Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 33 / Божхона

Давлат фойдасига

Божхона омборида контракти ўтган йилнинг охиридаёқ имзоланган товарлар бор. Уларни Хитойдан жўнатишда ТИФ ТНнинг бир коди расмийлаштирилган, олиб киришда декларант бошқасини кўрсатган, чунки буни божхона талаб қилган. Бунда божхона божининг миқдори ўзгарган. Бунинг устига уларни ташиш биз мўлжалланганидан анча қимматга тушди. Ушбу товарларни божхонадан ўтказиш қимматга тушганлиги сабабли улар биз учун мутлақо фойдасиз бўлиб қолди. Бизга ушбу товарлардан воз кечиш мумкинлигини айтишди. Буни қандай қилиб кам харажат билан амалга ошириш мумкин? Ушбу таомил учун йиғим миқдори қанча бўлади?

К.М.

 

– Ҳақиқатан ҳам, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида «Давлат фойдасига воз кечиш» божхона режими назарда тутилган, унинг қўлланишини айрим товарларни ички бозорда реализация қилишнинг мумкин эмаслиги ёки самарали эмаслиги ёхуд уларни хорижга олиб чиқишнинг мумкин эмаслиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тақозо этади. Бу режимда шахс товарларга нисбатан бож, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда улардан давлат фойдасига воз кечади (Божхона кодексининг 38-моддаси).

Одатда бундай ҳоллар олиб чиқиш учун божхона божлари ставкаларининг анчагина ошиши билан боғлиқ бўлиб, бу импорт товарни мамлакатимизда ишлаб чиқарилган худди шундай маҳсулот билан қиёслаганда рақобатга чидамсиз қилиб қўяди. Турли усулда ташиганда транспортларнинг кутилмаганда узоқ туриб қолиши ҳам ана шундай натижага олиб келиши мумкин.

Давлат фойдасига воз кечиш божхона режими тўғрисидаги низомга (ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 8.04.1999 йилда 695-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин – Низом) мувофиқ товарларни ушбу режимга жойлаштиришга божхона органининг рухсати билан йўл қўйилади, уни олган импортчи режимни бошқасига ўзгартиришга ҳақли эмас. Ушбу режимга республика божхона чегарасидан ҳақиқатда кесиб ўтган олиб кирилаётган товарлар; Ўзбекистонга олиб кирилган ва ўзга божхона режимига жойлаштирилган товарлар; шунингдек божхона декларацияси топширилган ёки шахснинг мақсадини татбиқ этиш билан бевосита уларни олиб чиқиб кетишга боғлиқ ўзга хил ҳаракатлар амалга оширилган олиб чиқиб кетилаётган товарлар жойлаштирилиши мумкин.

Ушбу режимни эркин муомала учун чиқарилган, қайта импорт қилинаётган, мамлакатимизга олиб кириш ва ундан олиб чиқиш тақиқланган товарларга қўллаб бўлмайди.

 

РУХСАТ БЕРИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ

Шуни қайд этиш лозимки, агар товарлардан воз кечиш давлат учун қандайдир харажатларни келтириб чиқариши мумкин бўлса, уларнинг баҳоси уларни сотиш билан боғлиқ божхона органининг харажатларини қоплай олмаса, сотилиш чекланган бўлса, шунингдек божхона органида мазкур режимда жойлаштириш давлат манфаатларига зиён етказиши мумкин бўлишига етарлича асослари бўлганда божхона органи бундай рухсатномани бермаслиги мумкин.

Воз кечишни расмийлаштириш товарлар фаолият минтақасида бўлган божхона органида амалга оширилади. Бунинг учун декларант қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

товарларни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштириш чоғида Божхона юк декларациясини тўлдириш тартибига мувофиқ расмийлаштирилган божхона юк декларацияси (Низомга 1-илова);

шахснинг Низомга 2-иловада кўрсатилган шакл бўйича ёзилган аризаси;

Низомга 3-иловага мувофиқ тузилган, давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштирилган товарларни топшириш далолатномаси;

сертификат (мажбуран сертификатланадиган товарларга нисбатан);

бошқа давлат органларининг, агар товарлар ушбу органлар назоратига олинган бўлса, рухсатномаси;

юк ва товарларга оид ҳужжатлар (юкхатлар, коносаментлар, спецификациялар, ҳисобварақ-фактуралар ва ҳ.к.);

божхона расмийлаштириши ва божхона назоратининг ўтказилиши учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар.

Ҳар қандай учинчи шахслар олдида давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига оид аризанинг ҳаққонийлиги учун жавобгарлик декларант зиммасига юклатилади. Шу боис ҳам божхона органлари декларант давлат фойдасига воз кечган товарларга нисбатан учинчи шахсларнинг ҳеч қандай мулкий талабларини қондирмайдилар. Айтиш жоизки, божхона органига гаровга қўйилган товарларни бундай божхона режимида жойлаштириш тўғрисидаги аризани тақдим этиш, агар гаровга берувчи гаров тўғрисидаги шартномада уларни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштириш тўғрисида айтиб ўтган бўлса, керак эмас. Бундай шартнома гаров берувчининг аризаси шакли ҳисобланади, унинг хулосасига эса божхона органи товарларни давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштиришга рухсатнома сифатида қарайди.

Шуни билиш лозимки, божхона органи товарлардан воз кечишга рухсатнома бериш пайтида ушбу товарларга нисбатан божхона тўловлари тўланиши учун берилган банк кафолати ўз кучини йўқотади. Айни вақтда божхона тўловлари тўланишини таъминловчи гаров шартномаси бўйича гаровга оид ҳуқуқий муносабатлар ҳам тўхтатилади.

Божхона органлари товарлар ташувчиси, омборхона соҳибига ёки бошқа шахсларга ушбу товарлар давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштирилгунига қадар уларни ташиш, сақлаш, юклашга оид ва бошқа операцияларни ўтказиш билан боғлиқ ҳеч қандай харажатларни ҳам қопламайди.

 

ТЎЛОВЛАР

Товарлар давлат фойдасига воз кечиш божхона режимида жойлаштирилганда божхона божлари ва солиқлар, шунингдек божхона расмийлаштируви учун йиғимлар ундирилмайди. Бундан ташқари, товарлар ва транспорт воситалари ушбу божхона режимига жойлаштирилиши билан бир вақтда тўловчига қуйидаги пул суммалари қайтарилади:

божхона органининг депозитига божхона тўловларининг тўланишини таъминловчи сифатида киритилган суммалар;

товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимида жойлаштириш чоғида тўланган импорт божлари ва солиқларнинг суммалари;

товарларни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимида жойлаштириш чоғида тўланган экспорт божлари суммалари;

агар товарлар республика божхона ҳудудидан ҳақиқатда олиб чиқиб кетилмаган бўлса, тўланган экспорт божларининг суммалари.

Бироқ тўланган импорт божлари ва солиқлар суммалари қайтарилмайди.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 702 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика