Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 32-33 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Таклиф қилмоқчиман

Маълумки, Ўзбекистон Республикасида қонунларни Олий Мажлис қабул қилади. Ким Олий Мажлиснинг кўриб чиқишига қонун лойиҳаларини киритиш ҳуқуқига эга? Ўзбекистон фуқароси қонунга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида таклиф билан мурожаат эта оладими?

Д.Пўлатова, М.Цой, Э.Мирҳайитов ва б.,

Гулистон шаҳридаги коллеж ўқувчилари.

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасига мувофиқ қуйидагилар қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эгалар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти;

ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси;

Қонунчилик палатаси депутатлари;

Вазирлар Маҳкамаси;

Конституциявий суд;

Олий суд;

Олий хўжалик суди;

Бош прокурор.

Ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига киритилади.

Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлмаган давлат органлари, нодавлат ташкилотлари ва фуқаролар юқорида айтилган ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун қонун лойиҳалари ёки янги қонун қабул қилиш, қонунга ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш, шунингдек амалдаги қонун ёки унинг бир қисмини кучини йўқотган деб топиш зарурлиги тўғрисида таклифлар киритишлари мумкин.

Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари уларни ўзлари ишлаб чиқаётган қонун лойиҳалари учун аcос сифатида қабул қилишлари мумкин.

Шу сабабли мазкур ҳолда муайян қонун ёки лойиҳа бўйича таклифларингиз ёки мулоҳазаларингизни ўзингиз яшаётган ёки коллежда таълим олаётган сайлов округидаги парламент депутатига топширсангиз мақбул бўлади.

 

Ленара ХИКМАТОВА,

юрист.

Прочитано: 690 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика