Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 37 / vopros.norma.uz

Норезидентнинг фойдасидан олинадиган солиқни тўлаш куни

Корхонамизда доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган норезидентнинг фойдасидан олинадиган солиқни ҳисоб-китоб қилиш чоғида бир нечта вазият вужудга келди.

1-вазият.

Корхона товар (ишлар, хизматлар) қийматининг 100%и миқдорида олдиндан ҳақ (бўнак тўлови) тўлайди. Мазкур ҳолда норезидентнинг фойдасидан олинадиган солиқни тўлаш мажбурияти қачон вужудга келади: олдиндан ҳақ тўланган санадами ёки БЮД бўйича товар келиб тушган санадами (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар далолатномаси санасида), солиқ қандай курс бўйича ҳисобланади?

2-вазият.

Корхона товар (ишлар, хизматлар) қийматининг 50%и миқдорида олдиндан ҳақ (бўнак тўлови) тўлайди, қолган суммани эса товар келиб тушганидан (ишлар бажарилганидан, хизматлар кўрсатилганидан) кейин тўлайди. Мазкур ҳолда норезидентнинг фойдасидан олинадиган солиқни тўлаш мажбурияти қачон вужудга келади: олдиндан ҳақ тўланган санадами, БЮД бўйича товар келиб тушган санадами (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар далолатномаси санасида) ёки импорт контракти бўйича узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш санасидами, солиқ қандай курс бўйича ҳисобланади?

3-вазият.

Корхона импорт контракти бўйича товар (ишлар, хизматлар) қийматига олдиндан ҳақ тўламасдан, товар келиб тушган (ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган)дан кейин ҳақ тўлайди. Мазкур ҳолда норезидентнинг фойдасидан олинадиган солиқни тўлаш мажбурияти қачон вужудга келади: товар БЮД бўйича келиб тушган санадами (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар далолатномаси санасида) ёки қарзни сўндириш санасидами, солиқ қандай курс бўйича ҳисобланади?

Н.Шин,

бухгалтер.

– Юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқни тўлов манбаида юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси норезидентларига даромад тўлаш пайтида ушлашлари, бюджетга эса ушбу тўловлар тўланган санадан кечиктирмай ўтказишлари шарт (Солиқ кодексининг (СК) 165-моддаси).

Фойда солиғининг суммаси даромадни Ўзбекистон норезидентига тўлаш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича ҳисоблаб чиқарилади (СКнинг 155-моддаси). Тўловлар амалга оширилмаган жами даромад солиқ солинадиган база бўлиб ҳисобланади, унга 20%лик ставка бўйича солиқ солинади (СКнинг 160-моддаси 4-банди).

СКнинг 155-моддасига кўра Ўзбекистон норезидентига тўлов манбаида фойда солиғи ушлаб қолинмасдан даромадни тўлаш қуйидаги ҳужжатлардан бири мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ солиқ тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги солиқ органлари томонидан тасдиқланган ариза;

норезидент доимий муассаса ҳисобланиши тўғрисидаги солиқ органлари томонидан тасдиқланган маълумотнома.

Шу тариқа, норезидентнинг фойда солиғини:

● 1-вазиятда – олдиндан 100% ҳақ тўланган кунда;

● 2-вазиятда – олдиндан 50% ҳақ ва 50% қўшимча тўлов амалга оширилган кунда;

● 3-вазиятда – тўлов санасида МБ курси бўйича қарз сўндириладиган кунда тўлаш лозим.

 

Ноила МУҚМИНОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 2021 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика