Norma.uz

Қарзга ботган квартирамни ижарага бераман

Кўп квартирали уйдаги квартирани ижарага олдим. Унинг бекаси билан тўлов суммасини келишдим. Бундан ташқари, мен оилам истеъмол қилган коммунал ресурслар (сув, иссиқлик, газ, электр энергияси) учун тўловларни амалга оширишим керак. Квартирада яшаш учун тўловни 3 ой учун олдиндан тўлаб қўйдим.

Шундан бери квартира бекасини кўрмайман. Бизнинг олдимизга эса деярли ҳар куни ХУМШ ходимлари ва коммунал хизматларни етказиб берувчилар шикоят қилиб келишади. Маълум бўлишича, ушбу квартиранинг қарзи катта экан, биздан уни сўндириб, кейин ушбу суммани яшаш учун тўловдан ушлаб қолишни талаб қиляптилар.

Бундай вазиятда қандай йўл тутиш керак? Кейинчалик бундай вазиятдан қутула оламизми?

Р.Зокиров.

Тошкент шаҳри.

 

– Квартира соҳибаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган турар жойни ижарага бериш тартибини бузганлиги туфайли муаммо вужудга келган. Қоидага кўра ижарага берувчи билан ижарага олувчи ўртасида албатта турар жойни ижарага бериш шартномаси тузилиши ҳамда у нотариал тасдиқланиши керак эди. Агар бу иш қилинмаган бўлса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1591-моддасига мувофиқ квартира мулкдорига энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солинади. Шартномада тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан коммунал хизматларга тўловлар ва умумий мол-мулкни сақлашга бадалларни тўлаш учун ким жавобгарлиги қайд этилиши керак.

«Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонуннинг (12.04.2006 йилдаги ЎРҚ-32-сон) 30-моддаси билан белгиланишича, мулкдорнинг ўзига қарашли жойдан фойдаланмаслиги ёхуд умумий мол-мулкдан фойдаланишдан воз кечиши уни умумий харажатларда тўлиқ ёки қисман иштирок этишдан озод қилмайди. Жой мулкдори ўзининг умумий харажатлардаги иштироки бўйича мажбуриятини ижара (аренда) шартномаси асосида жойни ижарага (арендага) олувчига ўтказиши мумкин. Квартира мулкдори мажбурий бадаллар ва тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлар ижарага олувчига ўтказилганлиги тўғрисида ширкатни хабардор қилиши шарт. Агар бу иш қилинмаган бўлса, бадаллар киритиш ва коммунал хизматлар учун тўловларни тўлаш, шу жумладан уларга доир мавжуд қарзни сўндириш учун бутун жавобгарлик квартира мулкдорининг зиммасида бўлади.


Мавзувий сонни Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 3776 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2014-08-29 21:05:40, Гость_МДТ:
Рахмат, бу савол ва жавоблар кўпроқ бўлса дейман. Муттахамларга алданиб қолмаслик учун давлат шу томондан алданиб қолганларга ёрдам берса, масалан арендага берган шахсни топишга давлатни қурби етади, арендага олувчи билмаган бўлса шунга давлат муттахамни топишга ёрдам берсин, кўмаклашсин, ана ўшанда фуқарони хуқуқини ҳимоя қилган бўлади. .

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика