Norma.uz

Бир иш жойидан бошқасига ўтиш қоидалари

Қонун ҳужжатларида ҳомиладор аёлларга бериладиган қўшимча кафолатлар ва имтиёзлар назарда тутилган. Ҳомиладорлик бошланганда ходиманинг аризасига кўра ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш меъёрлари камайтирилади ёки у ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсир кўрсатмайдиган бошқа ишга ўтказилади. Бундай ўтказишни қандай қилиб тўғри амалга оширса бўлади?

 

– Меҳнат кодексининг (МК) 226-моддаси биринчи қисмига кўра тиббий хулосага ва аризасига мувофиқ ҳомиладор аёлни унинг аввалги ишидаги ўртача ойлик иш ҳақини сақлаган ҳолда ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказиш учун қуйидаги бюрократик таомилларни бажариш лозим.

Биринчидан, ходима ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган* бошқа ишга ўтказиш илтимос қилинган ёзма ариза бериши керак. Бунинг учун мурожаатга илова қилинадиган тегишли тиббий хулоса асос бўлади. Одатда ходима ўтказишларини сўраётган аниқ иш (лавозим)ни кўрсатмаган ҳолда умумий илтимосини баён қилади. Бироқ аёл аниқ ишни кўрсатиши ҳам мумкин.

Иккинчидан, белгиланган тартибда иш берувчида ходиманинг аризаси ва тиббий хулоса рўйхатдан ўтказилиши керак. Масалан, ходимларнинг аризалари ва тиббий ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш журналларида.

Учинчидан, ходимани ўтказиш мумкин бўлган иш жойи (лавозим)ни белгилаш керак. У саломатлиги ҳолатига нохуш таъсир кўрсатмаслиги керак. Агар ходима ўз аризасида айнан қайси ишга ўтказишни илтимос қилмаган бўлса, унга иш жойини таклиф этиш лозим. Ходимани аниқ ишга (лавозим)га ўтказиш учун унинг розилигини олиш керак.

Агар ўтказиш масаласини дарҳол ҳал этиб бўлмаса, бўлажак онани ўртача иш ҳақини сақлаган ҳолда ишдан озод этиш лозим. МКнинг 226-моддаси иккинчи қисмига кўра ҳомиладор аёлга ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан холи бўлган иш берилгунга қадар, у ана шу сабабдан ишга чиқмаган барча иш кунлари учун иш берувчининг маблағлари ҳисобидан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этилиши лозим.

Агар ўзининг дастлабки аризасида ходима аниқ иш (лавозим)га ўтказишни сўраган бўлса ва бундай ишга ўтказишнинг имкони бўлса, унга ана шу ишни (лавозим)ни таклиф этиш керак.

Иккала ҳолда ҳам таклиф этилаётган лавозимга доир мансаб йўриқномаси, иш вақти ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари (штат жадвали, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомда) тасдиқланиши керак. Бошқа ишга ўтказиш тўғрисида ёзма таклиф расмийлаштирилади, одатда унда таклиф этилаётган иш (лавозим) бўйича меҳнат қилиш шартлари баён этилади, ходима бошқа ишга ўтиш тўғрисида қарор қабул қилиши учун бўлғуси меҳнат мажбуриятлари билан танишиб чиқишини кўзлаб унга мансаб йўриқномаси нусхаси илова қилинади. Ходима танлаб олиши учун турли лавозимлар таклиф қилиниши мумкин.

Таклиф 2 нусхада расмийлаштирилади ва иш берувчида белгиланган тартибда, масалан, ходимларга берилган хабарномалар ва таклифларни рўйхатга олиш журналида рўйхатдан ўтказилади. Унинг бир нусхаси ходимага топширилади. Иш берувчида қоладиган иккинчи нусхага ходима таклиф билан танишганлиги, бир нусхасини олганлиги тўғрисида ёзувни қайд этади, олинган санани қўяди, имзо чекади. Агар ходима унга таклиф этилган ишга ўтишга рози бўлса, у иш берувчининг таклифига «розилик бергани ҳақида ёзув»ни қайд этиши ёки бошқа ишга ўтишга розилиги тўғрисида ариза ёзиши мумкин, ариза иш берувчида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.

Ходима таклифни олиш, у билан танишиш, ўз имзосини қўйишдан бош тортган тақдирда тегишли далолатномани тузиш тавсия этилади, уни тузувчи ва ходима бош тортишига гувоҳ бўлган ходимлар имзо қўйиб тасдиқлайдилар. Далолатнома иш берувчида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.

Тўртинчидан, ходимани янги лавозим бўйича мансаб йўриқномаси, унинг янги меҳнат фаолияти билан боғлиқ бошқа локал меъёрий ҳужжатлар билан тилхат олган ҳолда таништириш керак. Бундай таништириш тартиби қонун билан белгиланмаган. Амалиётда унинг турли вариантлари мавжуд.

Локал меъёрий ҳужжатга варақлар тикиш мумкин, ходимлар ҳужжат билан танишганликларини тасдиқловчи имзоларини ва танишган санани қўядилар.

Баъзилар локал меъёрий ҳужжатлар билан таништирганликни қайд этувчи журналларни юритадилар. Уларда ходим таништирилган ҳужжат қайд этилади, у ўзининг имзоси ва санаси билан ушбу далилни тасдиқлайди.

Локал меъёрий ҳужжатлар билан таништиришнинг муайян тартиби ҳужжатнинг ўзида белгиланиши ҳам мумкин.

Бешинчидан, ходимани унинг ўртача иш ҳақини сақлаган ҳолда бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ  (фармойиш) чиқариш талаб этилади. Унда бошқа ишга ўтказиш муддати, янги иш ва лавозимнинг номи, бошқа ишга ўтказиш сабаблари ва ходим бошқа ишга ўтказилган деб ҳисобланадиган санани кўрсатиш лозим (МКнинг 96-моддаси учинчи қисми). Бундан ташқари, унда янги жойдаги меҳнатига тўланадиган ҳақ аввалги иши (лавозими)даги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги кераклиги тўғрисида кўрсатма бўлиши керак. Бундай буйруқ чиқариш учун ариза ва тиббий хулоса асос бўлади (МКнинг 96-моддаси тўртинчи қисми). Кейин буйруқни (фармойишни), масалан, буйруқлар (фармойишлар)ни рўйхатга олиш журналида рўйхатдан ўтказиш керак.

Олтинчидан, ходимани буйруқ (фармойиш) билан албатта тилхат олган ҳолда таништириш лозим.

Ва, еттинчидан, меҳнат дафтарчасига ходимани вақтинчалик бошқа ишга ўтказиш тўғрисидаги ёзувни, ундан бу ҳақда илтимос келиб тушган тақдирда, қайд этиш керак (МКнинг 81-моддаси учинчи қисми).


Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз. 

 

*Ҳомиладорлар учун айниқса ноқулай бўлган омилларга қуйидагилар киради:

Радиация. Рентгенолог шифокорлар ва рентген-лаборантлар иш пайтида радиация билан доимо тўқнаш келадилар;

оғир металлар тузлари, улар сирасига биринчи навбатда симоб (электр ускуналарида бўлади, металлургия, кимё, автомобиль ишлаб чиқаришида фойдаланилади) ва қўрғошин (бензиннинг баъзи русумлари, қурилиш материаллари, газлама учун бўёқларда бўлади) киради;

пестицид ва инсектицидлар – ёввойи ўтлар, замбуруғлар, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашиш воситалари таркибига кирадиган кимёвий моддалар.

Прочитано: 2525 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика