Norma.uz

Нафақа олиш учун

Муомалага лаёқатсиз деб топилган болаликдан II гуруҳ ногиронига пенсияни қандай қилиб расмийлаштириш мумкин?

Грушин.

Чирчиқ шаҳри.

 

– Болаликдан ногиронларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 7.04.2011 йилдаги 107-сон Қарорига 1-илова) кўра нафақа тайинланиши учун уни олиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан сўнг бирор-бир муддат билан чеклашсиз, исталган вақтда мурожаат қилиш мумкин.

Нафақа тайинлаш ва тўлаш Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади.

Нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза (кейинги ўринларда – ариза) муомалага лаёқатсиз деб эътироф этилган 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийси томонидан яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ногирон паспортининг нусхаси;

ариза берган ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомийнинг паспорти нусхаси.

Фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий томонидан ариза билан мурожаат қилинганда туман (шаҳар) ҳокимининг фарзандликка олиш, васийлик ёки ҳомийликни белгилаш тўғрисидаги қарорининг нусхаси ҳам тақдим этилади.

Пенсия жамғармаси бўлими аризага тиббий-меҳнат эксперт комиссиясидан олинган ногиронни тиббий текшириш далолатномасидан кўчирмани илова қилади. Ариза берувчига ариза қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар қабул қилинганлиги ҳақида тилхат берилади.

Ариза у тушган кундан бошлаб 10 кундан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.

Нафақа барча зарур ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда мурожаат қилинган кундан бошлаб тайинланади. Нафақа Пенсия жамғармаси бўлими томонидан 16 ёшдан катта болаликдан ногироннинг, унинг ота-онаси, фарзандликка олувчиси, васийси ёки ҳомийсининг яшаш жойи бўйича тўланади.

Нафақаларни тўлаш ҳар ойда Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан белгиланган муддатларда, бироқ жорий тўлов ойидан кечикмай амалга оширилади.


Мавзувий сонни Елена ЕРМОХИНА олиб боради.

 

Прочитано: 988 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика