Norma.uz

Пенсияга – мудадатдан олдин

Мен 58 ёшдаман. Штат қисқариши муносабати билан мен билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Ҳозирданоқ пенсияга чиқишим мумкинми?

 

– Пенсия қонунчилигида ёшга доир пенсия муддатидан аввал тайинланиши назарда тутилади.

Бунинг учун тегишли ёшга етиш, муайян стажга эга бўлиш ва ишсиз деб эътироф этилиш зарурдир. Ушбу қоидалар «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон) 14-моддаси билан тартибга солинади, унда айтилишича, ходимлар сонининг (штати) ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:

эркаклар – 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар – 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Меҳнат кодексининг 60-моддаси, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг (13.01.1992 йилдаги 510-XII-сон, 1.05.1998 йилдаги 616-I-сон Қонун таҳририда) 3-моддасига мувофиқ 16 ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли шахслар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно) ишсиз деб эътироф этилади.

Ишсизлик мақомини олиш учун маҳаллий меҳнат органларига ишга жойлашишда кўмак беришларини ва иш қидирувчи сифатида рўйхатдан ўтказишларини сўраб мурожаат қилиш лозим.

Прочитано: 2214 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика