Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 36 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ЁШЛАР МАРКАЗИ ЛИЦЕНЗИЯСИЗ ФАОЛИЯТ ЮРИТАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2014 йилдаги 232-сон Қарори билан Ёшлар маданият ва санъат марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди.

Марказга тегишли лицензия олмасдан Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш; ноширлик фаолияти; таълим фаолияти; аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш; аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, прокатга бериш; фонограммаларни тайёрлаш; туризм фаолияти билан шуғулланишга рухсат берилди.

Марказ юридик шахс ҳисобланиб, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги муассислигида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилади. Марказ Ёшлар ижод саройи биносида жойлаштирилади.

 

ИШОНЧЛИ ВАКИЛЛАР АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИЛАДИ

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори (АВ томонидан 14.08.2014 йилдаги 2610-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказиш* Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази томонидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан биргаликда ҳар йили амалга оширилади.

Комиссия аъзолари сони камида 7 кишидан иборат бўлиши керак.

Аттестациядан ўтказиш муддатлари, жадвали ва шакли аттестация комиссияси томонидан белгиланади ва аттестация комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.

Давлатнинг ишончли вакиллари аттестация гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугашидан 1 ой олдин Марказ томонидан аттестациядан ўтказилишлари тўғрисида хабардор қилинади. Янги тайинланган давлатнинг ишончли вакиллари камида 1 йилдан кейин аттестациядан ўтказилади.

Низом билан аттестациядан ўтадиганларга қўйиладиган умумий талаблар белгиланган. Шунингдек аттестация комиссияси мажлисини ўтказиш ва қарор қабул қилиши тартиби батафсил ёритилган.

Аттестация комиссияси қароридан норози бўлган давлатнинг ишончли вакиллари аттестация ўтказилган кундан бошлаб 10 кун муддат мобайнида Марказга мурожаат қилишлари мумкин. Марказ мурожаат келиб тушган кундан эътиборан 7 иш куни мобайнида аттестация комиссияси йиғилишини қайта чақирилишини таъминлайди. Қайта чақирилган аттестация комиссиясининг қарори узил-кесил ҳисобланади ва унинг устидан шикоят қилиш мумкин эмас.

Қарор «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 18.08.2014 йилдаги 33 (637)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИДАГИ БОЖХОНА КУЗАТУВИ ТЎҒРИСИДА

Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг қарори (АВ томонидан 22.08.2014 йилда 1278-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Автомобиль йўллари бўйича ташиладиган товарларнинг божхона кузатуви тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Товарлар ва транспорт воситаларининг божхона кузатуви божхона кузатуви гуруҳи томонидан, кузатиб бориладиган автотранспорт воситаларининг (турига қараб) ҳаракатланиши мумкин бўлган йўналишлар бўйича ҳамда юкларни белгиланган жойга етказиб бериш (йирик габаритли ва хавфли юклар, шунингдек йирик габаритли ва оғир транспорт воситаларини ташишдан ташқари) учун қисқа йўллар орқали амалга оширилади. Шуни эслатиб ўтамизки, илгари товарларни ва транспорт воситаларини божхона кузатуви божхона кузатуви гуруҳи томонидан, Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги билан келишилган йўналиш бўйича амалга ошириларди.

Кузатув муддатларига ҳам тузатишлар киритилди. Эндиликда товарлар ва транспорт воситаларини божхона кузатуви жўнатиш божхона постида божхона расмийлаштируви тугагандан сўнг 6 соатдан (илгари – 12 соат эди) кечикмасдан бошланиши керак.

Агар бир йўналиш бўйича ҳаракатланадиган транспорт воситаларини сони 20 тага (илгари – 10 та эди) етса, божхона кузатуви зудлик билан бошланади.

Ҳужжат билан бошқа бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

Қарор «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 25.08.2014 йилдаги 34 (638)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни
эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

 

*Давлатнинг хўжалик жамиятларидаги ишончли вакиллари тўғрисида низомга (ВМнинг 19.04.2003 йилдаги 189-сон Қарорига 2-илова) мувофиқ давлатнинг ишончли вакиллари улардаги давлат улуши 25 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида давлат улуши инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари (юридик шахслар) бошқарувига берилган вақтгача тайинланадилар. Улар 1 йилдан кўп бўлмаган муддатга, ушбу муддатни узайтириш имконияти билан тайинланадилар.

Прочитано: 2030 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика