Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 31-32 / Мутахассис жавоб беради

Ҳар қандай даромаднинг ўз шакли бор

Жорий йилда мен бир нечта корхонада ишлаяпман. Шу сабабли декларация топширишим керак бўлади. Иш ҳақидан ташқари дивидендларга (мен ишлаётган корхонадаги эмас), юридик шахсга ижарага берилган машинадан даромадларга ҳам эга бўламан.

Декларацияни тўлдираётганда олинган дивидендлар ва ижара ҳақини:

асосий бўлмаган иш жойи бўйича даромадлар таркибида (декларация 1-бўлимининг 2-жадвалида) кўрсатишим керакми?

ёки «Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасининг ҳисоб-китоби» жадвалида кўрсатайми ёки у ерда фақат белгиланган солиқ шкаласи бўйича солиқ солинадиган даромадларгина кўрсатиладими?

 

– Олинган дивидендлар ва ижара ҳақи суммаларини акс эттириш учун Декларацияда қуйидаги алоҳида жадваллар назарда тутилган:

6-жадвал – дивидендлар учун;

5-жадвал – ижара ҳақи учун. Автотранспорт воситалари ижарага берилганда унинг 3-устунида Декларацияга 2-«Автомобиль транспорти (енгил автомобиллар, микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари)ни ижарага беришдан олинадиган даромадларга солинадиган даромадлар ҳисоб-китоби»нинг 001-сатридан тўловнинг йиллик суммаси кўрсатилади.

2-«Асосий бўлмаган иш жойидан олинган даромадлар» жадвалида дивидендлар ва мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар суммалари кўрсатилмайди.

Декларациянинг III-бўлимида Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китобининг 1-сатрида жисмоний шахс жами даромадининг умумий суммаси, яъни Солиқ кодекси (СК)нинг 172-178-моддаларида назарда тутилган, уларга қандай ставкада солиқ солинишидан қатъи назар, барча даромадлар кўрсатилади (бундан СК 178-моддасининг 11-бандида кўрсатилган мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадаллари мустасно). Дивидендлар ва мол-мулкни ижарага беришдан даромадлар унинг 1-сатрида ҳам, 3-сатрида ҳам кўрсатилади.

Прочитано: 1863 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика