Norma.uz

Марказий сайлов комиссиясида

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Уни Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов бошқарди.

 

Марказий сайлов комиссияси 2014 йилги сайлов жараёнини ёритиш бўйича республика матбуот марказини тузиш тўғрисида қарор қабул қилди. Матбуот марказининг асосий вазифаларидан бири мамлакатимиз ва чет эл ОАВ ходимларига сайловга тай­ёргарлик кўриш ва сайлов жараёнини ёритиш, ахборот олиш ва уни тарқатиш учун барча зарур шарт-шароитлар яратишдир. 2014 йилги сайлов жараёнини ёритиш бўйича матбуот маркази Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 16-уйдаги Ўзбекистон Миллий матбуот маркази биносига жойлаштирилди. Бу ерда журналистларнинг сайлов жараёнининг барча босқичларини самарали ёритиш борасидаги фаолияти учун барча шарт-шароит яратилган.

Сайловларнинг боришини ёритиш истагида бўлган ОАВ вакиллари Марказий сайлов комиссиясида белгиланган тартибда аккредитациядан ўтиши керак. Аккредитациядан ўтиш тартиби билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг www.elections.uz расмий сайти орқали танишиш мумкин.

Йиғилишда 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар Дастурида кўзда тутилган бошқа масалалар кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, дастур доирасидаги барча тадбирлар сайлов қонунчилиги талабларига қатъий мувофиқ тарзда амалга оширилмоқда.

Мажлисда комиссия ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.

 

ЎзА материаллари асосида.

Прочитано: 954 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика