Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 31-32 / Почта қутиси

Тўйнинг тўкин дастурхони учун

Августда эгизак қизларимнинг тўйи бўлади. Турмуш ўртоғим Екатеринбургдаги бозорда ишлайди. У Россияда ишлаб чиқарилган конфетлар, печенье, вафлили тортлар, дудланган балиқ, увилдириқ, колбаса ва тўй учун керакли бошқа маҳсулотларни самолётда қанча миқдорда ва қанча суммада олиб келиши мумкин?

Ш.Турғунова, «Чарос» МЧЖ бош бухгалтери.

 

– Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни олиб киришнинг чегараланган меъёрларига1 кўра фуқаролар ўз эҳтиёжлари учун чегарадош бўлмаган давлатлар ҳудудидан умумий қиймати эквивалентда 1 000 АҚШ долларидан ошмайдиган товарларни божхона тўловларини тўламасдан олиб киришлари мумкин.

Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келадиган акциз солиғига тортилмайдиган товарларнинг энг юқори меъёрларида2 Ўзбекистонга кирувчиларга акциз солиғини тўламасдан ушбу Энг юқори меъёрларга иловада кўрсатилган миқдорда товарларни олиб киришга рухсат берилади. Чунончи, жисмоний шахс чегарадош бўлмаган мамлакатлардан, Россия Федерацияси ҳам улар жумласига киради, акциз солиғини тўламасдан 2 кг кофе, 0,5 кг осётр увилдириғи, 1 кг унинг ўрнини босувчи, 5 кг қандолат маҳсулоти, 5 кг плитка ва брикет шоколад, 10 кг дон, бошоқли ўсимликлар, крахмал ва ундан тайёрланган, унли қандолат маҳсулоти, 5 кг сабзавот, мева, ёнғоқ ва бошқа ўсимликларни қайта ишлаш маҳсулоти, 2 кг аралаш озиқ-овқат маҳсулоти, 2 л пиво, 2 л алкоголсиз ичимлик, шарбат (цитрус шарбатларидан ташқари), 2 л ҳар қандай алкоголли ичимлик (пиводан ташқари) олиб кириши мумкин.

Ўз эҳтиёжлари учун ушбу меъёрлардан ортиқча товарларни олиб кириш ҳам тақиқланмаган. Бироқ бунда: уларни олиб кириш меъёридан ошадиган товарлар қийматидан белгиланган ставкаларда бўйича божхона божи ва акциз солиғи; меъёрдан ортиқча товарлар қийматидан 20%лик қўшилган қиймат солиғи тўлашга тўғри келади, унга божхона божи ва акциз солиғи суммалари қўшилади.

Шуни билиш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга3 кўра, божхона органининг мансабдор шахси томонидан товарнинг олиб келиниши мақсадини аниқлашда унинг хусусияти (истеъмол хоссалари, қўллаш ва фойдаланиш амалиёти), товарнинг сони, сафарнинг шароитлари эътиборга олинади. Мисол учун, товарларни олиб ўтувчи шахснинг ва унинг оила аъзоларининг эҳтиёжидан ошиб кетувчи миқдордаги бир хил товарлар тижорат мақсадларида фойдаланиш учун олиб кирилаётганлиги хусусида хулоса чиқаришга асос бўлиши мумкин. Уларни олиб кирувчи бунинг аксини исботлаши лозим.

 

1МВ ва БББ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 10.09.1996 йилда 279-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2МВ ва ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 13.03.1998 йилда 412-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

3ДБҚ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.06.2002 йилда 1147-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2238 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика