Norma.uz

Икки иш – битта стаж

Мен бир ташкилотда бухгалтер бўлиб ишлайман, бошқасида эса фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича баъзи хизматларни кўрсатаман. Пенсияни ҳисоблаб чиқаришда фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича иш стажи ҳисобга олинадими? Стажга меҳнат шартномаси эмас, балки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома эканлиги таъсир кўрсатадими?

Сайёра И.,

Тошкент шаҳри.

 

– Аввало ушбу далилни қайд этиб ўтамизки, Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарорига 1-илова) 36-бандига кўра бир даврнинг ўзида бир нечта ташкилотда бажариладиган иш (сизнинг ҳолатда бир ташкилотда меҳнат шартномаси бўйича ва бошқасида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича) пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига икки марта ҳисобга олинмайди. Пенсияни ҳисоблаб чиқиш учун иш стажига пенсия тайинлаш учун мурожаат қилганнинг хоҳишига кўра фақат бир давр қўшиб ҳисобланади.

Шартнома шаклига келсак, бу иш стажига таъсир кўрсатмайди. Кўрсатилган Низомнинг 35-бандига кўра пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса, қўшиб ҳисобланади.

Пенсияни ҳисоблаб ёзиш учун иш ҳақи таркибига Солиқ кодексининг 172-моддасида кўрсатилган, суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар киритилади.

Кўрсатилган моддага мувофиқ иш берувчи билан меҳнатга оид муносабатларда бўлган ва тузилган меҳнат шартномасига (контрактига) мувофиқ ишларни бажараётган жисмоний шахсларга ҳисобланадиган ва тўланадиган барча тўловлар, шунингдек предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўлган фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномаларга мувофиқ тўловлар (жисмоний шахсларнинг якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган, қатъий белгиланган солиқ солинадиган даромадлари бундан мустасно) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб эътироф этилади.

Шу тариқа, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақига меҳнат шартномасига кўра иш ҳақингиз ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича тўловлар киради. Бироқ, шунга эътибор бериш лозимки, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун пенсия тайинланадиган санада қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг 8 бараваридан ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи қабул қилинади.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,
эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1054 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика