Norma.uz

1UZ дастуридек меҳрибоним бор менинг!

Бозор иқтисодиёти шароитида корхонадаги бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш ва молиявий ҳисоботни тайёрлаш бағоят муҳим масалалардан биридир. Бироқ яқин-яқинларгача Ўзбекистон бозорларида бухгалтерия ҳисобини автоматлаштиришга мўлжалланган дастурий маҳсулотлар асосан россиялик ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган бўларди. 1С дастурий комплекси анчагина кенг тарқалган ва ишлатиб келинаётган шундай маҳсулотлардан. У вақт синовидан ҳам, профессионал бухгалтерлар «чиғириғи»дан ўтган. Шундай бўлса-да, у мамлакатимизга хос маҳсулот эмас, бинобарин тановари Россия қонун ҳужжатлари асосида бичилган эди. Эндиликда хурсанд бўлсак арзийди: маҳаллий мутахассислар бухгалтерия ҳисоби юритиш учун мамлакатимиз қонун ҳужжатларига ­қатъий мувофиқ бўлган, баҳоси ва сифати жиҳатидан шунга ўхшаш маҳсулотлардан кам бўлмаган 1UZ дастурий комплексини ишлаб чиқдилар.

 

Комил ишонч билан айтиш мумкинки, 1UZ универсал дастур, уни ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятининг барча соҳаларида ишлатиш мумкин. Мазкур дастур бухгалтериянинг амалда барча жабҳаларини, шунингдек кадрларга оид иш юритиш, шартномалар ижросига оид фаолият сингари бошқа йўналишларни ҳам автоматлаштирди. «1UZ – бухгалтерия ҳисоби» таянч модул» комплексидир. «Кадрлар билан ишлаш бўлими», «Ишлаб чиқариш», «Улгуржи савдо» сингари қўшимча модулларни таянч модулга улаш мумкин, бу эса дастурдан фойдаланувчиларга ўзларига керакли жамламани «тўплаб олиш» имконини беради. Бундан ташқари, мазкур модуллар мустақил тарзда ишлаши ҳам мумкин, унинг бу жиҳати ҳам муҳимдир. Кичик корхоналар ва микрофирмаларга бухгалтерия ҳисобини сифатли, ишончли тарзда юритиш учун битта таянч комплексининг ўзи етарли.

Дастурнинг яна бир яққол афзаллиги шундаки, унда бухгалтериядаги хатолик ва янглишишлардан ҳимоя қилиш имконияти бор. Бу нарса бухгалтерияда янги иш бошлаган ходимга ҳам ҳисобни тўғри олиб бориш имконини беради. Дастурнинг интерфейси жуда жўн ва қулай. Тўғри, баъзиларга аввалига 1UZ дастурини ўзлаштиришга эскича усулда ишлаш одати халақит бериши мумкин. Аммо бу нарса тез ўтиб кетади – бунга шахсан ўзим ишонч ҳосил қилдим. Дастурнинг созлаб, мослаб олинадиган тизими комплексни ҳисоб юритишнинг корхонада одатланилган услубиятига мослаштириш имконини бериши ҳам жуда қулай экан. Дастур шунингдек бухгалтерия ҳисобини бир вақтнинг ўзида бир неча корхонада олиб бориш имконини беради. Буни консалтинг ва бухгалтерия фирмалари учун зўр топилма деса бўлади.

Дастурни ишлаб чиқувчилар чет эл компанияларининг бухгалтерия соҳасидаги дастурий комплексларини амалиётга жорий этиш тажрибасини инобатга олиб, 1UZ дастурида уни янада жозибадор, жалб этувчан қиладиган имкониятларни мужассам топишини таъминладилар. Янгиликлар моҳиятига қараганда, ишлаб чиқувчилар эришилган марра билан чекланиб қолмайдилар – дастурни мунтазам равишда мукаммаллаштириб борадилар.

Уларга ҳамиша омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.


Айшат СУПИЯНОВА, Чирчиқ шаҳридаги

«SKILLFUL HANDS» бухгалтерия фирмаси мутахассиси,

 1UZ дастуридан фойдаланувчи.

 

Реклама ўрнида эълон қилинмоқда.

Прочитано: 544 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика