Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 32-33 / Матбуот конференцияси

Ҳар қарич ер ардофда

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида бўлиб ўтган матбуот конференциясида журналистларга мамлакатимиз Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари мақсади, моҳияти ва амалий аҳамияти юзасидан кенг тушунтириш берилди.

Жумладан, журналистларга Президентнинг «Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (3.07.2014 йилдаги ПҚ-2200-сон, бундан кейин матнда Президент Қарори деб юритилади) ва Вазирлар Маҳкамасининг «Зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор ва паст рентабелли корхоналарнинг фойдаланилмаётган ортиқча ер ва ишлаб чиқариш майдонларини янада оптималлаштириш чоралари тўғрисида»ги (15.07.2014 йилдаги 192-сон, бундан кейин матнда Вазирлар Маҳкамасининг Қарори деб юритилади) қарорларида назарда тутилган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича гапириб берилди. Хусусан, бир қанча фойдаланилмаётган ҳамда қурилиши тугалланмаган давлат мулки объектлари, бузиб ташланадиган, шунингдек бўш ётган объектлардан фойдаланишга оид режалар ҳақида сўз юритилди.

Президентнинг Қарорига биноан объект бузиб ташланганидан кейин бўшатиб олинган ер участкалари маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг захира фондига берилади. Уларнинг ўрнида ишлаб чиқариш бинолари ҳам, ижтимоий объектлар ҳам қурилиши мумкин.

Президент Қарорида кўрсатиб ўтилган фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказиладиган оммавий савдоларга қўйишга қарор қилинди. Бундай савдолар ўтказиш тўғрисидаги ахборот Давлат рақобат қўмитаси сайтларида (gki.uz, gkitorg.uz) эълон қилиб борилади, шунингдек тадбиркорлар тез-тез кириб турадиган жойларда (ҳокимликлар, солиқ инспекцияларида) эълон йўсинида илиб қўйилади.

Тадбирда Ўзбекистоннинг турли минтақаларида жойлашган 57 та ер участкаси ҳудудида кичик саноат зоналари ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. Бу зоналар тадбиркорларга янги ишлаб чиқаришлар, хизмат кўрсатиш соҳаси ва сервис объектлари ташкил этиш учун тақдим этилади.

Президент Қарорида ташкил этиладиган кичик саноат зоналарида «Ўзбекэнерго» ДАК, «Ўзтрансгаз» АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳаларга мувофиқ зарур муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилмалар қурилишини таъминлаш вазифаси мустаҳкамлаб қўйилди.

Ўз ишлаб чиқаришини саноат зоналаридан бирининг ҳудудида жойлаштириш истагидаги тадбиркорлар вилоят (шаҳар) ҳокимлигига бизнес-режа тақдим этмоқликлари керак. Саноат зоналарида иштирок этиш учун лойиҳаларни танлаб олишнинг аниқ бир мезони йўқ, лекин лойиҳани танлашда минтақанинг талаб ва таклифи, эҳтиёжи баҳоланади.

Кичик саноат зоналари иштирокчиларига лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашда ёрдам берилади. Тадбиркорлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлардан, жумладан, тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг 2014–2016 йилларга мўлжалланган дастурига (Президентнинг 4.02.2014 йилдаги ПҚ-21-сон Қарори билан тасдиқланган) киритилган ишлаб чиқариш ташкил этилаётганда шундай имтиёзлардан фойдаланиши мумкин.

 

Ольга КИРЬЯКОВА,

ўз мухбиримиз. 

Прочитано: 2281 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика