Norma.uz

Ким ҳақлию, ким айбдор?

Мен умумтаълим мактабида ўқитувчи бўлганман, 1994 йили 50 ёшимда пенсияга чиқдим (яъни белгиланган ёшдан 5 йил олдин), умумий стажим 35 йил. Менга пенсияни 55% + 10% (35 – 25 йиллик стаж учун) қилиб ҳисоблашди. Имтиёзли пенсия даври тугаганидан кейин менга ёшга доир пенсияни 55% + 15% (35 – 20 йиллик стаж учун) қилиб ҳисоблаб ёза бошлашди. 2014 йил августда хатога йўл қўйилганлиги, менга 55%га қўшимча 10% миқдорида тўлов қўшилиши кераклигини айтишди. Бунда мендан 2 млн сўм миқдоридаги умумий ортиқча тўловни 2004 йилдан 2013 йилгача бўлган давр учун ушлашяпти. Пенсия жамғармасининг ҳаракатлари тўғрими?

Ефремова.

Тошкент шаҳри.

 

– Сизнинг ҳолатда Пенсия жамғармасининг ҳаракатлари қонуний. «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон) 65-моддасига кўра пенсиялардан ушланмалар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг қарорига биноан ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида қилиниши мумкин. Пенсиядан ушланмалар миқдори пенсионерга тўланиши лозим бўлган пулдан ҳисоблаб чиқарилади. Ҳар ойлик ушланмалар миқдори пенсиянинг 50%идан ошиши мумкин эмас.

Пенсияга чиққан пайтингизда, Қонуннинг 12-моддасига асосан, 2011 йилгача ўқитувчилар ва маорифнинг бошқа ходимлари махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда умумбелгиланган ёшни 5 йилга камайтирган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга эдилар.

Қонуннинг 26, 27-моддаларига, Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарорига 1-илова) 106–108-бандларига мувофиқ пенсия миқдори иш стажи даврига боғлиқ бўлади ва:

пенсиянинг базавий миқдоридан;

иш стажи учун пенсия оширилишидан;

пенсияга устама ҳақлардан шаклланади.

Ёшга доир пенсия учун базавий миқдор ўртача ойлик иш ҳақининг 55%ини ташкил этади.

Пенсия тайинлаш учун талаб қилинадигандан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун базавий миқдор 1%га оширилади.

Сизда 35 йиллик стаж борлигини ҳисобга олиб, ҳисоб-китоб 25 йил учун ўртача ойлик иш ҳақининг 55%и (базавий) ва базавий миқдордан ортиқча 10% (ҳар бир тўлиқ йил стажи учун 1%)дан келиб чиқиб амалга оширилган.

Сиз учун қайта ҳисоб-китоб қилинганда 55% (базавий) ва базавий миқдордан ортиқча 15% ҳосил бўлган.

Пенсия жамғармасининг хатоси қуйидагидан иборат. Ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин ишланган вақт пенсия ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди. Ёшга доир пенсия эртароқ муддатдан бошлаб тайинланганда стаж пенсия тайинланган кунгача ҳисобга олинади (кўрсатилган Қонуннинг 37-моддаси бешинчи қисми; Низомнинг 37-банди тўртинчи хатбошиси).

Умумий белгиланган ёш камайтирилган ҳолда ёшга доир пенсия тайинланган шахсга у умумий белгиланган ёшга тўлганлиги муносабати билан пенсия миқдори қайта ҳисоблаб чиқилмайди (Низомнинг 155-банди).

Шу тариқа, пенсиянгизни қайта ҳисоб-китоб қилмасликлари ва пенсия тайинланганидан кейинги йилларни стажга қўшмасликлари керак эди.

 

*Молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 31 июлдаги ПФ-4639-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони бўйича пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (АВ томонидан 18.08.2014 йилда 2611-сон билан рўйхатдан ўтказилган) «Норма маслаҳатчи»нинг 26.08.2014 йилдаги 34 (475)-сонидаги ҳужжатлар пакетида эълон қилинган.

Прочитано: 2401 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика