Norma.uz

Ҳақ тўланмайдиган таътил – қонун бўйича

Мен Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга кирдим. Бироқ ширкат хўжалигимизнинг раҳбари ва кадрлар инспектори мени кириш имтиҳонлари даврида навбатдаги меҳнат таътилини олишга мажбур қилишди. Улар тўғри иш қилишдими?

Феруза Д.

Фарғона вилоятининг Бувайда тумани. 

 

– Уларнинг ҳақ эмасликлари аниқ. Меҳ­нат кодексининг 254-моддасига кўра, кириш имтиҳонлари топширишга рухсат этилган ходимларга олий ўқув юртларига кириш учун камида 15 календарь кун муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади, ўқув юртлари жойлашган ерга бориш ва қайтиб келиш вақти бу ҳисобга кирмайди.

Шу сабабли сиз меҳнат таътилингиздан навбатга ва ўз хоҳишингиз бўйича муддатларга мувофиқ бошқа мақсадлар (саёҳат, санаторийда даволаниш, тадбирлар ўтказиш ва бошқа) учун ҳам фойдаланишга ҳақлисиз.

 

* * *

 

Корхонамизнинг аҳволи яхши эмас: катта буюртмалар йўқ, тегишинча, сезиларли даромадлар ҳам олмаяпмиз. Яқинда участка бошлиғи мени оғзаки буйруқ билан иш ҳақи сақланмайдиган таътилга жўнатиб, буюртма бўлса чақиришларини, агар бундай тартиб ёқмаса – ўз хоҳишим билан ишдан бўшашим мумкинлигини айтди! Мен бундай таътил – ишламаслик ҳолатида қанча муддат бўлишим мумкин ва менга қандай ҳақ тўлашлари керак?

М.Галяутдинов,
токарь.

Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри. 

 

– Ҳақиқатан ҳам бир қатор ҳолларда корхонанинг молиявий-иқтисодий аҳволи ёмонлашиши муносабати билан иш ҳақи сақланмайдиган «мажбурий» таътиллар берилади.

Бироқ таътил тўғрисидаги буйруқнинг ҳеч қандай оғзаки шакллари бўлмайди, буни Меҳнат кодекси (МК) «Дам олиш вақти» деб номланган VIII бобининг 2-«Таътиллар» параграфи қатъиян тартибга солади. Бунинг устига, ҳақ тўламайдиган таътил тўғрисидаги буйруқ билан сиз имзо чекиб таништирилишингиз керак. Буйруқда ўзаро келишилган (иш берувчи ва сиз ўртангиздаги) муддатлар ва бундай таътилнинг давомийлиги қайд этилиши керак.

Агар корхона маъмурияти ходимнинг айбисиз бекор туриб қолиш юз берганлигини тан олса, МКнинг 159-моддасига кўра, сизнинг ўртача иш ҳақингиз сақланади.

Яна бир маслаҳат. Агар ишдан бўшашни ва ўз иш жойингизни йўқотишни хоҳламасангиз, ўз хоҳишингиз билан ишдан бўшашга ариза ёзманг, сизни бунга мажбур қилишга ҳеч кимнинг ҳуқуқи йўқ!

 

Маъруф УСМОНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2663 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика