Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 36 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Йилда бир марта қайта ҳисоб-китоб

Биз ходимамизга болани 2 ёшга тўлгунгача парвариш қилиш нафақаси тўлаймиз. Энг кам иш ҳақи оширилган тақдирда биз тўловни қайта ҳисоб-китоб қилишимиз керакми?

 

– Йўқ, қайта ҳисоб-китоб қилиш керак эмас. Президентнинг 26.12.2012 йилдаги ПФ-4491-сон Фармонига кўра 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб нафақа ҳисоб-китоби учун йил бошида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдори қўлланади (илгари нафақа ҳисоблаб ёзилган ойда амал қилган энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинган).

2014 йил 1 сентябрдан энг кам иш ҳақининг миқдори кўпайганлигига қарамай, нафақа ҳисоб-китобида бу акс этмайди ва у йил бошидаги миқдорда тўланади. Фақат 2015 йил 1 январдан бошлаб нафақа миқдори ўша пайтда энг кам иш ҳақи миқдорининг ошишини ҳисобга олган ҳолда кўпайиши мумкин.

Шуни эслатиб ўтамизки, бола парваришлаш учун нафақа, парваришланаётган болалар сонидан ва мазкур нафақани олувчи шахснинг меҳнат стажидан қатъи назар, ҳар ойда ўрнатилган ЭКИҲнинг 200 фоизи миқдорида тўланади (Ишлаётган оналарга болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг1 2-банди).

 

1МАИМҚВ ва МВнинг АВ томонидан 14.03.2002 йилда 1113-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз

Прочитано: 849 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика