Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 37 / vopros.norma.uz

Соддалаштирилган тизимда ихтиёрий ҚҚС

Корхонамиз товарларни республика ичида реализация қилади. Келгусида уларни экспорт учун харид қилмоқчимиз. Товарларни етказиб берувчилар ҚҚС тўловчилари бўлиб, ҳисобварақ-фактураларда ҚҚС суммасини ажратадилар.

Ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлган улгуржи савдо корхонаси ихтиёрий асосда ҚҚС тўлашга ўта оладими? ҚҚС ҳисоб-китобида солиқ солинадиган базага бутун улгуржи савдодан олинадиган умумий тушум киритиладими ёки фақат товарлар экспортидан олинган тушумми? Корхонамиз кейинчалик қайта сотиш учун харид қиладиган товарлар бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга кирита оладими?

Д.Орипова, бош бухгалтер.

 

– Солиқ кодексининг (СК) 197 ва 354-моддаларига кўра сиз қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий тўлашга ўтишга ҳақлисиз. Бунинг учун сиз солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига ҳисобот даври (навбатдаги чорак) бошлангунига қадар 1 ойдан кечиктирмасдан ёзма билдириш тақдим этишингиз керак.

ҚҚС ҳисоб-китобида солиқ солинадиган база реализация қилинаётган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати асосида, унга қўшилган қиймат солиғини киритмаган ҳолда белгиланади (СКнинг 204-моддаси айрим ҳоллар учун солиқ солинадиган базанинг белгиланишини тартибга солади). СКнинг 218-моддасига кўра, бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси ҳисоб-китобида сиз ҳақиқатда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эгасиз, агар бунда қуйидаги шартлар бажарилса:

товарлардан (ишлардан, хизматлардан) солиқ солинадиган оборотлар, шу жумладан ноль даражали ставка қўлланиладиган оборотлар мақсадида фойдаланилса;

товарлар экспортида чет эллик сотиб олувчи (тўловчи) томонидан улар учун ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи банк кўчирмаси мавжуд бўлса.

Ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган, ҳақиқатда олинган экспорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) ҚҚС товарлар экспортидан солиқ тўловчининг Ўзбекистондаги банк ҳисобварағига келиб тушган валюта тушумининг улушида ҳисобга олинади.

ҚҚСни ихтиёрий тўлашга ўтганда ҚҚС ҳисобланган ҳисобот даврига тўғри келадиган ЯСТ суммаси бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасига, лекин ушбу даврдаги ЯСТ суммасининг 50%идан кўп бўлмаган миқдорга камайтирилади (СКнинг 360-моддаси).

1-МИСОЛ. Сиз кейинчалик экспортга ва маҳаллий бозорда реализация қилиш учун 20 млн сўмлик (ҚҚСни ҳисобга олмаганда) товар сотиб олдингиз. Харид қилинган товар бўйича ҚҚС 4 млн сўмни ташкил қилди. Ушбу товарнинг 80%и маҳаллий бозорда ҚҚСни ҳисобга олмаганда 20,8 млн сўмга сотилди, 20%и эса 6 млн сўмга (сўм эквивалентида) экспортга реализация қилинди. Бунда чет эллик ҳамкор фақат 3,6 млн сўм тўлади.

Оборот бўйича ҚҚС суммасини ҳисоблаймиз:

20 800 000 х 20% + 6 000 000 х 0% = 4 160 000 сўм.

Ҳисобга киритиладиган ҚҚСни аниқлаймиз:

4 000 000 х 80% (маҳаллий бозорда реализация қилинган товар) + 4 000 000 х 20% х 3,6 / 6 (6 млн дан 3,6 млн ни чет эллик ҳамкор тўлаган, фақат ушбу улушда ҚҚСни экспорт қилинадиган товар бўйича ҳисобга қабул қилиш мумкин) = 3 680 000 сўм.

Бюджетга тўланадиган ҚҚС:

4 160 000 – 3 680 000 = 480 000 сўм.

ЯСТ:

(20 800 000 + 6 000 000) х 5% = 1 340 000 сўмга тенг.

ЯСТ суммаси 480 000 сўмга камайтирилади (чунки 480 000 сўм ЯСТ суммасининг ярмидан кам), 860 000 сўм тўланиши керак.

2-МИСОЛ. Сиз кейинчалик экспортга ва маҳаллий бозорда реализация қилиш учун 20 млн сўмга (ҚҚСни ҳисобга олмаганда) товар сотиб олдингиз. Харид қилинган товар бўйича ҚҚС 4 млн сўмни ташкил этди. Ушбу товарнинг 20%и маҳаллий бозорда ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда 6 млн сўмга сотилди, 80%и эса 21 млн сўмга (сўм эквивалентида) экспортга реализация қилинди. Бунда чет эллик ҳамкор фақат 15 млн сўм тўлади.

Оборот бўйича ҚҚС суммасини аниқлаймиз:

6 000 000 х 20% + 21 000 000 х 0% = 1 200 000 сўм.

Ҳисобга киритиладиган ҚҚСни ҳисоблаймиз:

4 000 000 х 20% (маҳаллий бозорда реализация қилинган товар) + 4 000 000 х 80% х 15 / 21 (21 млн дан 15 млн ни чет эллик ҳамкор тўлади, фақат ушбу улушда ҚҚСни экспорт қилинадиган товар бўйича ҳисобга қабул қилиш мумкин) = 3 085 714 сўм.

Бюджетга тўланадиган ҚҚС 0 га тенг, чунки ҳисобга олинадиган сумма ҳисоблаб ёзилган ҚҚС суммасидан ошади (1 885 714 сўм миқдоридаги фарқ СКнинг 227-моддасига кўра келгусида ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базани камайтиради).

ЯСТ:

(6 000 000 + 21 000 000) х 5% = 1 350 000 сўмни ташкил этади.

3-МИСОЛ. Сиз кейинчалик экспортга ва маҳаллий бозорда реализация қилиш учун 20 млн сўмга (ҚҚСни ҳисобга олмаганда) товар сотиб олдингиз. Харид қилинган товар бўйича ҚҚС 4 млн сўмни ташкил қилди. Ушбу товарнинг 80%и маҳаллий бозорда ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда 24 млн сўмга сотилди, 20%и эса экспортга 6 млн сўмга (сўм эквивалентида) реализация қилинди. Бунда чет эллик ҳамкор фақат 3,6 млн сўм тўлади.

Оборот бўйича ҚҚС суммасини ҳисоблаймиз:

24 000 000 х 20% + 6 000 000 х 0% = 4 800 000 сўм.

Ҳисобга киритиладиган ҚҚС:

4 000 000 х 80% (маҳаллий бозорда реализация қилинган товар) + 4 000 000 х 20% х 3,6 / 6 (6 млн дан 3,6 млн ни чет эллик ҳамкор тўлаган, фақат ушбу улушда ҚҚС экспорт қилинаётган товар бўйича ҳисобга қабул қилиниши мумкин) = 3 680 000 сўм.

Бюджетга тўланадиган ҚҚС:

4 800 000 – 3 680 000 = 1 120 000 сўм.

ЯСТ суммаси:

(24 000 000 + 6 000 000) х 5% = 1 500 000 сўм.

ЯСТ 750 минг сўмга камайтирилади. 1 120 000 сўм ЯСТ суммасининг ярмидан кўплиги сабабли 750 000 сўм тўланиши керак.

 

Мисолларда ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олмаганмиз. Шунингдек барча оборотларга қўшилган қиймат солиғи солинади деб фараз қилганмиз.

 

Татьяна САФАРОВА, «FABA-Expert» МЧЖ.

Прочитано: 2436 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика