Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 33 / Божхона

Йўлда қўшимча юк ортилганда

Фирмамиз юк ташиш билан, шу жумладан халқаро миқёсда ҳам, шуғулланади. Баъзан юкнинг бир қисмини Тошкентда қолдирамиз, қолган қисмини эса бошқа вилоятларга олиб борамиз. Бунда машина, одатда, юк билан тўлмайди. Сафар рентабелли бўлиши учун бориш йўналишида машинани юк билан тўлдириш мумкинми?

МЧЖ директори.

 

– Жўнатувчи божхона органидан тайинланган органга қадар товарларни автомобилда ташиш ва уларга доир ҳужжатларни расмийлаштириш таомилини Товарларни автомобиль транспортида божхона назорати остида етказиш қоидалари1 тартибга солади. Қоидаларнинг 7-бўлимига кўра товарларни уларга мувофиқ ташувчи транспорт воситалари ташиш жараёнида қайтадан қўшимча юк ортилиши, етказиб бериладиган товарлар қисман юклаб туширилиши ёки бошқа транспорт воситаларига ортилиши мумкин. Бу каби операциялар божхона омборларида ёки бошқа жойларда оралиқ божхона органларининг мансабдор шахслари иштирокида амалга оширилиши керак.

Бунда улар юкларни етказиб беришни назорат қилиш дафтарчасини жўнатувчи божхона органи назоратидан оладилар ва янгисини расмийлаштирадилар. Назорат қилиш мақсадида ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясига (ХЙТ конвенцияси)2 мувофиқ расмийлаштирилган ХЙТ дафтарчасидан фойдаланиш мумкин.

Божхона кодексининг 62-моддасига мувофиқ божхона назорати остида олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситаларининг бут сақланиши, шу жумладан божхона тўловларини тўлаш учун ташувчи жавобгар бўлади.

 

1ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 19.01.2000 йилда 875-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2Женева, 14.11.1975 йил. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 31.08.1995 йилдаги 131-I-сон Қарорига мувофиқ Конвенцияга қўшилган. Ўзбекистон Республикаси учун 1996 йил 28 мартда кучга кирган.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 592 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика