Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 33 / Божхона

Гуручимиз хорижга чиқмайди

Экспортчи хусусий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, ҳукумат турли тақиқ ва чекловларни анча камайтирди. Бир неча йил аввал Ўзбекистондан экспорт қилиш тақиқланган товарлар рўйхати бўлар эди. У ҳозир ҳам борми? Хусусий корхона ёки якка тартибдаги тадбиркор қорақалпоғистонда етиштирилган гуручни Қозоғистонга олиб чиқиши мумкинми?

Сапарбой К.

 

– На юридик, на жисмоний шахс ушбу маҳсулотни экспорт қилишга ҳақли эмас. Экспорт қилиниши тақиқланган предметлар ва маҳсулотлар рўйхатига (Президентнинг 10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон Фармонига 4-илова) кўра республикадан ғалла маҳсулотларини (2007 йилги версиядаги ТИФ ТН бўйича коди – 10), шу жумладан гуручни олиб чиқиш тақиқланган.

Мазкур Рўйхат қабул қилинган пайтдан бошлаб унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилди, бугунга келиб у Ўзбекистондан олиб чиқиш тақиқланган 12 хил товарни ўз ичига олади. Унга қуйидагилар киради:

дон (буғдой, жавдар, арпа, сули, шоли, маккажўхори, гречиха);

нон-булка маҳсулотлари (ундан тайёрланган қандолат маҳсулотлари, пирожнийлар, ўзи ишлаб чиқарган печеньедан ташқари);

ун, ёрма;

чорва моллари, парранда;

гўшт ва овқатбоп гўшт ичак-чавоқлари, паррандаларнинг овқатбоп ичак-чавоқлари;

шакар;

салмоқли бадиий, тарихий, илмий ёки бошқа маданий қимматга эга бўлган (Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг хулосасига кўра*) қадимий буюмлар (картиналар, ҳайкаллар ва бошқалар);

ўсимлик ёғи;

чарм хом ашёси (шу жумладан ностандарти), мўйна хом ашёси, шу жумладан қоракўл хом ашёси (шу жумладан ностандарти);

рангли металлар синиқлари ва чиқиндилари;

чувитиш учун яроқли пилла, ипак хом ашёси (пишитилмаган), ипак чиқиндилари (чувитиш учун яроқсиз пилла, пиалла ипи чиқиндилари ва юмшатилган чиқиндилари);

полиэтилентерефталат (ПЭТ) чиқиндилари, кесиклари и скрапи.

 

*Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисидаги низомга қаранг (ВМнинг 23.03.1999 йилдаги 131-сон Қарорига 1-илова).

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 750 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика