Norma.uz

Чек йўқотилганда

Корпоратив пластик карта сақловчиси бўлган фирма директори бензин қуйиш учун 32 900 сўмлик чекни йўқотиб қўйди. Чек йўқ бўлганда корпоратив пластик картадан қилинган харажатни ҳисобда қандай қилиб тўғри акс эттириш мумкин?

 

– Корпоратив банк картаси воситасида харажатлар учун тўловлар амалга оширилганда ҳисобот ҳужжатлари сифатида терминаллар квитанцияларининг асл нусхалари, унга илова қилинган тегишли савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан кўрсатилган хизматлар бўйича тўловни терминал орқали қабул қилган хизматчининг имзоси ва «тўланди» муҳри қўйилган счётлар ва квитанциялар хизмат қилади (Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомнинг1 9-банди).

Терминал квитанцияси йўқолган тақдирда харажатни тўғри расмийлаштириш учун сиз хизмат кўрсатувчи банкка корпоратив банк картаси счёти бўйича пул маблағларининг ҳаракати тўғрисида маълумотнома олиш учун мурожаат қилишингиз керак. Ушбу кўчирма мазкур харажатни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун асос ҳисобланади. Унга терминал квитанциясини йўқотган шахснинг сарфланган пул маблағлари тўғрисида изоҳ берилган тушунтириш хатини илова қилиш керак.

Бирламчи ҳужжатлар йўқолганлигини расмийлаштиришни Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низом2 тартибга солади. Ушбу Низомнинг 29-бандига кўра, бундай ҳолларда корхона раҳбари буйруқ билан йўқотиш сабабларини текшириш бўйича комиссия тайинлаши мумкин. Унинг текширув натижалари корхона раҳбари ёки у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинлаган шахслар томонидан тасдиқланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади.

Бирламчи ҳужжатларни йўқотишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

 

1МБ бошқарувининг АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2Молия вазирининг АВ томонидан 14.01.2004 йилда 1297-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.


Ольга ГАИПОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 966 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика