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг бўлган фоизли ставка билан 20 йил муддатга, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли даврга бериш.

Президентнинг 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ–1666-сон Қарори билан тузилган, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланиши лозим бўлган объектларнинг манзилли рўйхатларини, қурилиш ва реконструкция қилиш ишларини тасдиқлатиш бўйича Ҳукумат комиссиясига ёш оилалар учун уй-жой объектларининг ўз вақтида фойдаланишга топширилишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириб бориш топширилди.

Ҳужжат билан шунингдек «Камолот»нинг кўп квартирали уйларидан ёш оилаларга квартиралар бериш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

«Камолот»нинг кўп квартирали уйлари фақатгина ёш оилаларга, яъни рўйхатдан ўтказилган никоҳга биринчи марта кирган, квартираларни ипотека кредити асосида сотиб олиш учун ҳисобга қўйиш тўғрисида ариза берилган пайтда ҳар бирининг ёши 30 ёшдан ошмайдиган эр-хотинларга берилади.

Квартираларни ипотека кредити асосида сотиб олиш ҳуқуқига турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган ҳамда фан, санъат, адабиёт, спорт соҳасида ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришган ёш оилалар (қоидага кўра, давлат мукофотлари, «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони соҳиблари, нуфузли халқаро ва республика мусобақалари, танловлар ва олимпиадалар совриндорлари) эга бўладилар.

Агар:

эр-хотиннинг ҳар иккиси етимлар — «Меҳрибонлик уйлари» тарбияланувчилари бўлса;

имтиёзли ипотека кредити олувчи оила аъзоларининг бири ёки бир нечтаси сурункали касалликларнинг ўткир шаклларидан азоб чекса квартиралар навбатдан ташқари берилади.

 

«ЖЕНЕРАЛ МОТОРС ЎЗБЕКИСТОН»: ЯНГИ МОДЕЛДАГИ АВТОМОБИЛЛАР

Вазирлар Маҳкамасининг 11.09.2014 йилдаги 260-сон Қарори билан Ўзбекистон автомобиль саноатини янада ривожлантириш, «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖда ишлаб чиқариладиган автомобиллар модели қаторини кенгайтириш мақсадида «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ томонидан янги моделдаги автомобиллар ишлаб чиқариш туркумини ўзлаштириш назарда тутилди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, «Женерал Моторс Холдинг Эл-Эл-Си» компанияси, «Женерал Моторс Интернейшнл Холдингс» компанияси ва «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ ўртасидаги 19.02.2008 йилдаги инвестициявий битим доирасида ўзлаштириш амалга оширилади.

Шу муносабат билан «Ўзавтосаноат» АК томонидан «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖда янги Т250 моделдаги автомобиллар туркумини ва уларнинг бутловчи буюмларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш» лойиҳасини амалга ошириш учун тайёрлов ишлари бошлаб юборилди.

Т250 модели технологияси ва «ноу-хау» соҳиби бўлган «Женерал Моторс» компанияси билан биргаликда технологик ускунанинг тузилмаси белгиланди.

 

АХБОРОТ ТИЗИМИ НАЗОРАТНИ ОЛИБ БОРАДИ

Давлат божхона қўмитасининг қарори (АВ томонидан 3.09.2014 йилда 834-25-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Божхона органида иш ҳужжатларида қолдириладиган рўйхатда кўрсатилган қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхалари, шунингдек бошқа ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари рўйхати назарда тутилган меъёр ўз кучини йўқотди:

маданий бойликларни олиб чиқиб кетиш ҳуқуқига сертификат;

импорт қилинадиган товарлар учун товарнинг келиб чиқиш сертификати;

ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган маҳсулотлар сертификати;

Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга (МВ, ТИАИСВ, ИВ, ДСҚ ва ДБҚнинг АВ томонидан 17.05.2012 йилда 2365-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) мувофиқ берилган Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг хулосаси.

Товарларни электрон шаклда декларациялашда энди божхона органлари БЮДни қоғозга чиқармайди ва унинг нусхаларини тасдиқламайди, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Декларантлар товарларни электрон шаклда декларациялашни ҳисобга олиш ва назорат қилишни «Товарларни электрон декларациялаш» автоматлаштирилган ахборот тизими ва Давлат божхона қўмитаси томонидан тақдим этиладиган интерактив хизматлар воситасида амалга оширадилар.

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган, меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам ойлик миқдорининг 10 бараваригача қийматдаги товарларга БЮД тақдим этилмайди ва товарлар товарларнинг илова ҳужжатларига асосан ўтказилади, товарлар ташқи савдо шартномалари бўйича мажбуриятларни бажариш доирасида ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда олиб ўтилаётган ҳоллар бундан мустасно.

Ҳужжат билан бошқа қатор ўзгартиришлар киритилди.

Қарор «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 8.09.2014 йилдаги 36 (640)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

ТУГАТИШ ТАРТИБИ ЎЗГАРДИ

Марказий банк бошқарувининг қарори (АВ томонидан 10.09.2014 йилда 626-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Банкларни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ тугатувчи банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинган кундан сўнг 2 ой мобайнида кредиторларни аниқлаш ва Марказий банк мажбурий захиралар жамғармасида депозитга ўтказилган дебиторлик қарзлари ва маблағларни олиш чораларини кўради. Кўрсатилган маблағлар биринчи навбатда тугатилаётган банкнинг фуқаролар омонатлари бўйича қарзларини тўлашга йўналтирилади.

Лизенцияни чақириб олиш тўғрисидаги МБ бошқарувининг қарори қабул қилинган кундан бошлаб банкни тугатиш жараёни тугаллангунига қадар чекловлар рўйхатига тузатишлар киритилди. Хусусан, акциядорлар умумий йиғилиши, бошқа органлар ва банк мансабдор шахсларининг ваколатлари, жумладан мулкни тасарруф этиш ва мажбуриятларни сўндириш бўйича ваколатлари, шунингдек уларнинг банкни бошқариш ҳуқуқлари тўхтатиб қўйилади. Бунда акциядорлар умумий йиғилишининг тугатувчи ҳисоботларини маслаҳатли тарзда муҳокама қилиш ҳуқуқи, тугатиш балансларини тасдиқлаш ҳуқуқи, шунингдек тугатувчини тайинлаш ва қайта тайинлаш ҳуқуқи сақланиб қолади. Шунингдек тугатилаётган банкнинг мажбуриятлари, жумладан банк омонатлари ва (ёки) банк ҳисобварақларига оид шартномалар бўйича фоизларни, шунингдек неустойкаларни ҳисоблаш тўхтатилади.

Тугатиш комиссияси раиси этиб тайинлаган шахс ёки тугатувчи сифатида ёлланаётган юридик шахс раҳбари, шунингдек тугатувчи (тугатиш комиссияси)нинг бош бухгалтери сифатида ёлланган шахс ва тугатиш комиссиясининг бошқа аъзолари Марказий банкнинг банклар раҳбарлари ва бош бухгалтерларига нисбатан қўйган малака талабларига мос келишини назарда тутувчи меъёр ўз кучини йўқотди (илгари мазкур шахслар Марказий банкнинг банкларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерларига нисбатан қўйиладиган малака талабларига мувофиқ келиши лозим эди).

Ўзгартиришлар шунингдек ихтиёрий тугатишга МБнинг рухсатномаси олингандан кейин тугатувчининг мажбуриятларига ҳам дахл қилди.

Ҳужжат билан бошқа қатор ўзгартиришлар киритилди.

Қарор «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 15.09.2014 йилдаги 37 (641)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

Прочитано: 2798 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика