Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 31-32 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Ҳужжатлар мувофиқлаштирилди

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ кўмитасининг қарори билан (АВ томонидан 22.07.2014 йилда 2203-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Уларга биноан, хусусан, 2203-сон Низом татбиқ этилмайдиган солиқ тўловчиларнинг рўйхати кенгайтирилди. Улар жумласига қуйидагилар ҳам киритилди:

ягона ер солиғи тўловчиси бўлган юридик шахслар. 25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон Қонун билан Солиқ кодексининг 363-моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчилар фаолиятнинг бошқа турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ва ягона солиқ тўловини ёки қатъий белгиланган солиқни тўлашлари шарт. Асосий фаолият тури бўйича солиқ тўловчиларнинг ушбу тоифаси ягона ер солиғи тўловчилари эканлигини ҳисобга олиб, ЯСТнинг энг кам миқдори (ер солиғининг 3 баравар суммаси) у ягона солиқ тўловини тўлайдиган унинг бошқа фаолият турларига татбиқ этилмайди;

янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари қурилиши якунланган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланганидан кейин 6 ой давомида, бироқ уларнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг бир йилдан кўп бўлмаган даврда. Мазкур меъёр 2014 йилнинг II чорагидан кучга кирди. Тадбиркорлик субъектларининг ушбу тоифасига ЯСТнинг энг кам миқдорини татбиқ этмаслик Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида (7.04.2014 йилдаги ПФ-4609-сон) назарда тутилган.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида зоналар сонининг ўзгариши муносабати билан 8-банд ва Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқаришга доир шартли мисоллар (Низомга 4-илова) ўзгартирилди. Чунончи, агар илгари 14 зона бўлган ва ер солиғининг энг кам ставкаси 1-зонага мувофиқ келган бўлса, энди пойтахтда 5 та зона белгиланди ва ер солиғининг энг кам ставкаси 5-зонага тўғри келади.

 

* * *

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўми­тасининг «Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (АВ томонидан 22.07.2014 йилда 2095-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) чоп этилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра Низом шунингдек янгидан ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларига қурилиши якунланган объектни қабул қилиш ҳужжати тасдиқланганидан кейин 6 ой давомида, бироқ уларнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг бир йилдан кўп бўлмаган даврда татбиқ этилмайди. Мазкур норма 2014 йилнинг II чорагидан эътиборан амал қиляпти. Шу тариқа, идоравий ҳужжат ҳам Президентнинг ПФ-4609-сон Фармонига мувофиқлаштирилди.

Бундан ташқари, Низомнинг 1 ва 2-иловалари кучини йўқотган деб топилди. Бунга сабаб шуки, ЯИТ энг кам миқдорининг маълумотнома-ҳисоб-китоби шакли Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларида (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 10-илова) назарда тутилган.

 

Дилшод СУЛТОНОВ,

экспертимиз.

Прочитано: 769 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика