Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 37 / Почта қутиси

ДБҚ аттестати талаб қилинади

Бир неча йил аввал Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Республика бизнес мактабида «ТИФ ва божхона иши бўйича маслаҳатчиларни профессионал тай­ёрлаш» курсида ўқиб чиққанман. Давлат намунасидаги сертификатга эгаман. Кўрсатилган фанлар бўйича тўлиқ ҳажмда билим олдим деб ҳисоблайман. Мен қонуний асосда хусусий тадбиркор сифатида божхонадан ўтказа ва ТИФ иштирокчиларига маслаҳат ёрдами кўрсата оламанми?

Г.К.

 

– Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига юкларнинг божхона расмийлаштируви борасида, шунингдек божхона таомиллари ва маслаҳат бериш билан боғлиқ хизматларни божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис кўрсата олади. Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис тўғрисидаги низомга (ДБҚнинг АВ томонидан 15.09.2003 йилда 1272-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган, бундан кейинНизом) кўра, биринчидан, ЎзР Давлат божхона қўмитаси томонидан берилган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис малака аттестатига эга бўлган, иккинчидан, декларант – Ўзбекистон Республикасининг юридик шахси билан меҳнат шартномаси тузган ва унинг асосида ушбу декларант номидан божхона расмийлаштируви бўйича ҳаракатларни амалга оширадиган Ўзбекистон Республикасининг жисмоний шахси ана шундай мутахассис ҳисобланади.

Мазкур Низомнинг II бўлимида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга қўйиладиган аниқ малака талаблари белгиланган. Хусусан, у божхона расмийлаштируви бўйича операцияларни амалга ошириш ва божхона иши соҳасида декларант номидан бошқа функцияларни бажариш учун зарур бўлган доирада билимга эга бўлиши керак.

Мутахассис ҳал эта оладиган масалаларнинг аниқ рўйхати, шунингдек малака имтиҳонини ўтказиш чоғида талабгорнинг жавобини етарли деб топиш учун мезонлар ДБҚ томонидан белгиланади.

Айтиш жоизки, муайян соҳаларда тегишли билим ва тажрибаси бўлган талабгор малака имтиҳонини махсус тайёргарликдан ўтмасдан (экстерн билан) топширишга ҳақлидир. Экстернатдан ўтишни хоҳловчи божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис малака аттестати берилиши учун 150 евро миқдорида (эквивалентда) божхона йиғими тўлайди. Ставка Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида»ги Қарори (30.04.1999 йилдаги 204-сон) билан белгиланган. Тўлиқ маълумот олиш учун Қозиробод кўчаси, 2-тор кўча, 118-уйда жойлашган Олий ҳарбий божхона институтига мурожаат қилинг.

Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг вазифаларига келсак, уларга, хусусан, қуйидагилар киради:

вакил қилган шахсдан олинган, божхона мақсадлари учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш ҳамда таҳлил қилиш, шунингдек вакил қилган шахснинг товарлар ва транспорт воситаларига доир ваколатларини текшириш;

божхона мақсадлари учун зарур бўлган ҳужжатлар ва уларнинг электрон нусхаларини тузиш, белгиланган шаклда ариза бериш ва белгиланган муддатларда товарлар ва транспорт воситалари, уларнинг божхона режими тўғрисида аниқ маълумотлар ва бошқа маълумотларни тақдим этиш;

тўланадиган божхона тўловлари суммаларини тўғри ҳисоблаш;

божхона расмийлаштирувини амалга ошириш ва божхона назоратини ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва қўшимча маълумотларни божхона органига ўз вақтида тақдим этиш.

Қонун ҳужжатларида божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг бошқа мажбуриятлари ҳам назарда тутилиши мумкин.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1938 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика