Norma.uz

Кузда таътилга чиқмоқчиман

Мен касалхонада ишлайман. Ҳар йили, таътиллар жадвалига кўра, мени ёзда таътилга чиқаришади. Мен бу пайтда эмас, кузда дам олишни хоҳлардим. Таътилни тенг меъёр­да тақсимлашнинг иложи йўқми?

Тошкент шаҳри.

 

– Йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун 6 ой ишлангандан кейин берилади. Иш йили меҳнат шартномасига биноан иш бошланган кундан эътиборан ҳисобланади. Кейинги таътиллар таътиллар жадвалига мувофиқ иш йилининг исталган вақтида берилади (Меҳнат кодексининг (МК) 143-моддаси).

Йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади. Таътиллар жадвалини тузишда иш берувчи нафақат ходимларнинг хоҳиши, балки ташкилотнинг узлуксиз ишига доир ишлаб чиқариш жараёнининг хусусиятларини ҳам ҳисобга олади.

МКнинг 144-моддаси билан ходимларнинг айрим тоифаларига ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда таътилдан фойдаланиш ҳуқуқи берилган. Уларга қуйидагилар киради:

14 ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (16 ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига;

I ва II гуруҳ ногиронларига;

1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;

18 ёшга тўлмаган шахсларга;

таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганларга (МКнинг 250-моддаси);

жамоа шартномаси, келишувида назарда тутилган бошқа тоифалар.

Ишлаётган эркакларга йиллик таътил уларнинг хоҳишларига биноан хотинларининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида берилади.

Уларнинг хоҳишлари таътиллар жадвалини тузаётганда ҳисобга олиниши керак.

Жадвалда ташкилотнинг истисносиз барча ходимлари таътиллари вақти акс эттирилиши керак. Шу сабабли таътилларни бутун йил мобайнида тенг ­меъёр­ларда тақсимлаш керак.

Тасдиқланган таътиллар жадвали иш берувчи учун ҳам, ходимлар учун ҳам мажбурийдир. Уни ходимларнинг эътиборига етказиш керак. Жадвални ўзбошимчалик билан ўзгартириш мумкин эмас.

Таътил бериш вақти ҳақида ходим таътил бошланишидан камида 15 кун олдин хабардор қилиниши керак.

Бироқ, агар корхонада таътилдан ўзи учун қулай бўлган вақтда фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар кўп бўлса, бундай имтиёзларга эга бўлмаган уларнинг ҳамкасбларига улар учун қулай бўлган вақтда навбати билан дам олишни ёки таътилни қисмларга бўлишни таклиф қилиш мумкин.

Агар ходим жадвал бўйича таътилга чиқа олмайдиган сабаблар вужудга келса, таътил вақти ходим билан иш берувчининг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин (МКнинг 144-моддаси).

Шу тариқа, кузда таътил олиш учун сиз иш берувчига ариза билан мурожаат қилишингиз лозим. Аризанинг рад этилиши устидан шикоят қилиш имкониятига эга бўлиш учун уни таътиллар жадвали тузилгунча тақдим этган маъқул, чунки йиллик асосий таътил иккинчи ва ундан кейинги иш йиллари учун таътиллар жадвалига мувофиқ иш йилининг исталган вақтида берилади (МКнинг 143-моддаси).

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,

эксперт-юристимиз.

 

Прочитано: 950 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика