Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 32-33 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Фақат турист розилиги билан

Биз туроператор хизматларидан фойдаланишга қарор қилдик. Турни танладик ва ҳақини тўладик. Бироқ жўнашга бир ҳафта қолганда туроператор шартлашилган тур қийматининг оширилганлигини маълум қилди. Шунда биз шартномани бекор қилишга қарор қилдик, бироқ бизга ҳамма ҳақлар тўлаб бўлингани, биз фақат қўшимчасини тўлашимиз шартлигини айтишди. Туроператорларнинг ҳаракатлари тўғрими?

 

– Судга мурожаат қилмасдан туристик йўлланмадан воз кечиш ҳуқуқини туристга Фуқаролик кодекси, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (26.04.1996 йилдаги 221-I-сон) ва «Туризм тўғрисида»ги (20.08.1999 йилдаги 830-I-сон) қонунлар беради.

«Туризм тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ туристик фаолият субъекти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристларга хизматлар кўрсатиш пайтида туристнинг розилиги билан ҳамда бу хусусда тур бошланишидан камида 20 кун олдин туристни хабардор қилиш шарти билан турнинг шартлашилган қийматини ошириш ҳуқуқига эга.

Бунга қўшилмаган тақдирда турист, агар турнинг умумий қиймати ошиши унинг шартлашилган қийматидан ортиб кетса, туристик фаолият субъектига етказилган зарарнинг ўрнини қопламасдан шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга («Туризм тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси).

 

Елена ЕРМОХИНА, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 668 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика