Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 33 / Амалий бухгалтерия

Барча тушум – даромад, бироқ даромаднинг ҳаммаси тушум эмас

Молиявий ҳисобот таҳлили турлича – қўйилган вазифага боғлиқ ҳолда ўтказилади. Ундан инвестициялаш йўналишини ёки корхоналарни қўшишнинг эҳтимолий вариантларини танлаш чоғида дастлабки текшириш учун фойдаланиш мумкин. Кўпинча у бўлғуси молиявий шартлар ва натижаларни прогнозлаш дастагига айланади. Молиявий ҳисобот таҳлилини ишлаб чиқариш фаолиятини бошқариш муаммоларини аниқлаш учун ҳам, компания раҳбарияти фаолиятини баҳолаш учун ҳам қўлласа бўлади.

Таҳлил мақсадига қараб тегишли молиявий таҳлилга эътибор жамланади. Бунда унинг туридан қатъи назар тушум – юридик шахснинг асосий даромади кўрсаткичига алоҳида эътибор қаратилади.

Тушумни эътироф этиш масаласи молиявий ҳисоб назариясида энг мураккаб масалалардан бири ҳисобланиб, харажатларни белгилаш ва уларни эътироф этишга тенг. Шу сабабли ҳисоботда ушбу кўрсаткичнинг аҳамиятини кам баҳолаб бўлмайди.

 

ХАЛҚАРО СТАНДАРТ БЎЙИЧА ДАРОМАД

Молиявий ҳисобот халқаро стандартлари тушум ва умуман даромад тушунчалари ўртасидаги фарқни белгилайди. Чунончи, МҲХС бўйича Молиявий ҳисоботнинг концептуал асосларига кўра даромад бу – ҳисобот даври мобайнида активлар оқими (кирими) ёки кўпайиши ёхуд мажбуриятларнинг камайиши шаклида иқтисодий нафларнинг ўсишидир. Улар мулкдорларнинг ҳиссалари билан боғлиқ бўлмаган ўз капиталининг кўпайишига олиб келади. Ҳужжатда даромаднинг ушбу таърифи тушумга ҳам, бошқа даромадларга ҳам тааллуқлилиги аниқлаштирилади. Бироқ тушум бу – корхонанинг одатий фаолияти давомидаги маълум давр учун иқтисодий нафларнинг ялпи тушумидир. Тушум, 18-Молиявий ҳисобот халқаро стандарти (МҲХС (IAS) «Тушум»га кўра, қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

товарларни реализация қилишдан тушум;

ишлар бажариш, хизматлар кўрсатишдан тушум;

фоизлар;

дивидендлар;

роялти.

Бошқа даромадлар даромад таърифига мувофиқ келадиган ўзга моддаларда акс этади ва корхонанинг одатдаги хўжалик фаолияти давомида пайдо бўлиши мумкин. МХҲС доирасида бундай тушумлар бошқа битимлар натижаси бўлиб, улар тушум келтирмайди, балки асосий даромад келтирувчи фаолиятга нисбатан ёрдамчи битимлар ҳисобланади. Ҳисоботда бундай битимлар бўйича даромад билан харажатлар ўртасидаги фарқ кўрсатилади. Масалан, оборотдан ташқари активлар, шу жумладан инвестициялар ва операцион активлар чиқиб кетаётганда, сотишга доир тегишли чиқимлар чегирилган ҳолда, мазкур операциядан тушумлар суммаси акс эттирилади.

 

«ЎЗИНГИЗНИКИ»НИ УНУТМАНГ

Миллий қонун ҳужжатлари ҳам худди шундай позицияни эгаллайди. Унда даромад деганда хўжалик юритувчи субъектнинг оддий фаолияти давомида олинган даромадлар тушунилади (2-сон БҲМС1). Солиқ кодекси (СК) асосий даромадни бошқа даромаддан ажратади (СКнинг 130, 132-моддалари). 21-сон БҲМСда2 тушум 9000-ҳисобварақда ҳисобга олинади.

Бунда СКнинг 132-моддаси қоидаларидан келиб чиқилганда, бошқа даромадлар асосан қуйидаги даромадлар ҳисобига шакллантирилади:

● асосий воситалар ва бошқа мол-мулк чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар;

● мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадлар*;

● мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинадиган даромадлар;

● хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан олинадиган даромадлар*;

● биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинадиган даромадлар**;

● дивидендлар ва фоизлар;

● роялти* ва бошқа даромадлар.

Изоҳлар.

*Истисно ҳолат: агар ҳисобот даври якунлари бўйича ушбу даромад соф тушумнинг умумий ҳажмида устун турса – яъни 50%дан ошса, бундай даромадлар асосий даромадлар деб ҳисобланади (СКнинг 22-моддаси).

**Биргаликдаги фаолият миллий ҳисоби 11-МҲХС (IFRS) «Биргаликдаги фаолият»дан жиддий фарқ қилади, унда ҳар бир иштирокчининг операцион фаолиятидан даромадлар ва харажатларнинг мутаносиб кўпайиши назарда тутилади.

 

ИСТИҚБОЛЛАР ВА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА

2014 йил 28 майда янги 15-МҲХС (IFRS) «Харидорлар билан шартномалар бўйича тушум» чиқди, у 18-МҲХС (IАS) ўрнини эгаллайди. 2017 йил 1 январдан уни қўллаш мажбурий бўлади. Бироқ уни муддатидан аввал қўллаш имконияти мавжуд.

 

Учала стандартни бир мисолда қиёслаймиз.

Йиллик алоқа хизматлари кўрсатиш учун рағбат сифатида интернет-компания–оператор мижозларга мулк қилиб бепул модем беради. Уни ҳисобга олганда мижоз учун хизматлар пакети қиймати ойига 43,75 минг сўмни ташкил қилиб, ҳар бир ой охирида тўланади. Компания донаси 120 минг сўмдан модемларни ҳам алоҳида сотади. Бундан ташқари, у мижозларга ўзининг модеми билан ҳам уланиш имкониятини беради, бунда бу хил тариф режаси бўйича алоқа хизматларига тўланадиган ойлик ҳақ 40 минг сўмни ташкил этади. 

 

 

18-МҲХС

 

2-сон БҲМС

 

15-МҲХС
(янги стандарт)

 

Транзакция идентификацияси (контракт мажбуриятлари ва нархларни белгилаш)

 

Стандарт ҳар бир транзакция учун тушумни алоҳида ҳисобга олишни талаб қилади. Бироқ стандарт баъзи транзакциялар товар ва хизматлар компонентларидан ташкил топиши мумкин дея аниқлик киритади. Бундай ҳолда ҳар бир компонент учун ўз эътироф этиш мезонларини бажариш кераклиги боис, биз транзакцияни компонентларга бўлишимиз керак. Бизнинг транзакцияда бундай компонентлар иккита: компания хизматлар кўрсатади ва мижозга товар (модем) беради

 

Компания-операторда иккита контракт мажбурияти бор: модем бериш ва 12 ой мобайнида хизматлар кўрсатиш.

Йиллик контрактда тавсиф берилган транзакциянинг умумий нархи – 12 ой мобайнида ойига 43,75 минг сўм, яъни йилига 525 минг сўм

Товарни сотишдан тушумни
эътироф этиш ва баҳолаш

 

Агар биз модем қайтариб олинмасдан берилади* дея аниқлик киритсак (модемни мулк қилиб бериш тўғрисида сўз бораётганда), хизматлар пакетига уланиш чоғида товарни сотишдан тушумни эътироф этишнинг барча мезонлари бажарилади. Яъни тушумни эътироф этиш керак. Бироқ қандай суммада? Стандартнинг ўзи ушбу масалага етарлича ойдинлик киритмайди.

Агар баён этилган баҳолашга ёндашувдан келиб чиқилса, тушум товар учун олинадиган компенсациянинг одилона қиймати бўйича баҳоланади. У нолга тенглиги боис уни мижозга беришдан тушум йўқ. Кўринадики, модем – мижозни жалб этишга доир, тушумга таъсир этмайдиган харажатларнинг ўзи

15-МҲХС 525 минг сўмни алоҳида-алоҳида сотиладиган ҳар бир товар ёки хизмат нархига асосан икки мажбуриятга – модем ва хизматларга бўлишни тавсия қилади.

Алоҳида-алоҳида сотиладиган модем ва хизматлар пакети 600 минг сўм (120 + 12 ой х 40) турган бўларди.

Кўринадики, бепул модем тарзидаги рағбатга рози бўлиб, мижоз 75 минг сўм ёки 12,5% (600 – 525) чегирма олади. Ушбу чегирмани ҳар бир контракт мажбуриятига қандай қилиб тақсимлаш керак?

Мутаносиб равишда. Энди эса – энг қизиқарлиси. Модем устидан назорат улаш пайтида берилиши боис уни реализация қилишдан тушум бир пайтда (120 минг сўм – 12,5% = 105 минг сўм), хизматлар кўрсатишдан тушум эса ҳар ойда (525 – 105) / 12 ой = 35 минг сўм) эътироф этилади

 

Хизматлар кўрсатишдан тушумни
эътироф этиш ва баҳолаш

 

Модомики товар тушум келтирмас экан, хизматлар кўрсатишдан тушум масаласи равшан: контракт суммаси маълум, эътироф этиш мезонлари йил мобайнида бажариляпти, шу сабабли у бир маромда, яъни ҳар ойда бир хилда 43,75 минг сўм миқдорида эътироф этилади

 

 

 

Изоҳ.

*Солиқ солиш мақсадида товарни бепул бериш реализация қилиш деб ҳисобланади (СКнинг 22-моддаси).

 

1«Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар» (МВ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 26.08.1998 йилда 483-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

2«Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва Уни қўллаш бўйича Йўриқнома» (молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).


Татьяна ШАЛУНОВА,

солиқ маслаҳатчиси, аудитор, CIPA, DipIFR.
«RASTAX GROUP» МЧЖ СМТ.

Прочитано: 1372 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика