Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 33 / vopros.norma.uz

Асал билан боғлиқ ҳисоб

Мен асаларичилик фермер хўжалиги раҳбариман. Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига (28.08.2012 йилдаги 253-сон) 1-илованинг 48-бандига кўра бозорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш жисмоний шахслар – деҳқон ва фермер хўжаликлари вакиллари, боғбонлар ва полизчилар, юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан жиҳозланган савдо ўринларида, бир марталик йиғимни мажбурий тўлаган ҳолда амалга оширилади. Мен ўз асаларичилик маҳсулотларимни жиҳозланган савдо ўрнида сотишни ташкил қилмоқчиман.

Агар жисмоний шахс – фермер хўжалиги вакили сотса, фермер хўжалиги ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни реализация қилишдан тушган нақд пулни инкассация қилиши шартми? Агар шарт бўлса, кассада қанча пулни қолдириш мумкин? Ушбу масалани қандай меъёрий ҳужжатлар тартибга солади? Тўлов терминал орқали қабул қилинганда бухгалтерияни қандай қилиб тўғри юритиш керак? Мен чекларнинг нусхаларини сақлашим ва айни қандай маҳсулотни сотганлигимни қаердадир кўрсатишим шартми? Кун охирида якунларни солиштиришнинг ўзи етарли эмасми?

 

– Сиз фермер хўжалиги маҳсулоти сотилишини турли усуллар билан ташкил этишингиз мумкин. Уларнинг ҳар бирини кўриб чиқамиз.

Фермер хўжалиги ходимлари сотганда. Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларининг1 (бундан кейин – 253-сон Қоидалар) VIII бўлимига мувофиқ бозорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш юридик шахслар – қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ижара шартномаси шартларида турғун савдо шохобчалари орқали, фискал хотирали назорат-касса машиналарини ва тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини мажбурий қўллаган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд пул тушумини топширган ҳолда амалга оширилади.

Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидаларига2 кўра мулкчилик шаклидан қатъи назар барча юридик шахслар ўз кассасида банклар ушбу ташкилотлар раҳбарлари билан келишган ҳолда белгилайдиган кассадаги нақд пуллар қолдиғи лимитлари доирасида нақд пулларга эга бўлишлари мумкин. Қолдиқ лимити ҳисоб-китобида келиб тушадиган тушум ҳажми, инкассациядан олдин ва ундан кейинги иш куни давомийлиги ҳисобга олинади. Сиз ўз кассангизда касса бўйича белгиланган лимит доирасида тушумга эга бўлишингиз мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкилотларга келиб тушган пулларни сарфлаш ҳуқуқи берилади.

Бир марталик мажбурий йиғимни тўлаган ҳолда жиҳозланган савдо ўринларида юридик шахсни ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркор сотганда. Ушбу ҳолда якка тартибдаги тадбиркор (ишончли вакил) билан топшириқ шартномаси тузиш мумкин («Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг3 24-моддаси), унга кўра ишончли вакил маълум ҳақ эвазига ўз номидан ва бошқа тараф (ишонч билдирувчи) ҳисобига битим тузиш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Мазкур ҳолда у фермер хўжалигининг вакили ҳисобланади. 253-сон Қоидаларнинг 30-бандига мувофиқ бозорда савдо ўринлари жисмоний шахсларга фақат якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси мавжуд бўлган тақдирда берилади, ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, чорва моллари, паррандалар ва бошқа ҳайвонларни, шунингдек илгари фойдаланишда бўлган товарларни сотиш ҳолатлари бундан мустасно.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва уни сақлаш, қайта ишлаш, шу жумладан ўзининг савдо тармоғи орқали реализация қилишни амалга оширадиган фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун (30.08.1996 йилдаги 279-I-сон) ва бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ юритилади. Уларга Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисида низомнинг4 амал қилиши татбиқ этилади.

Ушбу Низомнинг 7-бандига кўра хўжалик операцияларини қайд этадиган ва уларни амалга ошириш учун фармойиш берадиган бошланғич ҳисоб ҳужжатлари фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобини юритиш учун асос ҳисобланади. Улар операциялар амалга оширилган пайтда ёки улар содир этилгандан сўнг дарҳол (кечиктирмасдан) тузилади.

Терминалларнинг чеклари квитанциялар, талонлар, чипталарга ҳамда товарлар ва хизматларга ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларга тенглаштирилади (ВМнинг 24.09.2004 йилдаги 445-сон Қарори 4-банди) ва товарларни реализация қилиш бўйича операцияларни ҳисобга олиш мақсадида бошланғич ҳужжатлар деб эътироф этилади (30.08.1996 йилдаги «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги 279-I-сон Қонуннинг 9-моддаси).

Фермер хўжалигидаги бухгалтерия ҳисобининг оддий ҳамда комбинацияланган шаклларида ҳисобот даври учун хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисоби регистрларида хронологик тартибда қайд этилиб, тайёр маҳсулот ёки материалларнинг номи, сони, қиймат суммаси кўрсатилади.

 

1ВМнинг 28.08.2012 йилдаги 253-сон Қарорига 1-илова.

2МБ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 17.12.1998 йилда 565-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

330.04.1998 йилдаги 602-I-сон, 26.08.2004 йилдаги 662-II-сон Қонун таҳририда.

4МВ ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг АВ томонидан 26.03.2008 йилда 1781-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.


Елена ГУСЕВА,

экспертимиз.

Прочитано: 888 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика