Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 37 / Почта қутиси

3 йил кутинг

Бизнинг фирмамиз матбаа фаолияти билан шуғулланади. Бунинг учун 2012 йилда махсус ускуна сотиб олганмиз. Ҳозирги вақтда матбаа фаолиятини қисқартириб, хизматларимиз соҳасини кенгайтиряпмиз. Шу боис ушбу ускунани илгари сотиб олинган бошқа ускуна билан биргаликда чет эллик ҳамкоримизга сотмоқчимиз. Бундай техникани экспорт қилиш тартиби қандай? Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кираётганда божхона тўловларини тўлашдан озод этиладиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларининг рўйхатига асосан имтиёзли тартибда олиб кирилган ускуна учун божхона тўловлари қайтариладими?

Баҳодир А.

 

– Президентнинг «Экспорт-импорт операцияларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг (11.03.2005 йилдаги ПҚ-26-сон) 3-бандига1 мувофиқ истеъмолда бўлган машиналар, ускуналар ва механизмларнинг ТИФ ТН код гуруҳлари бўйича экспорти, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, республика ҳукумати қарорлари бўйича амалга оширилади. Агар машиналар, асбоб-ускуналар ва механизмлар экспорт қилувчи корхона томонидан сотиб олинганига 5 йил тўлган бўлса ёки машиналар, асбоб-ускуналар ва механизмлар тўлиқ эскирган бўлса, ушбу қоида устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши бўлмаган юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган экспортга татбиқ этилмайди.

Божхона тўловларига келсак, Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг2 22-бандига кўра, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар фақатгина импорт қилинган технологик жиҳоз олиб кирилган пайтдан эътиборан 3 йил ичида экспортга реализация қилинган ёки бепул берилган тақдирда бекор қилинади. Бунда тўланиши лозим бўлган тўловларни тўлаш бўйича мажбурият технологик жиҳозни экспорт қилувчига юклатилади. У божхона органларига технологик жиҳозни импорт қилишда божхона расмийлаштируви амалга оширилган БЮДнинг нусхасини тақдим этиши лозим.

Шунга эътибор берингки, импорт қилинган технологик жиҳоз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинган ёки бепул берилган тақдирда божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келмайди. Бунда импорт қилинган технологик жиҳозни бераётган томон (импортчи, сотувчи, эгаси) харидорга технологик жиҳозни импорт қилишда божхона расмийлаштируви амалга оширилган БЮДнинг нусхасини тақдим этиши шарт.

 

1Президентнинг 17.07.2014 йилдаги ПҚ-2213-сон Қарори таҳририда.

2МВ, ИВ, ДСҚ ва ДБҚнинг АВ томонидан 11.06.2007 йилда 1688-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган. 

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 643 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика