Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 33 / vopros.norma.uz

Ялпи тушумдан

Корхонамиз авиачипталарни сотиш билан шуғулланади. Биз ЯСТни 33%лик ставкада тўлаймиз. Бизда хорижий ташувчи билан агентлик шартномаси бор. Унга асосан биз авиакомпаниядан 5% воситачилик ҳақи оламиз. Агентлик шартномаси бошқа юридик шахсларни мазкур хизматни кўрсатиш учун жалб этишни тақиқламайди. Шу боис биз республика резидентлари билан ёрдамчи агентлик шартномалари туздик ва уларга ўзимизнинг 5%дан 2%ни воситачилик ҳақи қилиб бердик. Ёрдамчи агентлар ўз воситачилик ҳақидан белгиланган тартибда солиқ тўлайдилар. Агент, яъни бизнинг ташкилотимиз ЯСТни воситачилик ҳақи қолдиғидан, яъни 3%дан тўлайди. Бироқ солиқчиларнинг таъкидлашича, биз уни агентлик шартномаси асосида, яъни 5%дан тўлашимиз керак экан.

Авиачипталарни сотиш бўйича агент бўлган корхона ЯСТни қайси суммадан тўлаши керак – воситачилик ҳақининг умумий суммасиданми ёки ўзининг воситачилик ҳақи билан ёрдамчи агент – ташкилот воситачилик ҳақи ўртасидаги фарқданми?

 

– Солиқ кодексининг (СК) 355-моддасига кўра ялпи тушум ягона солиқ тўлови солиш объектидир. Воситачилик ва топшириқ шартномалари бўйича ҳамда воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар учун солиқ солиш мақсадида кўрсатилган хизматлар учун ҳақ суммаси ялпи тушум ҳисобланади. СКнинг 356-моддаси солиқ солинадиган базани ҳисоблаш чоғида агент томонидан ёрдамчи агентларга тўланадиган харажатларни чегиришни назарда тутмайди.

Бинобарин, солиқ органларининг талаблари қонуний.

Мария СОБИРОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 700 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика