Norma.uz

Муддатга амал қилиш керак

Муассасамизда муддатли меҳнат шартномасига кўра пенсионер (67 ёшли) ишлайди. Шартноманинг муддати тугади, мен эса уни бу ҳақда огоҳлантирмаган эдим. Директор у билан шартномани узайтиришни хоҳламаяпти. Ходим норозилик билдирмоқда, у бундан кейин ҳам ишламоқчи. Бундай вазиятда нима қилиш керак?

О.Латипова,

кадрлар бўлими ходими.

Тошкент шаҳри.

 

– Меҳнат кодексининг (бундан кейин – МК) 105-моддаси талабларига кўра муддатли меҳнат шартномаси муддати тугаши билан бекор қилинади.

Агар муддат тугагандан кейин ҳам меҳнатга оид муносабатлар давом этаверса ва тарафлардан бирортаси 1 ҳафта давомида унинг бекор қилинишини талаб қилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга узайтирилган деб ҳисобланади.

Мазкур меъёр императив ҳисобланади ва кенгайтириб талқин этилмайди.

Шу тариқа, сиз меҳнат шартномасининг муддати тугаганидан кейин 7 кун мобайнида унинг муддати тугаши муносабати билан МКнинг 105-моддасига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқаришингиз керак. Акс ҳолда пенсионер билан меҳнат шартномасини фақат умумий асосларда, яъни МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 7-банди бўйича – қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда, ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан бекор қилиш мумкин бўлади.

Бироқ, меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисида буйруқ чиқараётганда сиз қонун ҳужжатларида белгиланган бир қатор таомиллардан ўтишингиз лозим, яъни:

меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни камида 2 ой олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириш шарт (МКнинг 102-моддаси биринчи қисмининг 1-банди);

ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан огоҳлантириш муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсация билан алмаштирилиши мумкин (МКнинг 102-моддаси иккинчи қисми);

башарти жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, бундай розиликни олиш (МКнинг 101-моддаси);

ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш (МКнинг 109-моддаси);

меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга тегишли иш ҳақи тўлаш (МКнинг 110-моддаси);

фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пуллик компенсация тўлаш (МКнинг 151-моддаси).

Шуни ҳам эслатиб ўтиш лозимки, МКнинг 100-моддаси иккинчи қисмининг 7-бандига мувофиқ меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда ходимлар МКнинг 67-моддасида белгиланган моддий мадад бериш учун белгиланган қўшимча кафолатлардан фойдаланмайдилар.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 845 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика