Norma.uz

Раҳбар учун шартнома

Акциядорлик жамияти раҳбари билан муддатли меҳнат шартномасини янги муддатга узайтириш мумкинми?

А.Тошматов,

кузатув кенгаши аъзоси. 

 

– Йўқ, мумкин эмас.

Жамиятнинг ижроия органларини ташкил этиш ва уларнинг ваколатларини муддатидан аввал бекор қилиш, агар жамият уставида ушбу масалаларни ҳал этиш кузатув кенгашининг ваколатлар доирасига киритилмаган бўлса, акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан амалга оширилади.

Жамият директорининг, жамият бошқаруви аъзоларининг, ишончли бошқарувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун (26.04.1996 йилдаги 223-I-сон, 6.05.2014 йилдаги ЎРҚ-370-сон Қонун таҳририда, бундан кейин – Қонун) ва бошқа қонун ҳужжатларида, жамият уставида ҳамда уларнинг ҳар бири жамият билан 1 йил муддатга тузадиган шартномада белгиланиб, шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинади. Шартномани жамият номидан кузатув кенгаши раиси ёки у ваколат берган шахс имзолайди (Қонуннинг 79-моддаси).

Шу тариқа, акциядорлик жамиятининг раҳбари билан 1 йил муддатга муддатли меҳнат шартномаси тузилади (Меҳнат кодексининг (МК) 76-моддаси). Бунда қонун ҳужжатлари муддатли меҳнат муносабатларини қайта расмийлаштириш ёки узайтириш имкониятини назарда тутмайди.

Шу муносабат билан муддатли меҳнат шартномасини муддати тугаши муносабати билан бекор қилиш (МКнинг 105-моддаси), тегишли буйруқ чиқариш ва меҳнат дафтарчасига ёзув қайд этиш лозим. Шундан кейин муносабатларни янги меҳнат шартномаси доирасида кейинги муддатга расмийлаштириш керак.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 874 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика